Xii-боб. Монопол ра=обат ва бозор самарадорлиги


+амалган шахс муаммоси («дилемма заключенного»)


Download 0.61 Mb.
bet5/9
Sana23.01.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1113966
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
GL 12 05

12.3. +амалган шахс муаммоси («дилемма заключенного»)

Ўйинлар назариясида энг оддий ўйинлар турига икки киши =атнашадиган ўйинлар киради. Агар ўйинда уч ва ундан орти= ўйинчи =атнашса, у щолда баъзи ўйинчилар келишиб стратегия тузиши мумкин, бу эса тащлилни мураккаблаштиради. Тўлов суммасига кўра ўйинлар тўлов суммаси нолга тенг ва нолдан фар=ли бўлиши мумкин. Тўлов суммаси нол бўлган ўйинга антогонистик ўйинлар дейилади: ютилган сумма, бой берилган суммага тенг, яъни умумий юту= нолга тенг. Ўйинчиларнинг келишувига кўра, ўйинлар кооператив (бу ерда ўйинчилар келишиб коалиция тузадилар, яъни бир неча ўйинчи келишиб биргаликда щаракат =илади) ва нокооператив (щар бир ўйинчи ўзи учун ўйнайди).


Нокооператив, тўлов суммаси нолга тенг бўлган ўйинга Курно модели мисол бўлса, тўлов суммаси нолга тенг бўлмаган ўйинга «=амалган шахс муаммоси» киради. Ушбу муаммонинг ащамияти щам шундаки, олигопол фирмалар ушбу муаммога купро= дуч келадилар. «+амалган шахс муаммоси» мазмуни шундан иборатки, икки киши биргаликда жиноят =илинганликда айбланади. Уларни щар бири алощида хонага =амалган ва улар бир-бири билан ало=а =ила олмайди. Уларнинг щар бирини жиноят =илганлигини бўйнига олишни талаб =илмо=да. Щар бирининг олдидаги асосий муаммо - =илинган, лекин исботланмаган жиноятни бўйнига олиш керакми ёки йў=ми?
Агар иккаласи щам жиноят =илганини бўйнига олишса, уларнинг щар бирига 6 йилдан =амо= жазоси берилади. Агар улар бўйнига олишмаса, исботловчи материал йў=лиги учун жиноятни исбот =илиш мумкин бўлмайди, натижада иккаласи щам 3 йилдан жазо олади. Агар иккаласидан биттаси жиноят =илганлигини бўйнига олса, 1 йил =амо= жазосини олади, бўйнига олмагани 10 йил жазо олади.
+уйидаги 1-расмда масаланинг мумкин бўлган барча вариантлардаги ечимлари келтирилган. +амо=хонадаги жиноятчилардан бирини A иккинчиси B дейлик.

B шахс






Бўйнига олди

Бўйнига олмади


А шахс
Бўйнига олди

-6 -6

-1 -10

Бўйнига олмади

-10 -1

-3 -3

1-расм. Ечимлар матрицаси щар бир тўртбурчакдаги ю=ори ўнгдаги ра=ам В га, пастдаги чап ра=ам А га тегишли.


Щар бир =амалган шахс олдида муаммо туради. Агар иккаласи келиша олса эди, уларнинг щар бири 3 йилдан =амо= жазосини олар эди. Лекин, уларни бир-бири билан гаплашиш имконияти йў=. Агар келишган та=дирда щам улар бир-бирига ишониши =ийин. Нима учун деганда, уч йил ўрнига бир йил =амо=да ўтириш, уларни щар =андай мажбуриятдан кечишга мажбур =илиши мумкин. Ечимлар матрицасига =арасак, А шахс =айси вариантни =ўллашидан =атъий назар, В шахс бўйнига олса, у ютиб чи=ади, яъни иккала вариантда щам В шахс А шахсдан кўп ва=тга =амалмайди (6 ёки 1 йил). Худди шундай, В шахс =айси ечимни танламасин, агар А шахс бўйнига олса, у щам ютиб чи=ади. Демак, иккаласини щам бўйнига олиш ечимини танлаши эщтимоли ю=ориро=.


Олигополик фирмалар щам кўп щолларда «=амалган шахс муаммо» ларига учрайди. Бундай щолатда фирмалар олдида щам =уйидаги варантлардан бири туради: агрессив ра=обат ор=али иккинчи томонга =арашли бозор улушининг маълум =исмини эгаллаш (нарх стратегияси ор=али), ёки пассив щаракат =илиш, ёки иккинчи томон билан келишиш. Лекин у пассив щаракат =илса, иккинчи томон агрессив щаракат =илиб, унинг бозордаги улушини бир =исмини эгаллаб олиши мумкин. Шунинг учун щам фирмалар олдида «=амалган шахс муаммоси» туради.
Фараз =илайлик, дуополик бозорда иккита фирма бир хил мащсулот сотади дейлик. Курно мувзанатида щар бир фирма бир бирлик мащсулот нархини 4 сўмдан =илиб белгилаб 12 минг сўмдан щар бири даромад олиши мумкин. Агар фирмалар бир-бири билан келишиб нархни 7 сўмга кўтаришса, 15 минг сўмдан даромад оладилар. Улардан бири нархни 7 сўм =илиб белгилаганда, иккинчи фирма 4 сўм =илиб белгиласа, 18 минг сўм фойда олади, биринчи фирманинг фойдаси 6 минг сўмга тушади. Ушбу вазиятнинг вариант ечимлари =уйидаги 2-расмда келтирилган.

2-Фирма




нарх 4 сўм

нарх 7 сўм


1-Фирма
нарх 4 сўм

12000 12000

18000 6000

нарх 7 сўм

6000 18000

15000 15000

2-расм. Ечимлар матрицаси.

Ечимлар матрицасидан кўриниб турибдики, агар улар келишиб нархни 7 сўм =илиб белгиласа, иккаласи щам 15000 сўмдан фойда оладилар. Щамма гап шундаки, щар бир фирма иккинчи фирманинг =андай стратегияни танлашидан =атъий назар нархни 4 сўм =илиб белгилаб юту==а эришишга щаракат =илади. Нима учун деганда, бундай нархда ўйинчи бой бермайди (унинг фойдаси камида 12000 сўмга тенг бўлади).


Одатда, олигополик бозорда щаракат =илаётган фирмалар кўпро= бир-бирлари билан щамкорликда щаракат =илишга интилади. Узо= муддатли тажрибадан маълумки, нархлар жанги фа=ат йў=отишларга олиб келиши мумкин холос. Бундан таш=ари нархни бир томонлама пасайтиришдан оладиган фойда =ис=а муддатли орали=да бўлиши мумкин ва ра=обатчилар бунга албатта =арама-=арши стратегияни =ўллайди. Лекин, бунга =арамасдан, ра=обатчи щисобидан кўпро= фойда олишга мойиллик баъзи бир фирмаларда са=ланиб =олади. Демак, фирмалар келишуви щам узо= давом этавермайди.



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling