Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


XVII–XVIII асрларда Хитой


Download 139.95 Kb.
bet11/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23

XVII–XVIII асрларда Хитой




XVII аср 1-ярмида Маньчжурия. XVI аср бошларида ҳозирги Хитойнинг шимоли-шарқий ҳудудида XII аср бошларидаёқ Цзин Империяси кўринишидаги ўз давлатларини қурган, чжурчжэн- лар авлоди ҳисобланувчи маньчжур қабилалари яшардилар. Бу ҳудуднинг юз йилга яқин Хитой цивилизацияси доирасига кирган- лиги маньчжурларга хитой маданиятини қисман ўзлаштириш имко- нини берди.
XVI аср охирида Амурдан жанубда, Уссуриядан ғарброқда та- лантли ҳарбий бошлиқ ва сиёсий арбоб Айсиньгиоро Нурхаци (1559–1626) раҳбарлигида қабилалар иттифоқи пайдо бўлди.
1609 йилдан бошлаб маньчжурлар Минлар императорига ўлпон тўламай қўйди. Бу жараёнларнинг натижаси ўлароқ 1616 йили 16 та маньчжур қабилаларининг кенгашида Хоу-Цзинь (кейинроқ Цзинь империяси) давлати дунёга келди. Бу билан аввалги Цзинь давла- тига дахлдорлиги таъкидланганди. Янги давлатнинг фуқароларини маньчжурлар деб атай бошладилар.
Нурхаци тез орада Минлар сулоласига қарши қуролли кураш бошлади, улардан 1618 йили Ляодун ярим оролини ва унга ёндош ҳудудларни тортиб олди. Шундан кейин маньчжурлар тарафига хи- той ва мўғул қўшинларининг бир қисми ўтдилар.
Айнан ўша пайтлари орқа томонни мустаҳкамлашга уринган Нурхаци Жанубий Мўғулистонга қарши юриш бошлади. Биринчи йирик тўқнашув 1619 йили рўй берди ва мўғулларнинг мағлубияти билан тугади. Лекин бутун Мўғулистонни бирданига эгаллай ол- маслигини тушуниб етган маньчжур хоқони уни парчалаб юбо- ришга ва қисмларга бўлиб, аста-секин эгаллашга қарор қилди. 1626 йили Нурхаци вафот этди. Унинг ўрнига тахтга келган ўғли Абахай (1592–1643) отасининг ишини давом эттирди. Аввалига Харчин (Цицилар) хоқонлиги бўйсундирилди, кейин, 1635 йили, умуммўғул хони Лигденхон бошчилигидаги Чахор хонлиги ҳам
эгалланди. Маньчжурлар эгалланган ҳудудлардаги ишга яроқли аҳолини мажбур олиб кетдилар ва уларни ўзларининг саккиз байроқли қўшинларига қўшиб олдилар. Лигденхоннинг мағлубияти 1636 йили Абахайга ўзини умуммўғул хони деб эълон қилиш им- конини берди. Ўша йилнинг ўзида у ўз давлатининг номини Цин (яъни «соф, тоза») деб ўзгартирди.
Жанубий Мўғулистон Абахай хоннинг «ташқи» вассали бўлди. Бу ҳудудда аҳолининг эркин ҳаракатланиши, Хитой билан мустақиллигини сақлаб қолган бошқа мўғул ерлари билан савдо қилиши, қурол сотиб олиши, жанубий мўғуллар, халхасслар ва ой- ратлар билан турмуш қуриши тақиқланди, лам руҳонийлари усти- дан назорат ўрнатилди.
1618 йилдан бошлаб маньчжурлар бир неча марта Корея ҳудудига бостириб киришди. 1636 йилнинг охирларида уларнинг 140 минг кишилик қўшини Сеулни эгаллади, талади ва тез ора- да Корея ҳукмдори ўзини уларнинг вассали деб тан олди, тахт меросхўрларини маньчжурларга гаров тариқасида юборди. Аммо улар корейс қўшинларининг Хитойга қарши урушда қатнашишига эриша олмадилар. Катта тўлов олиш билан чекланишга тўғри келди.
1643 йили Абахай вафот этди ва унинг кичик ёшдаги ўғли Шунь- чжи богдихон бўлди. Бу воқеа Маньчжурия тарихида янги даврни – ҳудуди ва аҳоли сони жиҳатидан унча катта бўлмаган давлатнинг Хитой империясидаги энг имтиёзли қисмга айланиши, унинг ҳукмдори эса – Хитой тахтидаги биринчи маньчжур-император бўлиши даврини бошлаб берди. Бу 1644 йили У Саньгуй қўшинлари Ли Цзичэн тарафдорларини таъқиб қилишда давом этганлигидан, маньчжурлар эса Пекинда қолганларидан кейин юз берди. Мань- чжур зодагонларидан энг қудратлиси Дурган (Доргон, Жуйван) Шуньчжини Хитой императори деб эълон қилишнинг ташаббуско- ри бўлди, ўзи эса уга регент бўлиб олди. Ана шу пайтдан то 1911 йилгача Хитойда чет эллик маньчжурларнинг Цинлар сулоласи ҳукмронлик қилди.

Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling