Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари
Шаҳар, ҳунармандчилик ва савдо
Download 139.95 Kb.
|
Шаҳар, ҳунармандчилик ва савдо. Ҳиндистоннинг бобурий- лар ҳукмронлиги остида бирлашиши шаҳарларнинг, савдо ва ҳунармандчиликнинг ҳам ривожланишига олиб келди. Шаҳарлар иқтисодий, маъмурий-сиёсий ва маданий марказлар ролини ўйнай бошлади. XVII асрда ҳинд шаҳарларида аҳолининг 15–20 фоизи яшарди. Айрим шаҳарлар масалан, Деҳли, Лахор, Агра, Аҳмадобод кабилар аҳолиси жуда кўпсонли бўлиб, ярим миллиондан ошар- ди. Шаҳарларда ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари, айниқса тўқимачилик кенг ривожланганди. Бу соҳада янги меҳнат қуроллари, масалан, йирик нақшли матоларни тўқиш дастгоҳи, лентали дастгоҳ ва янги техник усуллар пайдо бўлди. Ҳинд матолари Европа бозор- ларига чиқарилди. Айниқса, Бенгалиянинг ўта нозик ва чиройли пахта матолари жуда машҳур эди.
Металлга ишлов бериш, айниқса қуролсозлик яхши ривожлан- ган бўлиб, европаликлар ҳиндларнинг тўплари, мушкетлари ва тўппончаларига юқори баҳо беришган. Қирғоқбўйи шаҳарларида, айниқса Суратда европаликларникига ўхшаш кемалар қуриларди, Англиянинг Ост-Индия компанияси тез-тез шундай кемаларга бу- юртма берарди. Кўпчилик ҳунармандлар оилалари билан ишлар, баъзилари эса ёлланма меҳнатдан ҳам фойдаланар эди. Йўқчилик ва бозордан хом- ашё сотиб олиш эҳтиёжи ҳунармандларни ҳали тайёр бўлмаган ма- толар учун савдогарлардан пул олишга мажбур қиларди. Ҳунарманд эса шу йўл билан қарзга ботарди. Ҳунармандлардан маҳсулотни сотиб олиш, олдиндан пул бериш, ишлаш учун хомашё тарқатиш – савдо капиталининг ҳунармандчиликка кириб бориш йўллари шулар эди ва ҳиндлардан бу йўлларни европаликлар ўзлаштирган эдилар. Подшоҳга ва маҳаллий феодалларга ҳам тегишли корхоналар бўлиб, уларда моҳир ҳунармандлар меҳнат қилар ва асосан безак буюмлари ясар эдилар. Шаҳар ҳунармандларининг ижтимоий бирлашув шакли касталар бўлиб, улар ишлаб чиқариш ва савдони тартибга солиш, бошқа ка- ста ва давлат вакиллари билан алоқа ўрнатиш, муҳтожларга ёрдамкўрсатиш каби фаолиятлар билан шуғулланган. XVI–XVIII асрларда Ҳиндистон савдонинг ривожланганлиги билан ҳам характерланади. Бутун мамлакат бир-бири билан узвий боғланган катта-кичик бозорлар билан ўралган эди. Шаҳарлар то- вар алмашинув пунктлари бўлиб, бу ерларда савдо ва банк капи- тали фаол иш олиб борарди. Ўзига хос «фирмалар», «савдо уйла- ри» мавжуд бўлиб, улар ўзларига маълум синалган тизим билан иш юритардилар. Умуман шаҳар савдогарларини ўта юқори кас- бий маҳорат ва ишчанлик ахлоқи ажратиб туради. Савдогарлар ва банкирлар орасида кредит хатлари кенг тарқалган бўлиб, савдогар бу хат воситасида Самарқанд ва Жиддада, Пега ва Маскатда, ҳатто Астраханда ҳам осонгина пул олиши мумкин бўлган. Бой савдогар- лар подшоҳ саройига ҳам кредит бериб, шу йўсинда сиёсатга ҳам таъсир ўтказишган. Шаҳар маданияти Ҳиндистоннинг санъати ва адабиётига ҳам катта таъсир кўрсатди. Диний ислоҳотчилик ғоялари ҳам шаҳарларда пайдо бўлди. Бу ерда албатта саводлилар сони ҳам қишлоқдагиларга қараганда анча юқори эди. Ҳиндларнинг кўплаб тилларида «шаҳарлик» дегани «маълумотли», «нозик таъб» деган маъноларни ҳам англатади. Шаҳарликлар, айниқса «бозор кишила- ри» орасида брахманларникидан фарқ қиладиган ўз дунёқарашлари, ўз қадриятлар тизими шаклланади. Бу ерда маҳорат, тезкорлик, тадбиркорлик, тежамкорлик, баъзан ёлғондан ҳам қайтмайдиган олчоқлик қадрланади ва хислатларнинг барчаси шаҳар адабиёти- нинг турли жанрларида ўз ифодасини топади. Download 139.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling