Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


Download 139.95 Kb.
bet16/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
ХХ боб учун саволлар



  1. XVI–XVII асрлардаги ислоҳотчилик ҳаракатлари ва деҳқонлар қўз- ғолонларининг сабаблари нимада эди?

  2. Юаньлар сулоласи ҳукмронлиги даврида ижтимоий онг ва маданият қандай ғоялар асосида ривожланди?

  3. Хитойда маньчжурларнинг ҳокимиятга келиши ва Цин империяси- нинг эълон қилинишига қандай ички факторлар сабаб бўлди?

  4. Маньчжурларнинг ҳокимиятга келиши билан Хитой давлат тузуми ва иқтисодиётида қандай ўзгаришлар юз берди?

  5. Цинлар ташқи сиёсатининг асосий йўналиши нимага қаратилган эди? Хитой-Россия муносабатларида қандай ўзгаришлар юз берди?

  6. XVIII асрда Хитой ҳудудининг кенгайишига, ташқи сиёсатдаги муваффақиятларга қарамасдан қайси ички сабаблар империяга чет элликларнинг кириб келиши ва Хитойнинг ярим мустамлака айла- ниш жараёнининг бошланишига олиб келди?

XXI БО Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ҲИНДИСТОН


XVI аср бошларида Ҳиндистон сиёсий парокандалик ҳолатида эди. Ўзаро феодал урушлар савдо ва деҳқончиликнинг ривожла- нишига, Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик суғориш иншоотларини зарурий ҳолатда сақлаб ту- ришга халақит берарди. Фақат вайроналик келтирувчи бу урушлар- нинг тугатилишидан аҳолининг деярли барча қатламлари манфаат- дор эди.


Жамиятдаги кўпчилик қатлам ва гуруҳларнинг кучли давлат сари интилишлари мамлакатнинг бирлашиши учун қулай шароитни юзага келтирди.
XVI аср 20-йилларидан Деҳлида ҳокимиятни эгаллаб турган султон Иброҳимнинг ҳаракатлари ажралиб чиққан васалларни ўз ҳукми остида бирлаштириш учун етарли бўлмади. Натижада сул- тон Иброҳимнинг сиёсатидан норози бўлган сарой аёнлари орасида ўша пайтда Кобулда ҳукмдор бўлиб турган Заҳириддин Муҳаммад Бобурни тахтга таклиф қилиш ғояси пайдо бўлди.
Талантли саркарда, тажрибали давлат арбоби ва ажойиб шоир Бобур бу қулай шароитдан усталик билан фойдаланади.



Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling