Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


Ҳиндистонда Бобурийлар империяси


Download 139.95 Kb.
bet17/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23

Ҳиндистонда Бобурийлар империяси


1526 йили Бобурнинг жангларда тобланган 20 минг қўшини Афғонистоннинг тоғли йўллари орқали Ҳиндистонга ишғол қилди. Ҳинд рожалари бирлаша олмадилар ва Бобур қўшинига қаршилик қилишга ожизлик қилдилар. Унинг қўшини артиллерияда катта устунликка эга эди. Шу устунлик, ажойиб саркардалик маҳорати ва жангдаги уддабуронлик туфайли Бобур қисқа вақт ичида Шимо- лий Ҳиндистоннинг катта қисмини ўзига бўйсундирди. 1526 йил 21 апрелда Панипат ёнидаги жангда султон Иброҳим қўшинларини тор- мор қилди ва Деҳлини эгаллади. Бобурни тахтга таклиф қилган са- рой аёнлари ундан фақат султон Иброҳимга қарши фойдаланмоқчи эдилар, холос. Бобур Деҳли тахтида узоқ ўтирмайди, олган ўлжалари кўрсатган ёрдами учун етарли, тахтни ўзларига қолдириб, қайтиб кетади, деб ҳисоблашганди. Аммо Бобурнинг Деҳли тахтида узоқ қолишини тушунган ҳинд зодагонлари унга қарши бирлашдилар. 1527 йил 13 мартда бўлган жангда Бобур улар устидан ҳам ғалаба қозонди.


Бобур яна бир қатор ҳинд ерларини босиб олди ва ўзини бу ер- ларнинг ҳукмдори деб эълон қилди. У асос солган давлатни ғарб тарихчилари Буюк Мўғуллар империяси1 деб аташади. У Ғарбда Кобулдан Шарқда Бенгалия чегараларигача бўлган ҳудудни қамраб олди.


1 Янги сулоланинг асосчиси бўлган Бобурнинг келиб чиқишини Чингизхонга боғлаб, сулолани мўғуллар ёки форсча «могол»дан Европада Буюк моголлар империяси деб аташ- ган.

Бобур қобилиятли ва узоқни кўрувчи сиёсатчи, лашкарбоши ва давлат арбоби, шоир ва тарихчи олим эди. У ҳаммадан кўпроқ ҳинд халқи зарар кўраётган феодал урушларни тугатди, савдо-сотиқ, қурилиш, фан ва адабиётга ҳомийлик қилди. Бу буюк ватандошимиз Туркистон, Ҳиндистон ва Афғонистон халқлари тарихига, уларнинг санъати, урф-одатларига ва динига катта қизиқиш ва ҳурматини намоён қилди. Шу хислатлар туфайли у ўзи забт этган ҳудудда қудратли давлат барпо этди ва маданият тараққиётига катта ҳисса қўшди.


Бобур 1530 йили вафот этди. У ер мулкларини фарзандларига бўлиб, Деҳли тахтида севимли фарзанди Ҳумоюнни қолдирди ва қолган фарзандларига унга буйсинишни васият қилди. Бироқ ака- укалар Бенгалия ва Бихар феодаллари билан бирга Ҳумоюнга қарши бирлашдилар. Бир неча жангларда мағлуб бўлган қобилиятсиз Ҳумоюн Синд орқали Эронга қочиб кетди. Натижада ҳокимият 15 йилга (1540–1555) Сур уруғидан бўлган афғон феодаллари қўлида қолди. Ҳумоюн Деҳли тахтига қайтишга муваффақ бўлди, аммо тез орада, 1556 йили вафот этди. Тахтга Ҳумоюннинг 13 ёшли ўғли Ак- бар (1542–1605) келди.

Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling