Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


Хитой XVII аср биринчи ярмида


Download 139.95 Kb.
bet9/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Хитой XVII аср биринчи ярмида. XVI аср охири – XVII аср бошларида жанубий Хитойнинг муҳим савдо ва маданий марказла- ридан бири бўлган Уси шаҳрида, Дунлинь академияси базасида янги бир ташкилот пайдо бўлди. Унинг аъзолари ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ислоҳотларни талаб қилиб чиқдилар. Уларнинг дастурлари кўп жиҳатдан XVI асрдаги ислоҳот тарафдорларининг талабларини эслатарди, зеро ташкилот ҳукуматга қарши қарашлари учун бу ерга Пекиндан қувиб юборилган амалдорлар томонидан ту- зилганди. Уси бойларининг ва баъзи бир шэньшиларнинг кўмагига суянган Гу Сянчэн тўра ташкилотга бошчилик қилди. Уларнинг талаблари орасида давлат аппаратини ислоҳ қилиш, мамлакатни бошқаришда бевосита императорнинг ролини ошириш, шунингдек, иқтисодий ўзгаришлар самарадорлигини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш учун давлат мануфактуралари ва устахоналарини хусусийлаштириш, йирик мулкдорлар томони- дан деҳқонлар ерларининг эгаллаб олинишини тўхтатиш, солиққа тортиш тизимини тартибга солиш ва шу кабилар муҳим ўрин ту- тарди.
1620–1624 йиллари ислоҳотчилар Пекинда ҳокимиятга келиш- га эришдилар ва ўз дастурлари талабларини амалда ҳаётга татбиқ этишга уриндилар. Аммо сарой аслзодаларининг қаршилиги туфай- ли ислоҳотчилар ҳокимиятдан четлаштирилиб, кўпчилиги қатағон қилинди. Давлат хазинасидан маблағ ўмариш, деҳқонлар ерларини тортиб олиш, солиқлар ва шахсий мажбуриятларнинг оширилиши яна давом эттирилди. Хитойнинг халқаро аҳволи ҳам тобора ёмон- лашиб бораётган эди. Бироқ Минлар ҳокимияти учун, ҳукмрон ту- зумга қарши тобора йирик миқёсдаги урушга айланиб бораётган, деҳқонлар қўзғолонлари айниқса хавфли эди.
XVII аср биринчи ярмида европаликларнинг Хитойга кириб келиши давом этди. Испания Филиппинни эгаллаб олганидан сўнг, Лусон оролида савдо билан шуғулланувчи 20 мингдан ортиқ Хи- той фуқароларини йўқ қилиб юборди. Худди шундай ёвузлик 1639 йилда яна бир марта такрорланди. XVII аср йигирманчи йилларида Хитой қирғоқларида голланд кемалари пайдо бўлди. Улар Пэн- хуледао оролига ҳужум қилди ва Тайвань (Формоза) оролининг бир қисмини эгаллаб олди. Бироқ Хитойнинг қитъадаги қисмида ўрнашиб олиш уларга насиб қилмади. Голландлар билан бир қаторда Англия ҳам бу ҳудудларга ўз тажовузкорлик қизиқишларини бил- дирди. Инглизлар Гуанчжоу ҳудудига кириб, Хитой ҳукуматидан бу ерда савдо қилиш ҳуқуқини олдилар. Европаликлар Хитойдан биринчи навбатда ипак ва чинни олиб кетишар, тамаки ва ўточар қуролларни эса олиб кирардилар.
Хитой ҳукумати аввалгидек, чет элликларнинг мамлакатга ки- ришларини тақиқлаганди. Фақат католик руҳонийлари бундан му- стасно эди. Уларнинг Хитойдаги фаолиятига баҳо бериш анча му- раккаб, бир томондан, улар Хитойни мустамлакага айлантириш учун ғоявий замин тайёрлардилар, кўпминг йиллик маданият ва анъаналарнинг бузилишига олиб келдилар, бошқа томондан эса, аҳолини Ғарб цивилизациясининг ютуқлари билан таништирди, уларни кундалик турмушда қўллашга ёрдамлашди.
XVII аср бошларида Хитой ва Россиянинг биринчи давлатлара- ро расмий муносабатлари кузатилади. Бироқ то Хитой маньчжур- лар томонидан эгаллаб олинганига қадар бу давлатлар ўртасида тўлақонли алоқалар ўрнатилган эмас.

Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling