Xo'jalik hisobi to'g'risida umumiy tushuncha va unga qo'yiladigan talablar. Хўжалик фаолияти


Buxgalteriya hisobi sub'ektlari va ob'ektlari


Download 0.62 Mb.
bet14/37
Sana18.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1590116
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
buxgalteriya javoblar 44306

25.Buxgalteriya hisobi sub'ektlari va ob'ektlari.
71-savol javobi
26.Xo'jalik jarayonlari va xo'jalik muomalalari to'g'risida tushuncha.
Таъминот жараёни бу корхонани фаолият кўрсатиши учун меҳнат - предметлари ва воситалари, ишчи кучи, пул маблағлари ва бошка маблаглар билан таъминлашдир. Ушбу жараён иқтисодиётнинг турли тармокларида улар хусусиятларига хос операцияларни олади. Чунончи, нон махсулотларини ишлаб чикариш сохасида айнан унга зарур булган ун, шакар, ёг, туз ва бошка хомашё ва материалларни, кишлок хўжалигида уруглик, минерал ўғитлар, ем-хашак, автотранспорт сохасида эхтиёт кисмлар ва ёкилги, савдо соҳасида товарлар, курилишла курилиш материалларини харид қилиш ва ва тайёрлашни такозо этади.
Ишлаб чикариш жараёни деганда ишчи кучи ва меҳнат воситалари ёрдамида мехнат предметларидан янги маҳсулотлар яратиш тушуни- лади. Ушбу жараён хам иктисодиётнинг турли тармокларида ўзига хос хусусиятларга эга. Чунончи, ишлаб чикариш соҳаси субъектларида ушбу жараёнда аниқ турдаги тайёр махсулотлар, масалан, автомобилсозлик заводида автомобил, нон комбинатида нон ва нон маҳсулотлари яратилади. Кишлок хужалиги соҳаси субъектларида ушбу жараёнда турли кишлок хужалик маҳсулотлари, масалан пахта, ғалла, узум, сабзавотлар ва бошкалар етиштирилади. Курилиш соҳасида бажарилган ишлар, масалан, курилиш-монтаж ишлари, хизмат ва сервис соҳасида курсатилган хизматлар, масалан, туристларга кўрсатилган мехмонхона ва бошка хизматлар, аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатилган аудиторлик хизматлари ҳам ишлаб чикариш жараёни ҳисобланади.
Сотиш жараёни деганда ишлаб чиқариш жараёнида яратилган тайёр маҳсулотларни, бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни харидорларга сотиш тушунилади. Ушбу жараёнда олинган даромад хам тармок хусусиятига хос равишда номланади. Масалан, ишлаб чикариш сохасида тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромал, савдода товарларни сотишдан Олинган даромад, курилишда бажарилган ишлардан олинган даромад, хизмат ва сервис соҳасида курсатилган Хизматлардан олинган даромад деб аталади

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling