27.Buxgalteriya schyotlar tizimi: aktiv va passiv schyotlar, kontrar-aktiv, kontrar-passiv schyotlar.
Счётлар – бу корхона активлари, хусусий капитали, мажбуриятлари, даромад, харажат, фойда ва зарарларини ҳисобот давридаги ҳолати (бошланғич ва охирги), шунингдек уларнинг шу даврдаги ҳаракати (кўпайиши ва камайиши) тўғрисидаги маълумотларни пул ифодасида акс эттириш усули.
Актив счётлар – корхона активларини акс эттиришга мулжалланган счётлар.
Пассив счётлар – корхона активларини ташкил топиш манбаларини кўрсатувчи хусусий капитал ва мажбуриятларни акс эттиришга мулжалланган счётлар.
Контрактив счётлар – корхона активларининг соф қийматини топишда чегириб ташланадиган суммаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.
Контрпассив счётлар – корхонанинг хусусий капитали ва мажбуриятларининг соф қийматини топишда чегириб ташланадиган суммаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар
28.Xo’jalik muomilalari tasdirida buxgalteriya balansida ro’y beradigan o’zgarishlar, ular tavsifi
23-savolni javobi
29.Inventarizatsiya, uning turlari, tavsifi.
«Инвентаризация» сўзи қайта ҳисобдан ўтказишни билдиради. Корхонанинг мулкининг ҳақиқий ҳолати уларни қайта саноқдан ўтказиш, ўлчаш, тортиш, санаш йўллари билан амалга оширилади. Ушбу муолажалар биргаликда инвентаризациянинг моҳиятини ташкил этади.
режали инвентаризация – бу корхонанинг моддий жавобгар шахсларни навбатдаги меҳнат таътилига чиқариш режасига кўра ўтказиладиган инвентаризация.
режадан ташқари инвентаризация – бу кўзда тутилмаган ҳолларда, масалан фавқулотдаги ҳодисалар юз берганда (ўғрилик,тошқин ва шу каби ҳодисалар содир бўлганда) ўтказиладиган инвентаризация.
19-сон БҲМС «Инвентарзацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га мувофиқ қуйидаги ҳолларда инвентаризация ўтказилиши шарт:
- мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек, давлат корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) чоғда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда;
- йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан.
Do'stlaringiz bilan baham: |