Xo'jalik hisobi to'g'risida umumiy tushuncha va unga qo'yiladigan talablar. Хўжалик фаолияти


Download 0.55 Mb.
bet24/37
Sana12.08.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1666640
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37
Bog'liq
buxgalteriya javoblar

Бошланғич ҳужжатлар деб хўжалик операцияси содир бўлган вақтда тузилган ҳужжатлар тушунилади. Барча гувоҳлик берувчи ҳужжатлар бошланғич ҳужжатлар ҳисобланади.
Йиғма ҳужжатлар деганда бошланғич ҳужжатлар асосида тузилган ва уларнинг маълумотларини маълум давр учун жамлаб берадиган ҳужжатлар тушунилади. Бундай ҳужжатларга моддий ҳисоботлар, аванс ҳисоботлари, товар-пул ҳисоботлари, банк кўчирмалари ва бошқалар киради.
48.Buxgalteriya hisobi shakllari (jurnal-order, memorial-order, bosh jurnal)
Журнал-ордерлар – бу маълумотларни счетларнинг кредити бўйича гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган регистрлар. Айнан журнал-ордерлар Бош китобнинг кредитида жамланган ҳолда кўрсатилган маълумотларни барча корреспонденцияланадиган дебет счетлар бўйича акс эттиради, яъни журнал-ордерлар Бош китобнинг тўлдирувчиси, давоми ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида Бизнесда бухгалтерия ҳисоби счетлари бўйича турли журнал –ордерларни юритиш кўзда тутилган, масалан 50 «Касса» счёти бўйича №1, 51 «Ҳисоб-китоб счети» бўйича № 2, 60 «Таъминотчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» счети бўйича № 6, шунингдек бошқа счетлар бўйича бошқа журнал-ордерлар юритилади. Журнал-ордерлар Бизнесда бухгалтерия ҳисобини журнал-ордер шаклининг асосини ташкил этади.
Мемориал-ордерлар - бу маълумотларни бир вақтнинг ўзида счетларнинг ҳам дебети, ҳам кредити бўйича гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган регистрлар. Ушбу регистрлар Бизнесда бухгалтерия ҳисобини мемориал-ордер шаклининг асосини ташкил этади
49.“Balans” tushunchasi va uning iqtisodiy ahamiyati
Корхонанинг маълум бир санага бўлган активлари ва уларни ташкил топиш манбалари ҳолатини ягона пул бирлигида ифодалаш усули.
Бошланғич баланс деганда ҳисобот даври бошига, ҳисобот баланси деганда эса ҳисобот даврининг охирига тузилган баланс тушунилади. Ҳисобот баланси кейинги давр учун бошланғич баланс бўлиб ҳисобланади.
Тугатиш баланси – корхона тугатилиши санасига тузилган баланс.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling