54.Buxgalteriya hisoboti haqida tushuncha, uning ahamiyati va tavsifi
55.Buxgalteriya hisobini tashkil qilish asoslari va ahamiyati.
55.Buxgalteriya balansining tuzilishi, mazmun va mohiyati.
56.Buxgalteriya hisobining schyotlari va uning tuzilishi: debet va kredit, oborot (aylanma) summalari, qoldiqlar haqida tushunchalar.diskontlangan qiymat, balans qiymati.
57.Xo’jalik muomilalari tasdirida buxgalteriya balansida ro’y beradigan o’zgarishlar, ular tavsifi
58.Ishlab chiqarish jarayonida sintetik va analitik hisobni tashkil etish
59.Buxgalteriya hisobi qonun va boshqa normative xujjatlari
60.Xujjatlar, xujjatlashtirish, xujjatlar turlari, rekvizitlari
Ҳужжатлаштириш – бу хўжалик операцияларини маълум бир ҳужжатлар билан расмийлаштириш усули.
Ҳужжат – бу ҳўжалик операцияларини ҳақиқатда юз берганлигига гувоҳ берувчи ёки уларни келгусида юз беришига асос бўлувчи ёзма гувоҳнома.
Гувоҳлик берувчи ҳужжатлар деганда, юқорида айтиб ўтганимиздек, хўжалик операцияларини ҳақиқатда юз берганлигига гувоҳ берувчи ҳужжатлар тушунилади.
Фармойиш берувчи ҳужжатлар деганда у ёки бу ҳаракатни келгусида амалга оширишга фармойиш берувчи ҳужжатлар тушунилади. Масалан, инвентаризация ўтқазиш тўғрисида фармойиш, товарни олиб келуш учун берилган ишончнома ва шу кабилар.
Фармойиш ва гувоҳлик берувчи ҳужжатлар деганда бир вақтнинг ўзида хўжалик операциясини амалга оширишга берилган фармойишни ифодаловчи, ҳам бу фармойиш асосида ҳақиқатда юз берган хўжалик операциясига гувоҳлик берувчи ҳужжатлар тушунилади.
Бошланғич ҳужжатлар деб хўжалик операцияси содир бўлган вақтда тузилган ҳужжатлар тушунилади. Барча гувоҳлик берувчи ҳужжатлар бошланғич ҳужжатлар ҳисобланади.
Йиғма ҳужжатлар деганда бошланғич ҳужжатлар асосида тузилган ва уларнинг маълумотларини маълум давр учун жамлаб берадиган ҳужжатлар тушунилади. Бундай ҳужжатларга моддий ҳисоботлар, аванс ҳисоботлари, товар-пул ҳисоботлари, банк кўчирмалари ва бошқалар киради
Do'stlaringiz bilan baham: |