Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/159
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1014296
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   159
Bog'liq
2020-6 2

УЎК 94 (575.1) 
БУХОРО ГУЗАРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДАГИ ЎРНИ 
 Т.Т. Сафаров, т.ф.н., Бухоро муҳандислик-технология институти, Бухоро 
 
Аннотация. Ушбу мақолада Бухоро шаҳрининг турли тарихий даврларида ҳукмронлик 
қилган сулолалар томонидан бунёд этилган гузарлар ва уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва 
роли ҳақида маълумот берилади. 
Таянч сўзлар: гузар, масжид, мактаб, мозор, дарвоза, касб-ҳунар, савдо-сотиқ, 
карвонсарой, карвонбоши. 
Аннотация. Эта статья содержит информацию о гузарах, созданных династиями, 
которые правили городом Бухарой в разные исторические периоды, а также об их месте и роли 
в общественной жизни. 
Ключевые слова: гузар, мечеть, школа, кладбище, ворота, профессия, торговля, караван-
сарай, караванбаши 
Abstract. This article discusses the information about the trade relations of the Bukhara Emirate 
and theRussionEmpire,as well as rolls bazars and the caravanssrais of Bukhara in the late 19
th
 century 
and early XX
th
 century. 
Keywords: guzar, mosque, school, cemetery, gates, profession, trade, caravanserai, caravanbashi 
Қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро ўзининг бой тарихига эга бўлиб, бир неча асрлар 
давомида бу ерда ҳукмронлик қилган турли сулола вакиллари томонидан шаҳар ижтимоий 
аҳамиятига молик бино ва иншоотлар барпо этиб келинган. Кўҳна Бухоронинг тарихи тўғрисида 
кенгроқ билимга эга бўлиш учун унинг турар жойларининг шаклланиш жараёнларини билиш 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
123
устувор аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Айниқса, Бухоро амирлигининг Россия империяси 
томонидан вассалга айлантирилиши натижасида рус шарқшунос ва тарихшуносларининг Бухоро 
ва унинг тарихига бўлган қизиқишлари ниҳоят даражада кучайди. Бу жиҳатдан таниқли рус 
тарихшунослари Л.И.Ремпель ва О.А.Сухареванинг илмий изланишлари диққатга сазовордир. 
О.А.Сухарева тадқиқотининг алоҳида жиҳати шундаки, у ҳар бир гузар тўғрисида 
маълумот беради. Л.И.Ремпель эса Бухоро гузарлари тарихини янги талқинда, яъни уларнинг 
шаклланиш хусусиятига қараб умумлаштиришга эътибор қаратади. Тарихдан маълумки, барча 
шаҳарлар тараққиёт ёки инқироз даврини бошидан кечиради. Маълум бир тарихий вазият шаҳар 
ҳудудининг кенгайишига сабаб бўлса, турли хилдаги босқинлар унинг харобага айланишига 
хизмат қилган. Албатта жонажон шаҳримизни ҳам бу тақдир четлаб ўтмаганлигига тарих 
гувоҳдир. Академик олим А.Муҳаммаджонов маълумотларига кўра Бухоронинг майдони тўрт 
гектарни ташкил этган. Шаҳар ҳудудининг кенгайиб бориши гузарлар сонига ҳам таъсир 
кўрсатмай қолмаган. Шунинг учун ҳам гузарлар сони бўйича манбаларда турли хилдаги 
рақамларга дуч келамиз. Хусусан, рус шарқшуносларидан А.Кун ва Л.И.Ремпель асарларида XIX 
аср Бухоросида 197 гузар бўлганлиги қайд этилган. Г.Ю.Астанова эса Бухоро шаҳрининг 200 
гузари бўлганлиги, унда 25 минг ҳовли жойлашганлиги, аҳоли сони эса 60-70 минг атрофида 
бўлганлиги ҳақида маълумот беради. 
Бухоро гузарлари номига эътибор қаратар эканмиз, уларнинг шаклланишида у ерда 
ўтроқлашган аҳолининг касбу-кори, мавзенинг иқлими, географик жойлашуви, тузилиши каби 
омиллар ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Хусусан, Сўзангарон, Кулолон, Харротон, Пухтабофон, 
Заргарон, Чармгарон, Урганжиён, Сарахсиён, Урусон, Чақари Жўйбор, Ҳавзи Нав, Кўчаи Бодом, 
Чуқур маҳалла, Ҳаммоми каппа, Ҳаммоми кунжак, Эшони имло, Мачити баланд, Мири араб
Ғозиён, Домулло Шер, Хўжа Зойид, Хўжа Зайниддин каби номлар юқорида билдирилган фикр 
мулоҳазаларимизнинг тасдиқлайди. Бухоро шаҳрининг ички тузилишида гузардан ташқари 
географик бўлинмалар ҳам мавжуд бўлиб бундай жойлар мавзелар деб аталган. Ҳудудий 
жиҳатдан бир мавзеда бир неча гузар жойлашиши мумкин. Манбаларда Бухоро шаҳри ичида 
Шайхи Рангрез, Турки Жанди, Жўйбор, Чашмаи Айюб, Регистон, Хиёбон, Мурдашўён, Сўфиён, 
Гавкушон, Шаҳристон, Искандархон, Калобод сингари номлар билан аталувчи ва ҳар бири бой 
тарихга эга бўлган мавзелар ҳақида маълумотлар берилган.
Биз қуйида айрим гузарларнинг пайдо бўлиш тарихи, уларнинг шаҳар ижтимоий ҳаётида 
тутган ўрни ҳақида фикр мулоҳаза юритишни лозим кўрдик. Ана шундай гузарлардан бири 
Шайх Рангрез гузари бўлиб, у XV аср ўрталарида бунёд этилган. “Муллозода китобида” 
ёзилишича, қадим замонларда Бухорода қўли гул уста бўлган. У матоларга гўзал бўёқлар берган. 
Садоқатли шогирдлар устанинг вафотидан кейин унинг шарафига масжид барпо этиб унинг 
номини абадийлаштиришган. Бу гузар шаҳардаги Қарши ёки Қавола дарвозаси олдида 
жойлашган. Маълумки, Қарши дарвозаси шаҳарни темир йўл билан боғлаган, шунинг учун ҳам 
бу ер одамлар билан гавжум бўлган. Бу ердан рўзғор учун керакли барча нарсани харид қилиш 
мумкин эди. Худди шу жой Рангрез гузарининг маркази ҳисобланиб, бу ерда масжид, мадраса ва 
ҳовуз бўлган. Гузар аҳолиси асосан бўёқчилик билан шуғулланган, бундан ташқари қоракўл 
териларни ошлаб, ундан донғи етти иқлимга кетган бежирим, нафис, харидоргир кийимлар ҳам 
тайёрлаганлар. Гузар катта майдонни эгаллаган. Унинг ёнида мозор мавжуд бўлиб, унда 
Шайхул-олам, яъни Сайфиддин Бохарзий қабрлари жойлашган эди. Октябрь тўнтаришидан 
кейин мустабид тузумнинг сиёсати гузарлар қиёфасини ўзгаришига олиб келди. 1929 йилда 
гузарлар қайта хатловдан ўтказилганда Шайхи Рангрез гузари Мирзо Раби деб ўзгартирилган. 
Арабон Бухоро шахрининг қадимий гузарларидан саналиб, унинг XV асрга мансублиги 
тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бу гузар Саллахона дарвозаси ёнида йўл ёқасида жойлашган 
бўлиб, аҳолисининг аксарият қисми араблардан ташкил топган. Аҳолининг асосий касбу-кори 
қоракўл терини ошлаш билан шуғулланган. Гузарда Арабон масжиди жойлашган бўлиб, у 
ўзининг қадимий қурилиш архитектураси билан ажралиб турган. Қоракўл тери савдоси, айниқса 
Россия савдогарлари билан савдо ишларини олиб борган Юсуфбек Жўрабек сингари машҳур 
тужжорлар шу гузарда умргузаронлик қилгани диққатга сазовордир. 
Тарихий маълумотларга кўра Арабон гузари Саллахона дарвозасига яқин бўлгани учун XVI 
асрнинг иккинчи ярмида Бухоро қалъаси қурилаётган вақтда гузар аҳолиси қурилиш ишларига 
яқиндан ёрдам берган, гузар бойлари эса моддий жиҳатдан қўллаб-қуватлаган. Ҳозир ҳам бу 
гузар Арабон номи билан аталади. У Саррофон тоқигача келиб туташадиган кўчада жойлашган 
бўлиб, Араблар авлодлари айни пайтда ҳам истиқомат қилади. Бухоро шаҳрининг қадимий 



Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling