Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/159
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1014296
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   159
Bog'liq
2020-6 2

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020  
124
гузарларидан яна бири Муҳаммад Қосим номи билан аталиб, у XV асрнинг 80-йилларида ташкил 
топган. Шу ерда масжид қурдирган шахс номи билан гузар номланган бўлиб, аҳоли майда 
ҳунармандчилик, атторлик ва деҳқончилик билан машғул бўлган. Бухоро шаҳридаги гузарлар 
ичида Халифа Ҳусайн гузари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у XVII асрда бунёд этилган. Гузар 
аҳолиси асосан майда ҳунармандчилик билан фаолият юритган. Гузар йўлининг икки томонида 
расталар бўлганлиги учун аҳолининг бир қисми савдо-сотиқ билан тирикчилик қилган. Бу ерда 
сўфийлар маркази бўлиб, Халифа Ҳусайн хонақоси жойлашган. Хонақо масжид ўрнида ўтиб беш 
вақт намоз адо этилган. Бундан ташқари мактаб Халифа Ҳусайн номида ҳовуз ва қабристон ҳам 
мавжуд бўлган. Ҳозирги кунда ушбу гузар сақланиб қолинмаган.
Мир Маъсуд гузари Саллахона дарвозаси билан бир пайтда XVII аср охирида ташкил 
топган. Аҳолиси ҳунармандчилик баъзилари эса нонвойлик касби билан умргузаронлик қилган. 
Гузарда тижорат ишлари билан бир неча бойлар шуғулланиб, улар ичида Тўрақулбойнинг 
нуфузи анча юқори бўлиб, у асосан яқин хориж давлатларига қоркўл терилар сотиб у ерлардан 
маиший рўзғор буюмлари олиб келиб шаҳар бозорларида савдо қилар эди. У томонидан икки 
қаватли мадраса қурдирилган, лекин мактаб бўлмаганлиги учун болалар Арабон гузаридаги 
мактабда таҳсил олганлар. XVIII асрнинг охирги чорагида ҳукмронлик қилган Бухоронинг 
манғит уруғи вакилларидан амир Шоҳмурод томонидан Хўжабулғор гузари ташкил этилган. 
Гузарда турли касб эгалари истиқомат қилган бўлиб, улар орасида алоча, адрас тўқувчилар, 
шунингдек кавшдўз, маҳси-этикдўзлар кўпчиликни ташкил этган. Аҳолининг маълум бир қисми 
гилкорлик ва ганчкорлик билан ҳам шуғулланган. Гузарда масжид, мадраса-мактаб, ҳовуз 
бўлганлиги, ҳаттоки қизлар учун алоҳида мактаб мавжудлиги тўғрисида манбаларда 
маълумотлар келтирилган. Гузарнинг диққатга сазовор жойларидан бири Хўжабулғор қабридир. 
Ривоят қилинишича булғор подшосининг ўғли отаси билан аразлашиб, гузар чиллахонасида 
яшаб, шу ерда вафот этган. Ҳозирги кунда бу кўчаларнинг катта қисми сақланган бўлиб, 
қадимий номи тикланиб Хўжабулғор номи билан аталади. Бухоро шаҳрининг яна бир қадимий 
гузарларидан бири Кокилаи Калон номи билан аталиб, вақф ҳужжатларида XVII асрда рўйхатга 
олингани қайд қилинган. Бу ерда асосан савдогарлар истиқомат қилган бўлиб, уларнинг шаҳар 
тоқ ва тимларида дўконлари бўлган. Гузарда Абдужафархўжа бой томонидан қурилган масжид, 
мактаб ва мадраса фаолият кўрсатган. Ушбу кўчанинг боши берк кўчасида телпакдўзлик билан 
шуғулланувчилар истиқомат қилиб, ҳозир ҳам ота-боболари ҳунарини ардоқлаб келмоқдалар. 
Қуйи Мурғкуш гузари XVI асрнинг охири XVII асрнинг бошларига мансуб бўлиб, фақатгина 
XVIII аср бошларида вақф ҳужжатларида қайд этилган. Гузар Хўжабулғор, Хуллабофон 
гузарлари билан чегарадош бўлиб, Аҳмадбой деган Россия билан савдо қилувчи машҳур 
карвонбоши шу ерда истиқомат қилган. Гузарда масжид ва мактаб Хўжа Порсо номи билан 
аталувчи хотин-қизлар ҳаммоми бўлганлиги диққатга сазовордир. Хўжа Порсонинг ташаббуси 
билан ҳаммом қурилиши ниҳоясига етгач товуқ сўйилиб қон чиқарилган ва натижада гузар Қуйи 
Мурғкуш номини олган. 
Бухоро шаҳрида XVIII асрнинг 80 – йилларида Чор карвонсарой номи билан аталувчи 
гузар ташкил топган бўлиб, унинг катта карвонсаройи машҳур савдогар Рашидбек номи билан 
аталган. Бу карвонсаройда Афғонистондан келган савдогарлар савдо-сотиқ ишлари билан 
машғул бўлганлар. Гузарнинг аҳамиятли жиҳатларидан бири бу ерда Саррофон тоқи жойлашган 
бўлиб, турли мамлакатлардан келган савдогарларнинг пуллари саррофлар томонидан 
алмаштирилган. Шунингдек бу ерда Саррофон ҳаммоми бўлиб, гарчи у эркаклар ҳаммоми 
бўлсада, ҳафтада икки кун хотин-қизлар учун хизмат кўрсатган.
Ҳозирги кунда бу жой чет эллик ва маҳаллий зиёратчиларнинг энг севимли масканларидан 
ҳисобланади. Бухородаги энг қадимий гузарлардан бири Турки Жанди номи билан аталиб, бу 
ерда мозор бўлганлиги тўғрисида “Муллозода китоби” да маълумот берилган. Маълумотда 
келтирилишича ушбу мозорда X асрда яшаган Муса Жанднинг қабри бўлиб, бу зот Абу Бакр ибн 
Исҳоқ Калободийнинг шогирди бўлиб, гузар шу киши номи билан аталган. Гузарда аҳоли сийрак 
яшаган ва асосан майда ҳунармандчилик билан кун кечирган. XV асрда бунёд этилган 
гузарлардан бири Ғозиён номи билан аталиб аҳолисининг аксар қисми савдогарлардан иборат 
бўлган. Шунингдек, бу гузарда шойи ва адрас тўқувчилар истиқомат қилган. Гузарда Носир бой, 
Садриддин бой сингари кишилар яшаганлиги манбаларда келтирилади. Тарихдан маълумки 
ғозийлар ҳақ дин учун курашганлар, шундан бўлса керак бу ерда Бухоролик мусулмонлар 
истиқомат қиладиган жойнинг маркази бўлган.



Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling