Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/159
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1014296
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   159
Bog'liq
2020-6 2

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
125
Эътиборли жиҳати шундаки, бу ерда жуда кўп мадрасалар бўлиб, унинг энг йириги Мулло 
Муҳаммад Шариф мадрасаси ҳисобланган. Машҳур ёзувчи Садриддин Айний айнан шу 
мадрасада таҳсил олганлиги унинг нуфузи бошқа мадрасаларга қараганда анча устун 
эканлигидан далолатдир. Ўз даврининг машҳур гузарларидан бўлган Шайх Жалол номидаги 
гузар XVI асрнинг охирида ташкил этилган. Бу ерда яшаган аҳоли асосан тўқувчилик билан 
шуғулланиб, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан ички бозорларда сотилган. 
Гузарда масжид, мактаб бўлиб, масжиднинг орқа томонидаги мозорда Бухоро хонлигини 
бошқарган ҳукмдорлардан бири бўлмиш Абдулазизхоннинг пири дея эътироф этиладиган Шайх 
Жалолнинг қабри жойлашган. Бу маълумотлар “Тарихи Мир Ҳайдар” китобида илгари сурилган. 
Бу мозорнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, кўк йутал билан касалланган болаларга кўк 
косада сув ичиришиб даволашган. Бухоро шаҳрининг энг машҳур гузарларидан яна бири 
Пўстиндўзондир. Бу гузар 1832-1833 йилларда ташкил топган. Аҳолисининг асосий касб кори 
пўстиндўзлик бўлганлиги учун гузар шу ном билан аталган. Бундан ташқари гузарда 
адрасбофлик, атторлик ҳамда савдо-сотиқ билан тирикчилик қиладиган кишилар ҳам яшаган. 
Гузарнинг энг нуфузли ва машҳур бойларидан бири Тошанбой бўлиб, унинг Чоржўйда пахта 
заводи, Марвда эса катта карвон саройи бўлганлиги тўғрисида манбаларда маълумотлар 
келтирилади. Ҳозир бу ерлар Тоқи Саррофоннинг чап томонидаги маҳаллалардир. Кўриб 
ўтаётган даврларимизга оид қизиқарли маълумотлар сирасига қўшимча равишда шу нарсани 
таъкидлаш муҳимки, Бухоро бежиздан Шариф шаҳар номини олмаган. Зеро, Бухоро ва унинг 
атрофида етти мингдан ортиқ азиз авлиёларнинг қабрлари жойлашган. Қуйида Бухородаги айрим 
гузарлар ва у ерда жойлашган зиёратгоҳлар ҳақида айрим фикр мулоҳазаларимизни билдирамиз.
Маълумки, Қосими Шайхнинг мозори ва қабри Карманада бўлиб, бу киши Абдуллохон 
даврида Бухорога келганларида у кишининг табаррук қадамжолари сифатида шу гузар у 
кишининг номи билан аталиб, вафотларидан кейин у ерда у киши учун рамзий қабр, мақбара ва 
масжид, мактабхона қурдирган. Ўз ўзидан савол туғиладики, нима сабабдан ушбу зот ҳукмдор 
томонидан юксакларга кўтарилган? Биз манбаларни ўргана туриб шу нарсага амин бўлдикки, 
Абдуллахон ҳокимиятга келган вақтда бир қанча вилоятлар унга бўйсунмай, ҳатто унга қарши 
уруш эълон қиладилар. Шу туфайли у шайхнинг руҳи пойига юксак ҳурмат бажо айлаб ундан 
мадад сўрайди ва натижада қисқа фурсатда унинг ҳокимияти барқарор бўлади. Шундан бўлса 
керак, тарихда деярли барча ҳукмдорлар ўзларининг пирларига иззат иқромда бўлганлар. 1929 
йилда Тагмандбофон ва Қосими Шайх гузарлари бирлаштирилиб, Мирзо Усмон номи билан 
атала бошланган. Ҳозир бу кўча эски деҳқон бозорининг орқасида жойлашган. Корхона гузари 
Самарқанд кўчасининг чап томонидаги гузари бўлиб, бу ерда қадамжолар кўп. Гузар шимолий ва 
жанубий томондан Хўжа Нуробод қабристонига бориб тақалади. Ривоятларга қараганда Хўжа 
Нуробод, Хўжа Сесарон, Хўжа Аспгардонлар ака-укалар бўлишган. Ҳар учала қабристон шаҳар 
ичидаги энг эски қабристонлардан саналсада, айрим афсоналарга қараганда ислом дини кириб 
келгунга қадар булар зиёратгоҳ ҳисобланган. Гузар аҳолиси асосан тўқимачилик ва 
ҳунармандчилик билан шуғулланган. 
Шаҳарнинг Ҳазрати Имом дарвозаси олдида Жон Кубод гузари жойлашган бўлиб, имом 
Ҳусайннинг кокилларини кўтариб юрувчи авлиёнинг қабри бор. Манбаларда бу тўғрисида аниқ 
маълумот мавжуд эмас. Бу гузарда жойлашган иккинчи зиёратгоҳ Шукурбек қабри ва мозори 
бўлиб, бу зиёратгоҳ Амир Насрулло даврида вужудга келган. Аҳмад Дониш “Наводир ул вақое” 
асарида, С.Айний ”Хотиралар” ва бошқа асарларида ушбу зиёратгоҳ ҳақида аниқ маълумотлар 
ёзиб қолдирган. Мавлоно Шариф гузари Ҳазрати Шайх Мавлоно Шариф номларига қўйилган 
бўлиб, у киши зоҳирий ва ботиний илмларда тенги йўқ зот бўлган. Узот Кўкалдош 
мадрасасининг Охунди, Фиқҳ (ислом қонуншунослиги) ни чуқур эгаллаган, ўз замонасининг 
буюк машойихларидан бўлиб ҳисобланган. Шунингдек, келажак воқеаларини билиш қобилияти 
унда мужассам бўлган. Биз ушбу мақоламизда Бухоро шаҳрининг тарихида сезиларли даражада 
из қолдирган, шаҳарнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётида аҳамиятли воқеаларга гувоҳ 
бўлган айрим гузарлар тўғрисида маълумотлар келтириб ўтдик. 
Мустабид совет тузуми томонидан Бухоро амирлиги маҳв этилганидан сўнг, қадимдан 
маданият ва маърифат ўчоғи бўлиб келган гузарлар қайтадан рўйхатдан ўтказилди ҳамда 
шовинистик сиёсатнинг маҳсули сифатида деярли барча гузарларга ўзга миллат вакилларининг 
номлари берилди. Бу билан бизни ўзлигимиздан жудо қилишга қаратилган кенг қамровли сиёсий 
жараёнлар бошланиб кетдики, бу эса алохида мақола учун мавзу бўлиб ҳисобланади. Фақатгина 
миллий мустақиллик халқимизнинг асрий орзу умидларини ушалишида ва тарихий ҳақиқатни 



Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling