Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/159
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1014296
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159
Bog'liq
2020-6 2

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
131
Ушбу табаррук саналар нишонланган айёмларда уларнинг асарлари ҳам қайта нашр 
этилиши ёки уларга бағишланган тадқиқотларнинг юзага келиши аждодларимиз ҳаёт 
фаолиятининг кенг оммалашувига ҳам сабабчи бўлди. Масалан, 1994 йилда Тошкентдаги Ғафур 
Ғулом номли нашриёт томонидан ф.ф.н. Гулсара Исмоилова томонидан Феруз ғазаллари “Элга 
шоҳу ишққа қул” номи билан, 1995 йилда эса бир гуруҳ тарихчи, файласуфлар томонидан 
“Нажмиддин Кубро” номли тўплам, ф.ф.н. Убайдулла Уватов томонидан эса “Аз-Замахшарий” 
рисоласи, Паҳлавон Маҳмуд таваллуд санасига бағишлаб шоир ва таржимон томонидан “Ҳақ 
файзи”, “Иймон туҳфаси” номидаги рисолалар, Ж.Мангубердининг 800 йиллигига атаб машҳур 
озарбайжон шарқшунос олими Зиё Бунёдовнинг “Хоразмшоҳ Ануштегенийлар давлати” 
монографияси, шоир ва таржимон Асқар Маҳкам эса “Авесто”дек зардуштийларнинг муқаддас 
китобини 2001 йилда нашр қилдирди. Шунингдек, Хива шаҳрининг 2500 йиллиги, Хоразм 
Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишлаб ҳам кўплаб асарлар яратилибгина қолмай, 
ушбу саналарга бағишлаб халқаро илмий конференциялар ҳам ўтказилди. 
Бундан ташқари Хоразмлик ижодкорлар томонидан айнан юқоридаги буюк аждодларимиз 
ҳаёти бадиийлаштирилган ҳолдаги асарлар ҳам яратилди. Бунга Э.Самандарнинг “Ҳазрати 
Полвон ота” қасидаси, драматург Н.Солаевнинг “Жоруллоҳ” драмаси, К.Авазнинг Ферузхон 
ҳаёти ҳақидаги “Сақили наво” видеофильмини, “Авесто” яратилган давр ҳақидаги “Меҳр 
фарзанди” пьесаларини мисол қилиб келтириш мумкин. 
Шу билан бирга 1999 йилда Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди боғ мажмуаси
ҳайкали, 2001 йилда Авесто боғ мажмуаси, монументал ёдгорликларининг бунёд қилиниши эса 
ўзига хос меъморий композиция, шунингдек аждодларга эҳтиром рамзи бўлиб қолди. 
2016 йилдан кейин давлатимизда тараққиётнинг янги босқичи бошлангач эса буюкларга 
бўлган эҳтиром янада юксала бошланди. Масалан, энди тарихдаги буюк аждодларимизнинг 
хотираларига бағишлаб халқаро мусобақалар ўтказиш орқали уларнинг номи, фаолиятини дунё 
миқёсида оммалаштиришга эътибор қаратилмоқда. Бунга мисол сифатида Паҳлавон Маҳмуд 
хотирасига бағишлаб 2018 ва 2019 йилларда Хивада ўтказилган халқаро кураш мусобақасини, 
2019 йил октябрида Ал-Хоразмий хотирасига бағишлаб математика бўйича Хоразмда 
нишонланган халқаро тадбирларни таъкидлаб ўтиш жоиз. Шунингдек, 2017 йилда Ўзбекистон, 
Туркманистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 
йиллиги республика миқёсида ўтказилибгина қолмай, янгидан Комилжон Отаниёзов номидаги 
ижод маркази ва бюсти барпо этилди. 2019 йилда эса буюк шоир, таржимон ва мироб Огаҳий 
асарларининг 10 жилдлиги чоп этилиши, Хиванинг Эски Қиёт шаҳрида Огаҳий номидаги ижод 
мактабининг бунёд қилиниши ҳам буюкларга эҳтиромнинг ўзига хос, янгича рамзи бўлиб хизмат 
қилмоқда. 



Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling