Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020
128 Умуман олганда, уруш барча соҳани ва ҳар бир кишини ҳарбий замон талабларига бўйсундирди, алабатта, бунга эришишда вилоят аҳли ниҳоятда кўп қийинчиликларга рўбарў келди. Аммо бу қийинчиликлар халқнинг зўр ғайрати, сабр-бардоши ва ёруғ кунларга бўлган ишончи орқали бартараф қилинди. Вилоятда ишга яроқли эркакларнинг фронтга сафарбар қилиниши вилоят халқ ҳўжалигининг мутахассислар билан таъминлаш танқислигини юзага келтирди. Ишлаб чиқариш соҳасида сусткашликка йўл қўйиш ёки ишлаб турган корхоналарнинг тўхтаб қолиши душманга қулай имконият бўлиб, ғалаба дақиқаларини бир қадар узоқлаштириши мумкин эди. Ана шу вазиятни ҳисобга олган Сурхон воҳаси меҳнаткашлари ҳарбий вазият талабларига амал қилиб, жангга кетган сафдошларининг ўрнида ишлаб чиқариш корхоналари ва жамоа хўжаликлари далаларида мардонавор меҳнат қилдилар. Жумладан, Термиз шаҳар «Золотпроммат» артели аёллари «Биз аёллар эркаклар касбини ўзлаштириб, зарур бўлган ҳолда улар ўрнига ўтиб ишлаймиз» деган чақириқ билан чиқишди [5]. Натижада вилоят саноат корхоналаридаги бўш ўринларга бирин-кетин аёллар келиб, ишлаб чиқаришда иштирок эта бошлашди. Турмуш ўртоғини фронтга кузатиб, ўзлари эса ишлаб чиқариш билан банд бўлган «Золотпроммат» артели хотин-қиз ишчиларининг мардонавор меҳнати орқали артель учинчи квартал режасини 120 фоизга бажарди. 1941 йил 5 июлда Тошкент шаҳар Октябрь туманида бўлиб ўтган хотин-қизлар митингида Ўзбекистоннинг барча хотин-қизларига мурожаатнома қабул қилинди. Мурожаатда ўзбек аёлларига қарата: «Қадрдон опа сингиллар! Ҳаммамиз жипслашиб, жонажон Ватанимиз ҳимояси учун оёққа турамиз, станоклар, тракторлар, комбайнлар ва колхоз далаларида эркакларнинг ўрнини босамиз, уруш кунларида ҳеч ким қўл қовуштириб ўтиришга ҳақли эмас. Бу улуғвор курашда ҳар ким ўз ўрнини билиши керак. Биз фронт орқасида туриб душман устидан ғалабамизни шижоат билан қўлга киритишимиз керак» [6], дейилган эди. «Золотпроммат» артели аёллари ва Тошкент шаҳар аёлларининг мурожаатига қўшилган Термиз тумани «Паттакесар» қишлоқ кенгашининг «Социализм» жамоа хўжалиги аъзолари Оқабиби Имомова, Мариям Худойқулова ва Бека Ҳазратқуловалар вилоят қишлоқларида истиқомат қилаётган хотин-қизларга қуйидагича мурожаат билан чиқдилар: «Биз колхозчи хотин-қизлар фашистларни қириб, маҳв қилиб ташлаш учун фронтга кетаётган эрларимиз, ака- укаларимиз, қариндошларимиз ўрнида колхоз ишлаб чиқариш ишларида стахановчасига ишлаймиз. Фронтга кетган ҳамма яқинларимизнинг ҳам режаларини ўзимиз бажариб, душманни тезда янчиш учун жангчиларимизга ёрдам берамиз»[7]. Умуман, 1941 йилнинг 15 октябрига қадар вилоят бўйича 800 хотин-қизлар «Фронтга кетган йигитларнинг ўрнини олиш керак» деган чақириқ билан чиқишди. Вазият ниҳоятда оғир эди, уруш мисли бир аждаҳо бўлиб, бутун ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг каттагина қисми фронт эҳтиёжлари учун сарфланаётганди. Саноат ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш билан банд бўлган аёлларни янги касб малакаларига ўргатиш, янги ихтисосликларни эгаллаш зарурияти каби муаммолар кун тартибидаги долзарб мавзу эди. Шу мақсадда жойлардаги саноат корхоналари ва МТСлар қошида қисқа муддатли курслар ташкил этилди. Ушбу курсларда аёллар станоклар билан ишлаш, трактор ва комбайнлар ҳайдаш ва шунга ўхшаш касб малакаларини эгаллар эдилар. Жумладан, урушнинг дастлабки ойларида Шеробод МТСи қошида ташкил қилинган қисқа муддатли тракторчилар тайёрлаш курсини 83 хотин-қиз тамомлаган бўлса, Жарқўрғон тумани 1- МТС и қошида ташкил қилинган қисқа муддатли тракторчилар курсида эса 62 хотин-қизлар трактор бошқариш сирларини ўрганишди [8]. Бу шижоатли онахонлар қаторида Равшанхон Тилавова, Чучук Мелибоева, Маҳар Саматова ва Ўғилой Чоршанбиеваларнинг номларини келтириш жоиздир. Умуман, ўша жанговар йилларда вилоятда 260 хотин-қиз раҳбарлик лавозимига кўтарилган бўлса, 600 нафар хотин-қиз эса тракторчилик ва шофёрлик касбини ўргандилар [9]. Ўша даврда бутун ҳаёт ҳарбий изга қурилган бўлиб, саноат корхоналари 2-3 сменалаб ишлар, қишлоқ хўжалигида ҳам вазият ниҳоятда оғир эди. Кишилар 2-3 сменалаб ишлаб, оч ва юпун бўлса-да, ғалабага ишонч, келажакка умидворлик ҳисси, уларни «юқоридагилар» амри билан эмас, балки ўзларининг қалб амри, виждон даъвати билан меҳнат қилишга ундар эди. Ҳар бир ортиқча ишлаб чиқарилган маҳсулот душман устига снаряд бўлиб тушишини улар қалбан ҳис қилишди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling