Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
130
Ключевые слова: независимость, стратегия действия, гармонично развитое поколение, великие предки, научно-технические достижения, школа творчества. Abstract. This article covers the celebration of the 2,500th anniversary of Khiva, the 2,700th anniversary of the Avesto, and the 1,000th anniversary of the Mamun Academy in Khorezm region. Keywords: independence, strategy of action, harmoniously developed generation, great ancestors, scientific and technical achievements, school of creativity. Ўзбекистон 1991 йил 1 сентябрда истиқлолга эришгач, нафақат сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказишга, шунингдек жамиятимизда маънавият ва маърифатни юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинди. Айниқса 2016 йилдан кейин давлатимизда тараққиётнинг янги босқичи бошланиб, президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилингани, жамиятимизнинг барча соҳаларини қамраб олган ислоҳотларнинг жадаллик билан олиб борилаётгани, халқ билан мулоқот йўлга қўйилиб, инсон манфаатларининг рўёбга чиқиши учун кенг имкониятлар яратилиши жамиятимизда кечаётган бунёдкорлик, буюк юксалишлардан дарак беради. Жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халққа маънавий руҳий куч қувват бағишловчи, унга маънавий озуқа берувчи муҳим омил сифатида тарихимизни холис ва ҳаққоний ўрганишга, айниқса китобхонликка, энг сўнгги замонавий фан-техника ютуқларини эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, хориждаги тенгдошлари билан бемалол беллаша оладиган, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш ва шакллантиришга, бу борада мактабгача таълим ва умумий ўрта, олий таълим соҳаларига, илму фанга катта эътибор қаратилаётгани, имкониятлар яратиб берилаётгани давлатимизнинг келажаги буюк эканлигини, бундай порлоқ истиқбол сари бугун дадил қадамлар ташланаётгани, мустаҳкам замин бунёд қилинаётганини кўрсатади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 14-15 октябрь кунлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюриб, халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзларкан, “Хоразм воҳаси шундай хосиятли бир юртки, унинг ҳар қандай одамни ҳам ўзига тортадиган беқиёс сеҳри, жозибаси бор. Чунки, Хоразм деганда, жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган, миллий давлатчилигимизнинг тамал тоши қўйилган бетакрор бир ўлка кўз олдимизга келади. Шахсан мен қачонки бу замин тупроғига қадам қўйсам, кўҳна тарих сирларидан огоҳ бўлгандек, кўп ҳаётий ҳикматларнинг мағзини чаққандек бўламан. Хоразм ҳақида сўз юритганда, машҳур шоиримиз Омон Матжоннинг мустақиллигимиздан олдин ёзган бир шеъри ёдимга тушади. У киши “Нега Хоразмда тоғлар йўқ?” деган саволни қўйиб, “Хоразмнинг буюк тоғлари бор-бу Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Паҳлавон Маҳмуд, Огаҳий, Ферузлардир” деб жавоб беради. Бугун биз чексиз ғурур ва истихор билан бу рўйхатга Маҳмуд Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Ҳофиз Хоразмий, Сулаймон Боқирғоний сингари улуғ аждодларимизнинг қутлуғ номларини ҳам қўйиб айтишга тўла ҳақлимиз” , дегандилар. Президентимиз томонидан алоҳида ҳурмат билан тилга олинган буюк аждодларимизнинг таваллуд саналарини нишонлаш орқали ёшларда ва кенг жамоатчиликда уларга нисбатан эҳтиром, ватанпарварликни кучайтиришга қаратилган саъйи-ҳаракатлар натижасида 1994 йилда маърифатли Хива хони, шоир ва бастакор Сайид Муҳаммад Раҳимхон 2 (Феруз)нинг 150 йиллиги, 1995 йилда тассаввуфдаги Кубровия тариқатининг асосчиси, мўғулларга қарши курашда қаҳрамонлик кўрсатган Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, араб тили грамматикасини яратган, “ Қуръони Каримга “Ал-Кашшоф” номи билан шарҳ ёзган Аз Замахшарийнинг 920 йиллиги, 1997 йилда эса қадимий ва навқирон Хиванинг 2500 йиллиги, 1998 йилда файласуф шоир, шарққа машҳур полвон, тасаввуфдаги жавонмардийлик оқими асосчиси Паҳлавон Маҳмуднинг 750 йиллиги, шу йили яна буюк шоир, таржимон, тарихчи ва Хива хонлигининг бош мироби сифатида фаолият кўрсатган Огаҳийнинг 190 йиллиги, Хоразмшоҳ Ануштегенийлар Давлатининг сўнгги вакили, Чингизхонга қарши курашиб номи асрларки барҳаёт бўлиб келаётган Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги, 2001 йилда зардуштийларнинг муқаддас китоби “Авесто” яратилганлигининг 2700 йиллиги, 2006 йилда Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги кенг нишонланди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling