Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
002 Butternut 2021-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
- XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –3/2021 65 Кириш.
Калит сўзлар: Butternut, экиш муддат, унувчанлик, кўчат қалинлик, озиқланиш майдони,
ўсиш, ҳосил. Аннотация. В статье представлены результаты исследований агротехнологии выращивания сорта тыквы масличной озимой на основе различных вариантов климатических, природных и экологических условий Хорезмского оазиса. Сорт тыквы озимой Butternut изучали на основании трех сроков посева, трех густоты стояния и двух норм минеральных удобрений. По результатам, полученным в исследуемый период (2017-2019 гг.) наблюдалась разница в развитии биометрических показателей сорта тыквы Butternut, а урожайность варьировала в пределах 242-421 ц га -1 по вариантам. Ключевые слова: Butternut, срок посева, всхожесть, густота стояния, площадь питания, рост, урожай. Abstract. This study describes the research methodology conducted on pumpkin cultivar of Butternut winter squash and its management in the climate, nature and ecological conditions of the Khorezm oasis. Butternut squash cultivar investigated on the basis of three sowing periods, three seedling thicknesses and two mineral fertilizer norms. According to the results obtained in the study period (2017-2019), there was a significant difference in the progression of biometric indicators of the Butternut squash, and the fruit yield obtained ranging from 242 to 421 ton ha -1 according to the methodological options. Keywords: Butternut, sowing date, emergence, seedling thicknesses, growth, yield. XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –3/2021 65 Кириш. Cucurbita mochata турига мансуб Butternut қишки қовоқ нави бутун дунё мамлакатларида, шу жумладан Австралия ва Янги зелландияда етиштирилиб, озиқ-овқат маҳсулоти сифатида катта аҳамиятга эга. Butternut қовоқ навининг меваси таркибида муҳим аминакислоталар, антиоксидант бирикмалар бўлиб, бета-каротинга, калций ва калийга бой [1]. Шунингдек пектин миқдори юқорилиги билан изоҳланган [2]. Италиянинг жанубий қисмида Butternut қовоқ нави турли экиш муддатлари бўйича дала ва иссиқхона шароитида тажриба олиб борилиб, унга кўра иссиқхонада ўтказилган тажриба дала шароитига кўра яхши самара бериб, иккинчи ва учинчи муддатларда ҳосилдорлик энг юқори бўлган. Қовоқ мевалари сифат кўрсаткичлари бўйича иссиқхонада қуруқ масса ва сахароза, очиқ майдонда глюкоза, фуруктоза, каротиноидлар миқдори ва минераллардан калий, калций, мис, темир юқори бўлган. Охирги муддатда экилган қовоқ меваларида эса калций миқдори кўплиги билан ажралиб турган. Иссиқхона муҳити дала шароитига нисбатан ҳосилдорлик кўрсаткичи ва узоқ муддат сақлаш натижасида сифат кўрсаткичи жиҳатидан яхши самарали эканлигини кўрсатган [3]. Ҳосилдорлик ва сифат кўрсаткичлардан яхши натижага эришиш оптимал экиш муддатига боғлиқ бўлиб, бу ҳудудий хусусиятга эгадир. Австралияда олиб борилган тадқиқот иши суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ерларда ўтказилган тажрибада кўчатлар сони 4500-7000 га -1 , эгат кенглиги 1.8 ва кўчатлар оралиғи 0.8-1.2 метрни ташкил қилган. Олинган натижаларга кўра кўчат қалинлиги зич бўлганда қовоқ мевасининг ҳажми кичикроқ, ҳар бир ўсимликдаги мева сони камроқ бўлиб, аммо умумий ҳосилдорлик яхши бўлган. Унга кўра агротехник тадбирлар камроқ олиб бориладиган ерларда эгат кенглиги ва кўчат қалинлиги мос равишда 2-3 ва 1-1.5 қилиб белгилаш яъни умумий майдон бўйича туп қалинлик 2000-4000 га -1 тавсия этилади. Butternut қовоқ навида эса эгат кенглиги 1.8, кўчат оралиғи 0.5-0.6 м, туп қалинлик 9000-11000 га -1 ташкил қилиб, ҳосилдорлик яхши бўлиши ҳақида тавсия берилган [4]. Гана шимолий туманларидаги фермер хўжаликлар даромадини яхшилаш ва экспорт маҳсулотлар таркибида қовоқнинг улушини кўпайтириш мақсадида стартегия ишлаб чиқилган. Унга кўра Butternut қовоқ меваси таркибидаги элементлар 100 гр бирликка нисбатан намлик 82.15 г, кул 9.9 г, углевод 5.51 г, толалар 1.45 г, протеин 0.86 г, ёғ 0.13 г ва витамин С 15.33 мг ташкил қилган. Butternut қовоқ навининг ҳарорати 30.7 о С да, 76 % намликда 5 ой муддат сақлаш оптимал муддат сифатида қабул қилинган [5]. Маълумки, полиз ва сабзавот етиштириш ва уларнинг озуқабоплиги деҳқончилик бошқарув тизимига ҳамда экинлар навига боғлиқдир. Ушбу тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти шароитида янги Butternut қовоқ навининг турли вариантлар асосида ҳосилдорлик кўрсаткичлари таҳлили келтирилган. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling