Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –3/2021
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
002 Butternut 2021-3
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –3/2021
67 муддат биринчи ўғит меъёрда тадқиқот даврида ўртача ҳосилдорлик 84, 13 ц га -1 , иккинчи ўғит меъёрда эса 82, 10 ц га -1 кам бўлиши кузатилди. Тажриба тизимига мувофиқ кўчат қалинлиги 220х80 2 х70 экилган вариантда минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 қўлланилганда тадқиқот йиллари бўйича ҳосилдорлик мос равишда 273, 274 ва 281 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 276 ц га -1 ни ташкил қилган бўлса, минерал ўғитлар N-200, P-140, K-120 қўлланилганда 285, 287 ва 293 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 288 ц га -1 ни ташкил қилди. Кўчат қалинлиги бўйича олинган ҳосил натижалари таҳлилига кўра 220х70 2 х70 вариантга нисбатан 220х80 2 х70 вариантда тадқиқот даврида ўртача ҳосилдорлик биринчи ўғит меъёрида 27 ц га -1 , иккинчи ўғит меъёрда эса 19 ц га -1 юқори бўлганлиги кузатилди. Кўчат қалинлиги 220х100 2 х70 экилган вариантида, минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 қўлланилганда тадқиқот йиллари бўйича ҳосилдорлик мутаносиб равишда 319, 321 ва 321 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 320 ц га -1 ни ташкил қилган бўлса, минерал ўғитлар N-200, P-140, K-120 қўлланилганда 337, 340 ва 352 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 343 ц га -1 ни ташкил қилди. Butternut нави кўрсаткичларининг таҳлилига кўра, учинчи муддатда юқори ҳосил 220х100 2 х70 вариантда кузатилиб, биринчи ўғит меъёрида кўчат қалинликларга нисбатан 71, 44 ц га -1 , иккинчи ўғит меъёрида эса 74, 55 ц га -1 юқори ҳосил олинган. Олиб борилган уч йиллик изланишлар натижаси шуни кўрсатдики, Butternut қовоқ навларида энг юқори ҳосил 421 ц га -1 бўлиб, биринчи экиш муддатда яъни 10 апрелда, кўчат қалинлиги 220х100 2 х70 экилган вариантда, ўғит меъёри N-200, P-140, K-120 қўлланилганда эришилди. Хулоса. Олиб борилган тадқиқот натижаларга кўра барча варинтлар бўйича ҳосилдорликнинг минимал ва максимал кўрсаткичи 242-421 ц га -1 ни ташкил қилиб, экиш муддати 10 апрель, кўчат қалинлиги 220х100 2 х70 иккинчи вариант минерал ўғитлар меъёрида максимал ҳосилдорликка эришилиб, атроф муҳитга таъсирини минималлаштириш жиҳатидан биринчи вариантни оптимал варинт сифатида тавсия қилиш мумкин. Натижаларга кўра Cucurbita mochata турига кирувчи Butternut қовоқ навини тадқиқот даври (2017-2019 йй) маълумотларнинг ўртача таҳлили кўчатларнинг озиқланиш майдонига боғлиқ ҳолда 10 апрель варианти ҳосилдорлик юқори бўлганлиги ва оптимал экиш муддати эканлигини белгилаб берди. Тадқиқот даври агроиқлим маълумотлари таҳлилига асосан апрель ойининг биринчи ёки иккинчи ўн кунлиги оптимал муддат сифатида тавсия қилиш мумкин. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling