Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –3/2021
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
002 Butternut 2021-3
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –3/2021
66 ҳисобига катталашиб боради, ён шохлари эса асосий поя ва бирмунча юқори тартибдаги ён шохларнинг куртакларидан ҳосил бўлади. Экиш муддатига боғлиқ ҳолда оталик ва оналик гулларининг ҳосил бўлишида ҳамда меваларининг ҳосил бўлиш кунларида ҳам мутаносиб равишда ўзаро фарқлар кузатилди. Қовоқнинг Butternut навида биринчи муддат яъни 10 апрелда, кўчат қалинлиги 220х70 2 х70 экилган вариантда, минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 қўлланилганда тадқиқот йиллари бўйича ҳосилдорлик мос равишда 327, 327 ва 344 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 333 ц га -1 ни ташкил қилган бўлса, минерал ўғитлар N-200, P-140, K-120 қўлланилганда 341, 351 ва 361 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 351 ц га -1 ни ташкил қилди. Бундан кўриниб турибдики иккинчи ўғит меъёрида ҳосилдорликнинг юқори бўлишига сезиларли таъсир кўрсатган. Кўчат қалинлиги 220х80 2 х70 экилган вариантда, минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 қўлланилганда тадқиқот йиллари бўйича ҳосилдорлик мос равишда 344, 356 ва 370 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 357 ц га -1 ни ташкил қилган бўлса, минерал ўғитлар N-200, P-140, K-120 қўлланилганда 359, 372 ва 397 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 376 ц га -1 ни ташкил қилди. Тажриба тизимининг кўчат қалинлиги бўйича олинган ҳосил натижалари таҳлилига кўра 220х70 2 х70 вариантга нисбатан 220х80 2 х70 вариант ҳосили биринчи ўғит меъёрида 24 ц га -1 ва иккинчи ўғит меъёрида 25 ц га -1 юқори бўлганлиги кузатилди. Тажриба тизимининг кўчат қалинлиги 220х100 2 х70 экилган вариантида, минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 қўлланилганда тадқиқот йиллари бўйича ҳосилдорлик мос равишда 385, 391 ва 389 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 389 ц га -1 ни ташкил қилган бўлса, минерал ўғитлар N-200, P-140, K-120 қўлланилганда 407, 417 ва 421 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 415 ц га -1 ни ташкил қилди. Butternut қовоқ нави кўрсаткичларининг таҳлилига кўра, энг юқори ҳосил 220х100 2 х70 вариантда кузатилиб, биринчи ўғит меъёрида кўчат қалинликларга нисбатан 56, 32 ц га -1 , иккинчи ўғит меъёрида эса 64, 39 ц га -1 юқори бўлди. Биринчи муддат яъни 10 апрелда экилган вариантга нисбатан иккинчи муддат яъни 20 апрелда экилган вариантларда кўчат қалинликлари ва ўғит меъёрлари бўйича ҳосилдорлик кам бўлган. Кўчат қалинлиги 220х70 2 х70 экилган вариантда минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 қўлланилганда тадқиқот йиллари бўйича ҳосилдорлик мос равишда 250, 264 ва 272 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 262 ц га -1 ни ташкил қилган бўлса, минерал ўғитлар N-200, P-140, K-120 қўлланилганда 271, 278 ва 287 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 279 ц га -1 ни ташкил қилди. Тажриба тизимига мувофиқ кўчат қалинлиги 220х80 2 х70 экилган вариантда минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 қўлланилганда тадқиқот йиллари бўйича ҳосилдорлик мутаносиб равишда 276, 280 ва 300 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 285 ц га -1 ни ташкил қилган бўлса, минерал ўғитлар N-200, P-140, K-120 қўлланилганда 300, 309 ва 317 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 309 ц га -1 ни ташкил қилди. Иккинчи муддат, кўчат қалинлиги бўйича олинган ҳосил натижалари таҳлилига кўра 220х70 2 х70 вариантга нисбатан 220х80 2 х70 вариант ҳосили биринчи ўғит меъёрида 23 ц га -1 ва иккинчи ўғит меъёрида 30 ц га -1 юқори ҳосил олинди. Биринчи муддат ушбу кўчат қалинликда ўғит меъёрларига нисбатан эса 72, 67 ц га -1 кам ҳосил олинди. Кўчат қалинлиги 220х100 2 х70 экилган вариантида, минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 қўлланилганда тадқиқот йиллари бўйича ҳосилдорлик мутаносиб равишда 332, 340 ва 344 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 339 ц га -1 ни ташкил қилган бўлса, минерал ўғитлар N-200, P-140, K-120 қўлланилганда 359, 368 ва 379 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 369 ц га -1 ни ташкил қилди. Butternut нави кўрсаткичларининг таҳлилига кўра, иккинчи муддатда юқори ҳосил 220х100 2 х70 вариантда кузатилиб, кўчат қалинликларга нисбатан биринчи ўғит меъёрида 77, 54 ц га -1 , иккинчи ўғит меъёрида эса 91, 60 ц га -1 юқори ҳосил олинди. Биринчи ва иккинчи муддатга нисбатан учинчи муддатда яъни 30 апрелда экилган вариантларда кўчат қалинликлари ва ўғит меъёрлари бўйича ҳосилдорлик камайиб борган. Кўчат қалинлиги 220х70 2 х70 экилган вариантда минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 қўлланилганда тадқиқот йиллари бўйича ҳосилдорлик мос равишда 242, 248 ва 258 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 249 ц га -1 ни ташкил қилган бўлса, минерал ўғитлар N-200, P-140, K-120 қўлланилганда 264, 266 ва 275 ц га -1 ни уч йиллик ўртача эса 269 ц га -1 ни ташкил қилди. Биринчи ва иккинчи муддатларда кўчат қалинлиги 220х70 2 х70 вариантга нисбатан учунчи |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling