XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
41
республика соғлиқни сақлаш тизими бошқарувини кучайтириш, соҳага ажратилган
маблағларни кўпайтириш, қўшимча тиббий ёрдам экспедицияларини жалб этишни тақоза
этди. Шароит ҳисобга олиниб, 1920 йил 15 октябрида Москвадан Бухорога врач Шарикин
раҳбарлигида 19 кишидан иборат эпидемия отряди юборилди[11].
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида Ўрта Осиёнинг деярли барча шаҳарларида
тез-тез эпидемия ўчоқлари шаклланиб, кўплаб аҳоли пунктларига тарқалди[12]. Масалан,1921
йил Ўрта Осиёнинг 29 та аҳоли пунктида вабо эпидемияси юз бериб, 3315 киши вабо билан
рўйхатга олинган ва шундан 1179 таси ёки 35, 6 фоизи вафот этган[13].1922 йил май ойида эса
Бухорода вабо касаллиги тарқалди. БХСР ҳукумати томонидан эпидемияга қарши кураш
мақсадида М. Саиджанов раислигида фавқулодда санитария комиссияси тузилиб, уларнинг
харажатлари учун 1 миллиард рубль ажратилди[14].
Хуллас, турли тарихий даврларда тарқалган эпидемиялар инсоният учун том маънода
офат бўлган. Эпидемияларнинг тарқалиш тафсилотларини ўрганиш натижасига шундай
хулосага келиш мумкинки, бу аввало аҳоли ижтимоий-маиший турмуш шароитининг
ёмонлашуви, иссиқ иқлим, урушлар туфайли юзага келган иқтисодий ночорлик, очарчилик
билан чамбарчас боғлиқ. Ўрта Осиё республикалари тарихан жуда мураккаб шароитда яшаб
ўтганлиги боис, улардаги турли аҳоли пунктлари эпидемия ўчоқларига айланди. Туркистон
АССР, Бухоро ва Хоразм республикаларида аҳоли орасида турли юқумли касалликларни
тугатиш ва эпидемияларнинг олидини олиш тадбирлари кун тартибидаги долзарб вазифалар
қаторидан жой олди. Бунда айниқса эпидемияларга қарши кураш тиббий отрядлар ва
экспедициялар фаолияти таҳсинга сазовордир. Эпидемияларга қарши кураш ишида санитария
маорифини кучайтиришга асосий оммиллардан бири сифатида қаралди ва бу борада муайян
натижаларга эришилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |