Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

Ключевые слова: Археология, памятники архитектуры, локация, генеалогия, этнология, 
массогеты, кереге, юрта, архаический период. 
Abstract. This article discusses the history of the formation of housing construction traditions 
in the territory of Karakalpakstan from ancient times to the present day, as well as the specifics of 
the ancient traditions of the people and environmental activities, how severe climatic conditions that 
distinguish it from other regions affect construction, especially on the traditions of building dwellings. 
Key words: Archeology, architectural monuments, location, genealogy, ethnology, massogets, 
kerege, yurt, archaic period. 
 
Кириш: Қадим даврлар турар жойи эрамизгача 40 минг йиллар аввал (юқори палеолит 
"Homo sapiens", ақлли инсон даври) Жанубий Орол бўйидаги ғордан бошланади. Қадимги 
ғорлар Устюрт ясси тоғи, Султонуйиздоғ ва Қизилқумда топилган [1-с.74-77]. Одамлар кичик 
ғорларда қандай бўлса, чуқур кирган ғорларда ҳам худди шундай, кириш жойлари олдига 
ўрнашганлар ва ов ҳамда тирикчилик учун турли нарсалар йиғиш билан шуғулланганлар [2-
с.156]. Уларга ёққан оловларини ёмғирдан ва ўзларини совуқ шамоллардан ҳимоялаш учун
бостирма (ғорлар ёнбағри) етарли бўлган. 
Қорақалпоғистон ҳудудида инсоннинг биринчи манзилгоҳи палеолитнинг охирги 
даврида бўлган. Эрамизгача V-II мингинчи йилда одамлар асосан Амударё тармоғида ва Орол 
ҳамда Каспий денгизлари бўйидаги чўлларда яшаган [3-с.68-72]. Эрамизгача VII-VI асрларда
давлатлар марказлари пайдо бўла бошлаган. Эрамизгача IV асрда Ахомонийлар салтанатидан 
ажралиб, Хоразм мамлакати пайдо бўлди. Қорақалпоғистон ҳудудида қалъа ва манзилгоҳлар 
вайроналари кўринишида бу даврга тегишли кўплаб меъморий ёдгорликлар сақланган. 
Археолог олимлар, меъморлар томонидан очилган ва ўрганилган Жонбосқала, 
Қўйқирилганқала [4-с.65], Тупроққала, Беркутқала [5-с.67-79], Дингильже[6-с.65-78], 
Жомпиққала, Айбуйирқала, Борлиқала, Оқшохонқала, Тоққала[7-7-45], Қабатқала, Аёзқала, 
Кет, Қирққиз, Гулдурсин, Кердер [8-с.6-42], Миздахкон [9-С.46-68] манзилгоҳлари қадим 
цивилизациянинг шундай ёдгорликлари ҳисобланади.
Асосий қисм: Тадқиқотчилар томонидан антик, ўрта асрлар ва янги даврларга тегишли 
237 меъморий ва тарихий ёдгорликлар қайд қилинган. Улардан 147та археологик, 25та 
меъморий ва 67та маҳобатли ёдгорликлардир. Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон ҳудуди 14 
районга бўлинган. Ҳар бир районда бир нечтадан манзилгоҳ, аммо Элликқалъа районида 50 та 
манзилгоҳ топилган, уларнинг 10дан ортиғи ўрганилган. 
Ёзма, тарихий манбалар маълумотларига кўра, археология ва этнография ахборотларига 
кўра қорақалпоқларга қадимдан ярим кўчманчи ҳаёт тарзи ва деҳқончилик, чорвачилик ҳамда 
балиқчиликни бирлаштирган комплекс хўжалик хос. Чорва подасининг борлиги ва улар учун 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling