Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

Тадқиқот усуллариМавзуни ёритишда тарихийлик тамойили, тизимлаштириш, қиёсий 
таҳлил, муаммовий-хронологик, таснифлаш, комплекс ёндашиш каби усуллардан 
фойдаланилган. 
Таҳлил ва натижалар. Жанубий Италияда, Салернодан тахминан 50 км. шимоли-ғарбда 
жойлашган Неаполда таржима ишларининг йўлга қўйилиши император Фридрих II номи 
билан боғлиқ. Бироқ, бу ерда Салерно ёки Палермодаги каби кўп сонли таржимонларнинг 
фаолияти кўзга ташланмайди. Манбаларда, шаҳарда фаолият юритган таржимон сифатида 
яҳудий Яков Анатолий (1194–1256) кўрсатилади. Жумладан, Мартин фон Троппоу (1220–
1279)нинг «Chronicon pontificum et imperatorum» («Папалар ва императорлар солномаси») 
номли солномасида асли Провансда яшаган Яков ибн Самсон Анатолий император таклифига 
биноан Неаполга келган ва шу ерда ижод қилган [4: 387-б.]. Аммо, мазкур воқеа қачон юз 
берганлиги қайд этилмаган. Бизнингча, таржимонни Неаполга келиши, шаҳарда 1224 йилда 
император томонидан янги университет ташкил этилганлиги билан боғлиқ. Император ўз 
администрацияга билимли ва малакали кадрларни етиштириш мақсадида ташкил этган мазкур 
университет дастлабки вақтда Салерно тиббиёт мактаби ҳамда шимолда жойлашган Болонья 
университети билан бўлган рақобатга бардош бера олмаган. Неаполь университети ўрта 
асрларда ташкил топган бошқа университетлар каби бирор бир таълим масканининг асосида 
эмас, балки бутунлай янгитдан бунёд этилган эди. Шу боисдан ҳам император бир томондан 
янги университетни обрўсини ошириш, иккинчи тарафдан эса талабаларни ўқув адабиётлари 
билан таъминлаш мақсадида бу ерга ўз даврининг машҳур таржимон-олимини таклиф қилган 
бўлиши керак. Яковни Неаполь университетида таржимон сифатида фаолият юритганига оид 
қисқа қайдлар Жан Астрюк (1684–1766)нинг «Mémoires pour servir à l’histoire de la Faculté de 
médecine de Montpellier» («Монпелье тиббиёт мактаби тарихига бағишланган мемуарлар») 
номли асарида мавжуд. Жумладан, таъкидланишча император Яков Анатолий учун 
университетнинг янги қурилган биносидан жой ажратилиши, бу жойни албатта 
кутубхонага туташ бўлиши лозимлиги тўғрисида Жованни де Палермога топшириқ берган 
[1: 259-б.]. Бундан ташқари, Яковни таржима учун асарлар билан таъминлаш мақсадида 
Палермо ва Салернодаги мавжуд қўлёзмалардан олиб келтириш ҳамда яратилган янги 
таржималардан университетдаги фанларни ўқитишда фойдаланишни ташкил этиш 
вазифалари ҳам императорнинг Палермодаги вазири Жованни (XIII аср)га юкланади [1: 261-
б.]. Мазкур маълумотлар Неаполь университети вазифалари қаторига дастлабки вақтда 
таржимачилик ҳам кирганлиги, таржима ишлари тизимли равишда йўлга қўйилгани ва уларни 
таълим жараёни билан ўзаро интеграцияси юз берганлиги ҳамда университетнинг ташкилий 
ишларига император ўзининг Палермодаги сарой олимларини ҳам жалб қилганлигидан 
далолат бермоқда. Фикр юритилаётган масалага доир «Mémoires pour servir à l’histoire de la 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling