__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
50
тизимида Неаполь ва Падуянинг тутган ўрнини очиб бериш бош мақсад этиб белгиланишига
сабаб бўлди.
Мавзуга оид адабиётлар шарҳи. XII–XIII асрларда Италия шаҳарларидан йўлга
қўйилган таржимачилик тарихи ҳозирги кунга қадар махсус тадқиқ этилмаган. Бироқ, Ғарб
фан тарихчиларининг айни даврдаги илмлар ривожи ва ушбу жараёнда
иштирок этган
олимлар фаолиятига бағишланган айрим тадқиқотларида таржима ишларига ҳам қисман
бўлсада эътибор қаратилган. Ана шундай ишлардан дастлабкиси
Гарвард университети
профессори, машҳур медиевист Чарльз Гомер Ҳаскинс (1870–1937)
томонидан яратилган
бўлиб, «Michael Scot and Frederick II» («Майкл Скот ва Фридрих II») [3] деб номланади. Асар
аслида машҳур таржимон-олим Майкл Скот (1175–1234)ни император Фридрих II (1220–
1250)нинг Палермодаги саройида олиб борган фаолиятига бағишланган бўлсада, унда
олимнинг Неаполь университетига ташрифи чоғида таржимачилик соҳасида амалга оширган
ишлари хусусида қисқача тўхтаб ўтилган. Айни масала Пьер Тубер ва Августино Паравачини
Баглианининг ҳаммуаллифликдаки «Federico II e le scienze» («Фридрих II ва илмлар») [6]
номли асарида ҳам муайян даражада таҳлил этилган. Аммо, соҳага оид бошқа
илмий
адабиётларда Неаполь ва Падуяда йўлга қўйилган араб – лотин
таржимачилик фаолиятига
деярли эътибор қаратилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: