Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
95
аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса ёшлар қалбида ота-
боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат ва муҳаббат уйғотиш билан бирга, уларда шу азиз 
Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғусини ҳам шакллантиради. 
Мустақиллик йилларида бой миллий анъаналаримиз, бебаҳо қадриятларимиз, номоддий 
ва маданий-маърифий меросимизни қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 
Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар самараси туфайли буюк саркарда ва давлат арбоби Амир 
Темур ва темурийларнинг жаҳон тамаддунидаги ўрни, халқимиз, Ватанимиз олдидаги 
хизматлари асл мақомига қайтди. Музей биноси ўзида темурийлар даври ва замонавий 
меъморчилик санъати услубларини мужассамлаштирган. Амир Темур давридаги саройлар 
кўринишида қурилган бу муаззам бино истиқлол йилларида бунёд этилган энг ноёб 
иншоотлардан бири саналади. Музейнинг асосий вазифаси–Амир Темур ва темурийлар 
даврида илм-фан ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттириш 
асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларга миллий истиқлол ғоясини 
сингдиришдан иборат. Шунингдек, Амир Темур ва темурийларнинг жаҳон илм-фани, 
маданиятига қўшган улкан ҳиссасини кўрсатиб берадиган асл ҳужжатлар, қўлёзмалар, 
моддий-маънавий ёдгорлик ва топилмалар асосида ўзбек халқининг тарихини ёритувчи 
доимий ҳамда вақтинчалик экспозиция ва кўчма кўргазмалар ташкил этиш ҳам музейнинг 
асосий вазифалари ҳисобланади. 
Темурийлар тарихи давлат музейи “Давлат ноёб илмий объектлари” рўйхатига 
киритилган бўлиб, унинг хазинасида Ўзбекистон тарихини акс эттирувчи 5 мингга яқин 
ашёлар сақланмоқда. Улар орасида милоддан аввалги 2 мингйилликка оид Сополлитепа ва 
Жарқўтон топилмалари, Афросиёб ва Тошкентдан топилган Х-ХI асрга доир сопол идишлар, 
Амир Темур ва темурийлар даврига оид кўплаб ноёб қўлёзмалар, расмий ҳужжатлар, кумуш 
ва мис тангалар, сопол идишлар, мис буюмлар, меъморий қопламалар, қурол-яроғ, чолғу 
асбоблари, этнографик буюмлар бор. 
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримов темурийлар тарихи давлат 
музейининг очилиши маросимида шундай деган эди: «Кимки ўзбек номини, ўзбек 
миллатининг куч-қудратини, адолатпарварлигини, чексиз имкониятларини, унинг 
умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини, шу асосда келажакка ишончини англамоқчи 
бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак»[3]. 
Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар Амир Темур номли моддий маданият тарихи 
музейига 2003 йил 9-10 май ҳамда 4-5 сентябрь кунлари ташриф буюрган Европа 
хамжамиятининг “INTAS” бўлими экспертлари фондда ва экспозицияда сақланаётган Амир 
Темур ва темурийлар даврига хос ноёб экспонатлар билан танишиб, мутахассис ходимларимиз 
билан фикрлашдилар[4]. 
2003 йилда Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар Амир Темур номли моддий маданият 
тарихи музейи ходимлари Хорижий мамлакатларда кўргазмалар ташкил этиш учун 
Франциянинг Бордо шаҳри музейи ҳамда Бордо-3 Университети, Италиянинг Калтажирони 
шаҳридаги керамика Сопол идишлар музейи каби ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик йўлга 
қўйилди. 
Экспозицияни шакллантириш жараёнида замонавий техник воситалар ва жиҳозлар 
учун 136 млн.сўмлик маблағ ажаратилиб, бу воситалардан унумли фойдаланилди. Музейда 
экспонатларни узоқ сақланиши учун чет эл сармоясини жалб этиш мақсадида осори-
атиқаларнинг аслига мос муляжларини яратиш учун Франциянинг Бордо-3 Университетининг 
технология лабораторияси билан ҳамкорликда Европа кенгаши гранти жалб этилган. 2006 
йилда Қашқадарё вилоят ўлкани ўрганиш музейида Саудия Арабистонининг кўргазмаси 
ўтказилган.
Тадқиқотларда жаҳондаги нуфузли илмий ташкилотлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишган. 
Жумладан, Франциянинг Бордо-3 Университети ва Москва давлат университети ҳамда 
Италиянинг Калтажирони шаридаги Сопол музейи билан ҳамкорлик қилинган. Ушбу 
тадқиқотларни чуқурроқ таҳлил қилишда тажриба катта аҳамиятга эга. Мавзуни ёритишда 
Оқсарой , Дорут тиловат ва Дорус саодат меъморий мажмуалари ҳудудидан топилиб 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling