Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
98
элга танилмоқдалар.[4, 4] П. Қаипов, Т. Қалимбетов, Т. Абдиреймов, Б. Низаматдинов, Л. 
Ахимбетова, Б. Боймурзаевлар режиссерлар, Н. Дилмуродов, А. Асқаров, Б. Дилмуродов, Н. 
Қаипов, К. Исоқов, Л. Ющиков, В. Алламяров, Э. Мамедов кабилар операторлар сифатида 
машҳур бўлмоқдалар. Улар ҳужжатли, бадиий, ўқув-услубий фильмларга ҳам, 
“Қороқалпоғистон” киножурналига, ҳам бевосита хизмат қилмоқдалар. 
Таъкидлаш зарурки, 1990-йилларда, яъни “Қорақалпоқфильм” алоҳида киностудия 
қилиб шакллантирилган дастлабки даврларда илгаригидек 4 та киножурнал ва 4 та ҳужжатли 
фильм ишлаш имкониятига эга бўлган. Мамлакатимиз мустақилликга эришгач, 
“Қорақалпоқфильм” студияси жамоасида ҳам руҳан кўтаринкилик, фаоллик кучайди, миллий 
қадриятларга бўлган иштиёқ, уларни халққа етказиш масъуллиги жамоанинг ҳар бир аъзосида 
уларнинг миллат олдидаги бурчи сифатида шаклланди ва қарор топди. Авваллари 
киностудияда йиллига 8 та ҳужжатли фильм ишлаб чиқарилган бўлса 2004-йилдан бошлаб эса 
йилига 15-20 ҳужжатли фильмлар[5] ва “Қорақалпоғистон” киножурналининг 4-6 та 
сонларини чиқариш имкониятига эга бўлдилар. Президентимиз ва давлатимизнинг 
кўрсатаётган ғамхўрликлари ва ёрдамидан руҳланган “Қорақалпоқфильм” жамоаси кейинги 
йилларда мустақил равишда “Ўзбеккино” студиясининг техник ёрдами билан тўламетражли 
бадиий фильмлар ишлашга ҳам эриша бошладилар. “Қорақалпоқфильм” тарихида 
тўламетражли бадиий фильмлар ишлаш ҳам фақат мустақиллик йилларидагина амалга ошди. 
Илгари қисқаметражли бадиий фильмлар яратилиб, бу бўйича озгина тажриба тўпланган ва 
1989 йили “Гум-гум”, (сценарий муаллифлари М. Тўйчиев, О. Абдураҳмонов), [6] 1990 йили 
“Тиқин” (сценарий муаллифи О. Абдураҳманов), 1992 йили “Қайтиш” (муаллиф Т. 
Қалимбетов) [3, 99] фильмлари дунё юзини кўрган эди. Бундан ташқари киностудия 
ходимлари илгари баъзи бир чет эл ёки қардош халқлар фильмларини қорақалпоқ тилига 
дубляж қилиш ишлари билан ҳам шуғулланди. Ҳиндистон киночилари томонидан чиқарилган 
“Она муҳаббати”, “Судланмасин”, “Аёлимнинг номуси”, “Муҳаббат учун кураш”, “Ҳамроз”, 
[4, 1] Қирғизфильмнинг “Бўронли бекат” фильмларини қорақалпоқ тилига таржима қилишди. 
Бу йиллар республика ҳужжатли киносининг ғоявий мавзусида ҳам бурилишлар юз 
берди. Мазкур йиллари “Қорақалпоқфильм” студияси томонидан собиқ шўролар даврида қўл 
уриш мумкин бўлмаган, мустабид тузум даврида ёпиқ деб ҳисобланган мавзуларга мурожаат 
қилди ва булар бўйича қатор фильмлар яратилди. Унинг яратган кино маҳсулотларини таҳлил 
қилиш шунга ишонч ҳосил қиладики, у мустақиллик йилларида: 
1. Истиқлол ва мустақил давлатимиз олиб бораётган ижтимоий-сиёсий йўналишни 
тарғибот-ташвиқот қилувчи; 
2. Мамлакат ва жаҳон миқёсида глобал аҳамият касб этаётган муаммоларга 
бағишланган; 
3. Миллатнинг ўзига хослигини кўрсатувчи урф-одатлар, анъаналарни тарғиб қилувчи; 
4. Халқ тарихида қатағон қилинган, фаолиятларига нотўғри баҳо берилган шахсларга 
тегишли; 
5. Ўлканинг атоқли кишиларига, муассаса ва корхоналарига, халқнинг турмуш тарзи ва 
касб-корига бағишланган; 
6. Муайян тарихий саналар, юбилейлар, тарихий воқеа-ҳодисаларга; 
7. Адабиёт, санъат ютуқлари, инсон руҳияти, фазилатларини халққа тарғиб қилувчи 
каби мавзуларга кўпроқ эътибор қаратди ва улар тўғрисида қизиқарли ва ибратли кино 
фильмлар яратди. Бундай фильмларга мисол тариқасида худуддаги экологик вазият, Орол 
денгизи фожеаси мавзусига тегишли “Чол ва денги”, “Орол дардим менинг”, “Дарё денгизга 
қуймоғи лозим” “Орол яшаши лозим” фильмларини, ёки тарихий мавзулардаги “Миздакхон”, 
“Асрлар гувоҳи”, “Қадимги ёдгорликлар”, шунингдек, қатағон қилинган маърифатпарвар ва 
давлат арбоблари ҳақидаги “Эл фарзанди”, “Исми мангу инсон” каби фильмларни 
курсатишимиз мумкин. Бу фильларда халқ дарди, экологияси, миллий ва умуминсоний 
қадриятлар, халқнинг руҳий ҳолати , орзу ва интилишлари акс эттирилади.
Авваллари “Қорақалпоқфильм” студияси ҳужжатли фильмларни тасвирга олувчи студия 
сифатида фаолият юритган бўлса 2000 йилларга келиб бадиий ва мультипликацион фильмлар, 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling