Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
99 болалар ҳаётига бағишланган юмористик журналлар яратадиган кўп қиррали студияга айланди. Айниқса 2002 йили “Ўзбекфильм” киностудиясининг техник ёрдами билан тасвирга олинган “Танка” фильми қорақалпоқ кино санъатида катта янгилик бўлди. Чунки бу фильм қорақалпоқ кино санъатида биринчи тўла метражли бадиий фильмдир. [5] Бу фильм қисқа давр ичида кино мухлисларининг муҳаббати ва эътирофига сазовор бўлди ҳамда Ўзбекистон, Қорақалпоғистон марказий телевидениеларида доимий равишда намойиш қилинадиган, мустақил Ўзбекистон Республикаси кинофондидан муносиб ўрин олган бир фильмга айланди. Унинг муаллифлари М. Низанов, режиссер Т. Қалимбетов, оператор Д. Абдуллаевалар “Ўзбеккино” ДАКнинг энг яхши киносценарийлар учун таъсис этилган конкурсининг иккинчи мукофотини, 2004 йили Бердақ номидаги Давлат мукофотини олишга муваффақ бўлди. [4, 4] Мазкур фильмдан кейин “Қорақалпоқфильм” киностудия жамоаси “Ўғри”, “Курорт” “Қўшнилар”, “Қайсар” ва бошқа фильмларини яратди, улар ҳам киномухлисларда катта таассурот қолдирди. [5] Шунингдек 2000 йилдан бошлаб “Тулкичак” (Зумраша) номли биринчи қорақалпоқ болалар киножурналини тасвирга олиш ишлари йўлга қўйилди. Бу фильм мавзувий бўлимчалардан иборат бўлиб, улар юморга йўғрилган болаларни тарбиялашга, улардаги камчиликларни бартараф қилишга қаратилган фильмлардир. Бу юмористик фильмлар мунтазам равишда ҳар йили чиқарилиб келинмоқда. Бундан ташқари “Қорақалпоқфильм” студияси тарихига янгилик киритилиб кино санъатининг муҳим соҳаларидан бири бўлган мультипликацион фильмларни тасвирга олиш ишлари йўлга қўйилди ва 2006 йили қорақалпоқ киноси тарихида биринчи “Данганса” номли миллий мультфильми яратилди. [7] Айни пайтда “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан миллий мульфильмларни тасвирга олиш ишларини ривожлантириш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки Қорақалпоғистон умуммаданияти силсиласида кино санъатининг ташкил қилиниши ва унинг мустақиллик йилларида мустақил киностудияга – “Қорақалпоқфильи”га айлантирилиши Қорақалпоғистон Республикаси халқи маданий ҳаётида катта воқеа бўлди. Киностудияда ишлаб чиқарилган бадиий фильмлар ўзининг юксак бадиийлиги, халқчиллиги, ҳужжатли фильмлари эса ўлка ҳаёти, инсонлари, табиати, турмуш тарзи, маданий ёдгорликлари, яратувчанлик ишларининг экрандаги аксига айланди. Download 2.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling