Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Keywords: Navruz, Southern and Central Europe, Middle East, South and Southeast Asia


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

Keywords: Navruz, Southern and Central Europe, Middle East, South and Southeast Asia. 
Ўзбекистон Республикаси ўттиз мобайнида ўзининг аниқ ва пухта ишлаб чиқилган 
мустақил ташқи сиёсатига эга бўлди. 
1991 йил 31 августда Ўзбекистон ўзининг Давлат мустақиллигини эълон қилиб жаҳон 
хамжамиятининг тўлақонли аъзосига айланиши ўзининг суверен ташқи сиёсий фаолиятини 
шакллантириш ва олиб боришини тақозо этди. Мамлакат ташқи сиёсатининг стратегияси, 
асосий тамойиллари ва устувор йўналишлари ишлаб чиқилди, замонавий халқаро 
муносабатлар тизимида тўла ҳуқуқли давлат сифатида иштирок этиши учун шарт-шароитлар 
яратилди. 
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида Марказий Осиё 
мамлакатлари билан тарихий алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш масаласи алоҳида 
белгилаб қўйилган. 
1993 йил 3 январда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари 
миқёсида ташкил этилган Тошкент учрашувида Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигини 
янги замон руҳида ривожлантиришнинг вазифалари белгилаб олинди. Алоҳида таъкидлаш 
жоизки, учрашувда Ўзбекистон раҳбари томонидан Марказий Осиё мамлакатларининг 
мустақиллиги-га ҳеч ким дахл қилмаслиги учун ушбу давлатлар ўзига хос тараққиёт йўли-дан 
ҳамда ўзаро тинч-тотув ва ҳамкорликда жипслашиб ҳаракат қилиши зарурлиги қатъий тарзда 
қайд этилган эди[1]. Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан мустақилликнинг илк 
йилларидан дипломатик муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилганлиги ҳам минтақавий 
ҳамкорликнинг зарурият эканлигини белгилаб беради. Қозоғистон билан 1992 йил 23 
ноябрда[2.136], Қирғизистон билан
1993 йил 16 февралда[2.136],
Тожикистон билан 1992 йил 
20 октябрда[2.150], Туркманистон билан 1993 йил 7 январда расмий равишда дипломатик 
муносабатлар ўрнатилди[2.136]. 
Айни пайтда давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан Марказий Осиёнинг 
мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгилангани 
Ўзбекистоннинг яқин қўшнилар билан дўстлик, ўзаро манфаат ва яхши қўшничилик 
тамойилларига асосланган муносабатларини изчил ривожланаётганининг амалий 
ифодасидир[3]. 
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг таъкидлашича, “Ўзбекистон бугунги кунда 
ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда. Бу - ҳар 
томонлама чуқур ўйлаб танланган йўлдир. Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган 
Ўзбекистон ушбу минтақанинг барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига 
айланишидан бевосита манфаатдордир. Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган 
Марказий Осиё - биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир”[4]. 
Айнан, ушбу муаммо доирасида амалга оширилиши керак бўлган бир қатор 
вазифаларнинг ечимини топишда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 
ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратила бошлаганлиги давлатимиз раҳбари 
томонидан илгари сурилган қатор ташаббусларда ўз аксини топа бошлади. Жумладан, 
давлатимиз раҳбари 2017 йил 10 ноябрь куни БМТ шафелигида Самарқанд шаҳрида ўтган 
“Марказий Осиё ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги 
ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда Марказий Осиё мамлакатлари давлат 
раҳбарларининг ўзаро маслаҳатлашувлари бўйича учрашувларни мунтазам ташкил қилиш 
таклифини илгари сурган эди. Ушбу ташаббус барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар 
томонидан қўллаб-қувватланди.
Мазкур Маслаҳат учрашуви мазмун-моҳияти ҳақида Ш.Мирзиёев фикр юритиб 
жумладан, шундай деди: “Бизнинг бу борадаги ёндашувларимиз бугунги кунда минтақада 
умумий муаммоларни ҳал этишнинг йўлларини биргаликда излаб топишга реал зарурат 
мавжуд эканини англашдан келиб чиққан ёндашувдир. ... Бу ўринда гап Марказий Осиёда янги 
халқаро ташкилот тузиш ёки ўз устави ва миллий давлат органларидан устун турадиган 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling