Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
Abstract. This article shows the importance and relevance of working with specialized texts in
the formation of students’ practical speech skills. The effectiveness of working with texts suitable for their specialty, for example, in the development of students’ speech, and working in this way allows students to develop speaking skills. Keywords: speaking skills, logical thinking skills, alternative concept, media materials, interactive methods, educational method “Generalizing”, educational method “Analysis of concepts”. Дарснинг самарадорлигини ошириш мақсадида талабаларнинг ўзларини кўпроқ мустақил фикрлашга ва сўзлашга ўргатиб бориш яхши самара беради. Бунда талабаларни нутқини ўстиришда турли хил дарс усулларидан, мисол тариқасида уларнинг ихтисослигига мос келадиган матнлар билан ишлаш ҳам самарали бўлади. Бу усулда ишлаш талабаларда чет тилида ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш ва нутқий кўникмаларини ривожлантириш имконини беради. Таълимда талабаларни бўлажак касбга тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади, бунда эса албатта, ихтисослик фанлар билан биргаликда чет тилларидан амалий дарслар ҳам мазкур жараён учун муҳим аҳамият касб этади. Бу шуни англатадики, ҳар бир тингловчи келажакдаги касбий фаолиятида хорижий хамкори билан ўзаро доимий равишда ахборот алмашиш имкониятига эга бўлади. Чет тили дарсларида талабаларни нутқини ўстиришда турли хил дарс шакли ва усулларидан фойдаланиш мумкин. Масалан: ўқиш, ўзаро суҳбат, фикрлаш, мунозара, ўйинлар, тинглаб тушуниш ва уни ёзма ҳамда оғзаки баён этиш ва ҳоказо. Бунда матбуот материалларидан ҳам фойдаланиш ижобий хизмат қилади. Маълумки, оммавий ахборот воситалари (ОАВ) жамият ҳаётининг ойнаси ва энг муҳим ахборот етказувчи восита ҳисобланади. OAВнинг барча турлари жамият тараққиётида ўзига хос вазифани бажаради. Бугунги кундаги глобаллашув жараёни авж олаётган вақтда, холис, ҳаққоний, тезкор ва мазмунли ахборот етказиб бериш манбаи сифатида айниқса, уларнинг ўрни ва роли янада ортиб бормоқда. Матбуот тили таржимаси саньати алоҳида ёндашувни талаб қилади, яъни сўзни сўз, иборани ибора билан эмас, балки, уларнинг маъно ва фарқларини ифодалашни тақозо этади. Хусусан, француз тилидаги сиёсий ва ҳарбий матнлар мисолида қарайдиган бўлсак, барча чет тилларида мавжуд бўлгани каби бу тилда ҳам сиёсий ва ҳарбий иборалар сўзма–сўз эмас балки умумий маъносига қараб таржима қилинади яъни “муқобиллик” усулидан фойдаланилади. Айниқса, матбуот орқали учратишимиз мумкин бўлган сиёсий ва ҳарбий ибораларнинг кўп маьнолилиги ҳам таржимани қийинлаштиради, чунки Франция армиясини элзацлик, бретонлик, окситанлик ва парижликлардан иборат маҳаллий бирликдан иборат. Бу бирлик эса, француз жамиятининг барча жабҳа ва йўналишларида бир хил тан олинган махсус француз луғатини яратди. Бундан ташқари, ҳарбий ибора ва атамаларнинг аксарияти, уларнинг маъноларини ҳаддан зиёд кўпайтириб юборилганлиги, армияда хизмат қилаётган аскарларнинг кўп миллатлилиги натижасида умумий сўз ва атамалар тушунчаларининг бузилиб кетиши оқибатида пайдо бўлган. Масалан: élargir le prisonnier – маҳбусни озод этмоқ; prendre des mesures de sécurité – хавфсизлик чора-тадбирларини кўрмоқ; prendre une décision – бирор қарорга келмоқ; prendre position – танламоқ; renseignement militaire – ҳарбий разведка; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling