Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
57
УЎК 902 
ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ АНТИК ДАВР ҲИМОЯ ИНШООТЛАРИ 
Ш.Норматов, ўқитувчи, Қарши Давлат Университети, Қарши 
 
Аннотация. Ушбу мақолада Фарғона водийсининг антик давр ҳимоя иншоотларининг 
ўрганилиши тарихий манбалар асосида ёритилган. 
Калит сўзлар: Шурабашот даври, Марҳамат даври, Сарвонтепа, Кулунчак, 
Хўжамбоғтепа, Миқтиқўрғон, Қорадарё, Мирзаолимтепа, Биловуртепа 
Аннотация. В данной статье исследование древних оборонительных сооружений 
Ферганской долины освещается на основе исторических источников.
Ключевые словы: Шурабашотский район, Мархаматский район, Сарвонтепа, 
Кулунчак, Хожамбогтепа, Миктикурган, Карадарья, Мирзаолимтепа, Биловуртепа 
Abstract. In this article, the study of the ancient defensive structures of the Ferghana Valley is 
covered on the basis of historical sources. 
Key words: Shurabashot district, Markhamat district, Sarvontepa, Kulunchak, Hojambogtepa, 
Miktikurgan, Karadarya, Mirzaolimtepa, Bilovurtepa 
Бутун Ўрта Осиёда бўлгани каби антик даврнинг биринчи ярмида (яьни, мил. авв. IV-I 
асрлар) Фарғона водийсида ҳам давлатчиликнинг тараққий этиши ҳимоя ва мудофа 
иншоотларининг ривожи учун кенг имкониятлар яратган эди. Бу жараён антик даврнинг 
иккинчи ярмида ҳам давом этди. Шунга қарамасдан водийдаги антик давр ҳимоя иншоотлари 
тараққиётига архаик (янада қадимгироқ) даврга асос солинганлигини ҳам таькидлаш 
лозимдир. Антик давр Фарғона водийсида мил. авв. IV-I асрлар Шурабашот даври ва милодий 
I-IV асрлар Марҳамат даврлари ажратилган[1]. Ҳозирги кунга келиб Шурабашот даври 
ёдгорликлари ҳимоя иншоотларида қатор тадқиқотлар олиб борилган. Ушбу тадқиқотлар 
Шурабашот, Мингтепа, Сарвонтепа кўҳна шаҳарлари, Кулунчак, Хўжамбоғтепа каби 
қўрғонлар ҳимоя иншоотлари ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиради. Мингтепа кўҳна шаҳри 
Андижон вилояти, Марҳамат шаҳрининг шарқий чеккасида жойлашган бўлиб, 38 гектар 
майдонни эгаллаган. Ушбу кўҳна шаҳар антик давр Фарғона водийси бошқа ёдгорликлардан 
майдони, тўғри бурчакни режаси ва мустаҳкам ҳимояланганлиги билан ажралиб туради. 
Тадқиқотлар натижасида аниқланишича, кўҳна шаҳар тўғри бурчакли миноралари, 5 метр 
қалинликдаги мустаҳкам пойдевор устида қурилган қаьласи бўлган қалин девор билан ўраб 
олинган[2]. Аммо, дастлабки тадқиқотлар давомида кўҳна шаҳар ҳимоя деворларининг 
босқичма-босқич ривожланиши, кўҳна шаҳардаги бошқа ҳимоя иншоотларининг пайдо 
бўлиши масалалари очиқ қолганлиги сабабли кейинги тадқиқотларга эҳтиёж сезилган. 
Янги тадқиқотлар кўҳна шаҳарнинг ҳимоя деворларида олиб борилди[3]. Ушбу 
тадқиқотлар натижасида Мингтепа кўҳна шаҳрининг ҳимоя деворлари қўйидаги учта даврда 
мустаҳкамланиб борганлиги кузатилган: 
Биринчи давр-мил. авв.III-I асрлар. Бу даврда энлилиги 2,5 метр ва тўғри бурчакли 
миноралари бўлган ҳимоя девори бунёд этилади. Минораларнинг ички томондан ўлчами 
10,5х5,5 метр. Миноралар ва девор пахсадан қурилган бўлиб, уларда ўқ отиш шинаклари 
мавжуд[4]. 
Иккинчи давр-милодий I-II асрлар. Ҳимоя деворлари ва миноралар кучайтирилади, яьни, 
деворнинг қалинлиги 4 метргача баландлиги 4,2 метрга боради. Миноралар атрофи хом ғишт 
териб, ўраб олинганлиги боис эни 18 метрга кенгаяди. Эҳтимол, минора хоналари ҳам мавжуд 
бўлган. 
Учинчи давр-милодий III-IV асрлар. Ҳимоя деворлари ён томонида хом ғишт терилиб, 
ички ва ташқи томондан кенгайиб қалинлиги 7,3 метрга боради. Деворларда камондан ўқ отиш 
шинаклари кўпайтирилиб, минора хоналари қисқаради. 
Мингтепа кўҳна шаҳри ҳимоя иншоотларининг ўзига хослиги шундаки, ҳар учала даврда 
ҳимоя деворларида ички камондан ўқ отиш йўлаклари (коридор) мавжуд эмас эди. Худди 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling