Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
59
иншоотларининг барча асосий: кучли ҳимояланган қальа; ўқ отиш йўлаклари ва миноралари 
бўлган мустаҳкам ҳимоя деворлари; деворлардаги шинаклар; ташқи девор олдидаги 
хандақлар; кўҳна шаҳардан тоғларга қадар занжирсимон чўзилган хабар берувчи 
(огоҳлантирувчи) каби белгиларга эга бўлганлиги билан ажралиб туради. Бу давр 
ёдгорликлари орасида Биловуртепа ва Арктепа кўҳна шаҳарлари ҳамда Оролтепа қальалари 
яхши ўрганилган. 
Биловуртепа, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани Турабод қишлоғида, Оқбура 
дарёсининг чап қирғоғида жойлашган. Кўҳна шаҳар шимоли-ғарбий қисмида трапеция 
шаклидаги қальаси бўлган 1 гектар майдонда сақланиб қолган. Кўҳна шаҳарнинг ташқи 
деворида бир-биридан маьлум масофада жойлашган тўртта минора мавжуд. Миноралар ҳимоя 
деворлари чизиғидан чиқмаган. Деворлардаги ўхшаш миноралар Хоразмдаги Қўйқирилган 
қальа кўҳна шаҳри минораларида учрайди. Биловуртепадаги минораларнинг бундай 
жойлашуви ундаги аркни ўраб турган икки қаторли девор билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. 
Ички ва ташқи деворлар1 метр қалинликда бўлиб, деворлар оралиғида йўлак қолдирилган. 
Ҳимоя деворларининг ичида бешта катта-кичик хоналар бўлиб, уларнинг энг каттаси 50 
кв.м.га боради. Бино ичига кириш учун деворнинг шимолий томонида дарвозаси мавжуд 
бўлган. 
Хуллас, антик давр Фарғона водийси мудофаа иншоотларини мавжуд манбалар асосида 
ўрганиш, бу жараённи Ўрта Осиёнинг бошқа тарихий-маданий вилоятлари мудофаа тизими 
билан қисман қиёсий таҳлил этиш шуни кўрсатадики, Фарғона мудофаа тизими эволюцияси 
ўзига хос бўлсада, бошқа ҳудудлардаги шу жараёнлар билан ўхшашлик топади. Таькидлаш 
лозимки, антик давр водийнинг ҳимоя тизими ривожида иккита аньана-деворлар 
қурилишидаги аньанавийлик ҳамда илгариги тажрибаларни тез ўзлаштириш ҳолатлари яққол 
кузатилади. Вақт ўтиши билан ҳарбий қуролланиш, уруш олиб бориш стратегияси ва 
усулларининг ўзгариб бориши билан кўҳна шаҳар ва қальалардаги мудофаа тизими ҳам 
такомиллашиб борадики, бу жараён нафақат Фарғона водийси, балки қадимги Ўрта Осиёнинг 
барча тарихий-маданий вилоятлари учун ҳам хосдир. 

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling