Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
61
Убайдулло Султон 23 йил мобайнида Кучкинчихон ва Абу Саидларнинг Бухородаги 
ноиби сифатида мамлакат ҳаётида асосий ўрин эгаллади. 
1533 йилда Абу Саид вафотидан кей 
ингина 
хонлик 
тахтига 
ўтирди 
ва 
Убайдуллохон дебюритила бошлади. Ўша даврда Самарқанд расман пойтахт ҳисоблансада, 
Убайдуллохон мамлакатни Бухорода туриб бошқарди. Кейинчалик пойтахт Самарқанддан 
Бухорога кўчирилди.
Убайдуллохон яшаган ва ҳукмронлик қилган йиллар мамлакатда нотинч вазият эди, бир 
томондан шайбонийзодалар ўртасида ўзаро низолар кучайган бўлса, иккинчи томондан эса 
Эрон, Хуросон ва Моварауннаҳрда сунний ва иша мазҳаблари ўртасида кураш кескинлашган 
эди.
Шу боис, Убайдуллохоннинг ҳаёти асосан жангу-жадалларда ўтди. У мамлакатнинг 
тинчлиги ва мустақиллиги, халқининг дину-диёнати йўлида урушлар олиб борди, жасур ва 
истеъдодли лашкарбошилигини намойиш қилди.
Убайдуллохон вазиятдан тўғри хулоса чиқариб, бўлажак жангга катта тайёргарлик кўра 
бошлади. Диний эътиқоди кучли бўлган Убайдуллохон жанг олдидан Туркистонга Аҳмад 
Яссавий қабрини зиёрат қилишга қарор қилди. 1512 йилнинг апрелида Аҳмад Яссавий 
мақбараси ёнида қурилтой чақириб, унда диндор ҳукмдор бўлишга қасамёд қилди ва барча 
шайбонийзодаларни “қизил бошлилар” билан муқаддас урушга, уни қўллаб-қувватлашларига 
даъват қилди. 
Тарихчи Ҳофиз Таниш Бухорий “Абдулланома”да “Убайдуллохон қўшинларининг 
сонини 2600 киши” деб ёзган бўлса, Ҳасанхожа Нисорий эса “Музаккири Аҳбоб” китобида 
“унинг қўшинлари сони 3000 нафар” эди деб ёзади. (Ҳ.Т.Бухорий “Абдулланома”. Биринчи 
китоб. – Тошкент. “Мерос”, 1999. 60-бет.) (Хасанхожа Нисорий “Музаккири Аҳбоб”. Т. 
“Мерос”. 1993. 21-бет) Кўринадики, Убайдуллохоннинг қўшинлари бир неча марта кам эди.
Убайдуллохон ҳарбий ҳийла ишлатиб, Бухоро қамалини тўхтатиб, хоразм чўли томон 
чекинади. Буни эшитган Бобур Мирзо қўшинлари бамайлихотир Бухорога бемалол 
яқинлашганда, Убайдуллохон қўшинлари тўсатдан ҳужумга ўтдилар. Бу ҳақда 
“Абдулланома”да “... ҳар икки тарафнинг паҳлавонлари ... қон тўкувчи тиғларини байроқ 
қилиб, фитна ва ғавғо билан тўлган найзаларини кўтариб, урушиш ва ўч олиш қасди билан 
эгар уйларидан қўзғолдилар” ва қаттиқ аёвсиз жанг бўлди. (Ҳ.Т.Бухорий “Абдулланома”. 
Биринчи китоб. – Тошкент. “Шарқ”. 1999. 61-бет). 
Хасанхожа Нисоний ёзганидек, “Убайдулло Баҳодирхон уч минг кишига қарши жанг 
қилиб, Оллоҳнинг изми билан озчилик кўпчилик устидан ғалаба қозониб, Мавороуннаҳр 
мулкини бутунлай қўлга киритадилар.” (Ҳасанхожа Нисорий. Музаккири Аҳбоб. – Тошкент. 
“Мерос”. 22-бет) Бу машҳур жанг 1512 йилнинг 28 апрелида бўлиб, Кўли Малик жанги 
сифатида ном қозонди. Бу ғалаба Убайдуллохоннинг ҳарбий санъат сирларини пухта 
эгаллаганини, юксак ҳарбий маҳоратини, қўшинларининг жасоратини намойиш қилди. Бобур 
Мирзо ва Эрон сафовийларининг бирлашган кучларини тор-мор келтирди. Убайдуллохон 
юрти ва халқи олдидаги фарзандлик бурчини шараф билан бажарди, ўз диний масҳабини 
сақлаб қолди. Бобур Мирзо эса оз сонли қўшин билан Бухорога, сўнгра Самарқандга, у ердан 
эса вазиятни мушкуллигини билиб, ҳисор томон йўл олди. Бобур Мирзо мағлубиятга учраган 
бўлсада, ота юртини Шайбонийзодалардан қайтариб олиш ниятидан қайтмаган эди. Айни 
пайтда, Убайдуллохон ҳам Бобур Мирзо ва Эрон сафовийларига қарши курашиш ниятида эди. 
Бобур Мирзо мамлакатдан иккинчи марта қочганидан кейин, яна шоҳ Исмоилдан ёрдам сўраб, 
унга одам юборди.
Убайдуллохон бу хабарни эшитиб, бўлажак катта жангга тайёргарликни кучайтириб, 
мудофаани мустаҳкамлади.
Мамлакат ва халқ тақдири катта хавф остида қолган эди. Туркистон шаҳридан етиб 
келган Убайдуллохоннинг пири ва устохи унга: “... ҳозироқ тайёргарлигингизни кўринг, ул 
жамоа мағлуб бўлғуси. Убайдуллохон ўзининг оз сонли қўшини билан милодий 1512 йил 24 
ноябрда Ғиждувон яқинидаги Заргарон қишлоғида иттифоқчилар қўшинларига тўсатдан 
ҳужум қилди. Убайдуллохон Ғиждувон жангида ҳарбий санъат тарихида тўлғама яъни жанг 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling