Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
62
пайтида ғаним кучларини қанотларидан айланиб ўтиш, ён ва орқа томонидан зарба бериш 
усулидан моҳирона фойдаланди.
Бу қақшатқич жангда Иттифоқчилар қўшинлари тор-мор келтирилди. Мағлубиятга 
учраган Нажми Соний кийимсиз, ялонғоя отга миниб қочаётганида, Убайдуллохон қўшинлар 
томонидан ўлдирилди. Унинг кўп минг кишилик қўшинидан оз сонли кишиларгина уйларига 
қайтишга муваффақ бўлдилар. 
Ғиждувон жанги Убайдуллахоннинг ҳарбий маҳоратини, унинг ўз даврининг истеъдодли 
саркардаси эканлигини яна бир бор кўрсатди.
Убайдуллохон Шайбонийлар сулоласининг қоидаларига амал қилиб, Кучкинчихон ва 
Абу Саидлар ҳукмронлиги йилларида 23 йил ўтиргач Бухородан ноиби сифатида фаолият 
кўрсатди.
Тарихчи Муҳаммад Ҳайдар “Тарихий Рашидий” ёзганидек, “... хонлар ҳукмронлигининг 
охиригача шайбонийлар барча ишларини у бошқарган бўлса-да, қадимий одатга риоя қилиб, 
хонликни ўзидан ёши улуғроқ кишига топшириб келди, борди-ю, у хонлик ёрлиғини қабул 
қилган тақдирда ҳам, виждонан айтганда, ҳеч ким унга қаршилик қилмаган бўларди”. 
(Муҳаммад Ҳайдар Мирзо. Тарихи Рашидий. – Тошкент. “Шарқ”, 2010, 390-бет.) 
Убайдуллохон 1533 йилдагина хонлик тахтини эгаллади. Махтасар қилиб айтганимизда, 
Убайдуллохон мардона курашлари натижасида, Мавороуннаҳр иша мазҳабидаги Эрон 
сафовийлари сифатидан сақлаб қолинди. Бу эса оқил ва доно сиёсатчи, тадбиркор ҳукмдор, 
истеъдодли лашкарбоши Убайдуллохоннинг халқимиз олдидаги буюк хизматидир.
Шайбоний Убайдуллохон Ватан мустақиллиги, халқимиз эрки, дину-диёнати, ор-номуси учун 
бутун ҳаётини бахшида қилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 
1. Асқаров А. Ўзбекистон мустақиллиги шароитида тарих фанининг вазифалари. /Ўзбекистонда ижтимоий 
фанлар/ 1992 йил. 7-8 сонлар. 
2. Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. –Т.: “Ўқитувчи”. 1994. 
3. Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. –Тошкент., “Ўқитувчи”. 2001. 
4. Ҳ.Т.Бухорий. “Абдулланома”. Биринчи ва иккинчи китоб. –Т., “Шарқ”, 1999. 
5. Хасанхожа Нисорий. Музаккири Аҳбоб (Дўстлар ёдномаси). –Тошкент. “Мерос”, 1998. 
6. Ражабов Қ., Очилов Э. Убайдулланома. – Тошкент. 2007. 
7. Муҳаммад Ҳайдар Мирзо. Тарихи Рашидий. –Тошкент. “Шарқ”. 2010. 
8. Зайниддин Восифий. Бадоеъ ун-вақоеъ. –Тошкент. 1979. 
9. З.М.Бобур. Бобурнома. –Тошкент. 2008. 
10. Раджабов Ҳ. Иноятов С. Бухоро тарихи. –Тошкент, “Тафаккур”. 2016. 

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling