Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
64 Бухоро хонлигининг Хива хонлиги, Бобурийлар салтанати, Балх, Эрон ва Шарқий Туркистон билан муносабатларига оид масалалар баён этилганлигини таъкидлайди. Б.Аҳмедовнинг “Биноий “Шайбонийнома” асарининг номаълум нақли” номли мақоласида, “Шайбонийхон, баъзи олимлар ўйлаганидай, бесавод, қўпол бир кўчманчи эмасди. У замонасига яраша кенг маълумотли одам, қолаверса истедодли шоир ҳам эди. Лекин унинг қаерда ва кимнинг қўлида таҳсил кўргани, ҳокимият тепасига келмасидан бурун унинг билан таниш-билиш бўлган олимлар ҳақида ишончли маълумотга эга эмас эдик деган қарашлари эътиборга молик бўлиб, “Шайбонийнома”нинг кенгайтирилган нақлида бу ҳақда муҳим маълумотлар учратдик. Ана шу маълумотларга кўра, Шайбонийхон ҳали ҳокимият тепасига келмасдан бурун ҳам бир-неча бор Бухорода бўлган. Биринчи марта бўлганида у Бухоройи шарифда икки йил туриб, мадрасада машҳур илоҳият олими мавлоно Муҳаммад Хитоийдан таълим олган, машҳур шайх ва олим хожа Муҳаммад Порсо(1419 йили вафот этган)нинг издошларидан Ҳофиз Ҳусайн Бусирий ва унинг халфаси хожа Маҳмудлар билан яқин муносабатда бўлган [1] лиги бўйича маълумотларни келтириб, Шайбонийхоннинг илмли киши бўлганлигини таҳлил қилиш билан бир қаторда Бухоро ўша даврнинг илм маркази бўлганлигини, мадрасаларда ўз даврининг етук олимлари фаолият юритиб сабоқ берилганлиги олим томонидан илмий асослаб берилган. Б. Аҳмедов ўзининг “Маҳмуд ибн Валининг “Баҳр ул-асрор”асари ва унинг ўрганилиши” номли мақоласида Маҳмуд ибн Валининг “Баҳр ул-асрор фи маноқиб ул-ахёр”(“Олижаноб кишиларнинг шон-шавкати ҳақида сирлар денгизи”) асарини 1977 йилда диққатга сазовор жойларини тўплаб, 150 га яқин парчани монографик тарзда рус тилида сўз боши ва зарур изоҳлар билан эълон қилганлигини, ўзининг кўчмачи ўзбеклар давлати тўғрисидаги (Москва, 1965) ва Балх хонлиги (Тошкент, 1981)га бағишланган монографияларнинг юзага келишида асосий манба бўлганини қайд этади. Олим мазкур асарнинг хотима қисмини таҳлил қилиб Бухоро тарихига оид “турк-мўғул қабилаларининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни, Балх ва Бухородаги ўзбек хонлари саройида мавжуд бўлган тартиб ва маросимлар тўғрисида” [1] – маълумотларни келтиради. “Бахр ул-асрор” асарининг Б. Аҳмедов муҳаррирлигида 1977 йилги эълон қилинган нашри [3] даги сўзбоши қисмида Маҳмуд ибн Валининг Мовароуннаҳр, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистонда бўлган вақтларида савдогарлар ва саёҳатчилардан, шунингдек, Балх, Ҳиндистон, Кошғар, Россия ва Бухорога ташриф буюрганлар томонидан тўплаган ишончли маълумотлар асосида шаҳарларнинг ўша вақтдаги ҳолати, хусусан, Бухоро билан боғлиқ жўғрофий жойларнинг тўлиқ тасвирланганлиги эътиборга моликдир. Олим томонидан “Баҳр ул-асрор” асарининг таржима қилинган қисмлари орасида Бухоро тарихи бўйича бир қатор маълумотлар келтирилиб, жумладан, Бухоро шаҳри Мовароуннаҳрнинг бешинчи иқлимига эга марказий ва пойтахт шаҳарларидан эканлиги, “ислом гумбази” деб номланиши, ҳосилдор экин ерларининг кўплиги, узум ва қовуннинг энг сара навлари мавжужлиги, Бухоронинг ўнта туман билан чегарадошлиги, зардане оқ гулларининг навлари, Бухоронинг олхўри ва олчаси машҳурлиги каби парчалар шулар жумласидандир. Б. Аҳмедовнинг таржимаси орқали ўша вақтга қадар номаълум бўлган Бухоронинг ислом дунёсида ва илм-фан тараққиётида тутган ўрни, қишлоқ хўжалиги ва табиати (иқлими), жойлашув ўрни бўйича бир қатор қимматли тарихий маълумотлар келтирилган. Б. Аҳмедов “Ҳофиз таниш Бухорий ва унинг “Шарафномайи Шоҳий” асари” номли илмий тадқиқотини Ҳофиз таниш Бухорийнинг “Шарафномайи Шоҳий” асари ва ўрганилиш тарихи, асарда келтирилган маълумотларнинг Бухоро тарихини ўрганишдаги аҳамиятига эътибор қаратди. Олим “Шарафномайи шоҳий” йирик шоҳ асар бўлиб, уни Жувайнийнинг “Тарихи Жаҳонкушой” ва Рашидиддиннинг “Жомеъ ут-таворих” асарлари қаторида” [1] ги нодир манбаа эканлигини, шунингдек асарни ёзишда хон саройида юритилган махсус кундаликлар, ишончли ва воқеаларнинг шоҳиди бўлган кишилар оғзидан ёзиб олинган маълумотлардан фойдаланганлиги, баён этилган кўп воқеалар муаллифнинг иштироки ва ўз кўзи билан кўрган воқеалар бўлгани манбаани ишончли бўлиши билан бирган қимматини оширган дея таъриф этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling