Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


УЎК 93/94  АКАДЕМИК БЎРИБОЙ АҲМЕДОВ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИДА БУХОРО


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

УЎК 93/94 
АКАДЕМИК БЎРИБОЙ АҲМЕДОВ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИДА БУХОРО 
С. Ражабов, ўқитувчи, Бухоро давлат педагогика институти, Бухоро 
 
 
Аннотация. Ушбу мақолада тариxшунос олим академик Бўрибой Аҳмедов 
тадқиқотларида учрайдиган Бухоро тарихига оид маълумотлар таҳлил этилган. Олим илмий 
меъросининг Бухоро тарихи билан боғлиқ қисми тарихий манбаларни чуқур таҳлил этиш 
орқали яратилгани ва ушбу маълумотларнинг юқори илмий қийматга эга эканлиги ёритиб 
берилган. 
Калит сўзлар: Бухоро, Б. Аҳмедов, Жўйбор шайхлари, “Баҳр ул асрор”, 
“Шайбонийнома”, сарой маросимлари, турк-мўғул, тарихий манбалар.
Аннотация. В данной статье анализируются данные по истории Бухары, которые 
содержатся в исследовании ученого-историографа академика Бурибоя Ахмедова. Часть 
научной работы ученого, связанная с историей Бухары, была создана на основе глубокого 
анализа исторических источников, и очевидно, что эта информация имеет высокую научную 
ценность. 
Ключевые слова: Бухара, Б. Ахмедов, джойборские шейхи, «Бахр ул асрор», 
«Шайбаниинома», придворные церемонии, тюрко-монголы, исторические источники. 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
63
Abstract. The article analyzes information on the history of Bukhara found in the research of 
Academician Boribai Akhmedov. Part of the scientific heritage of the scientist, related to the history 
of Bukhara was created through an in-depth analysis of historical sources, and it is explained that 
this information has a high scientific value. 
Keywords: Bukhara, B. Ahmedov, Dzhoybor sheikhs, "Bahr ul asror", "Shaybaninoma", court 
ceremonies, Turko-Mongol, historical sources. 
Тариxшунос, шарқшунос, манбашунос олим академик Б.А. Аҳмедов 1924 йил 12 
августда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув қишлоғида дунёга келган. У 1953 
йилда Ўрта Осиё университетининг шарқ факултетини битирган. 1960 – 1990 йилларда 
Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик институтида, 1995 йилдан умрининг охирига 
қадар xалқаро Амир Темур жамғармаси раиси сифатида фаолият юритган [4]. Олим илмий 
фаолиятининг асосий қисми манбашунослик йўналишида бўлиб, ўзбек xалқининг этник 
тариxи ва шаклланиши, Ўрта Осиё xалқларининг X – XIX асрлардаги ижтимоий-сиёсий 
тариxи, Темур ва темурийлар даври тариxи ҳамда маданияти хусусан, Бухоро қадимий ва ўрта 
асрлар тарихини илмий ўрганишга қаратилган.
Б. Аҳмедов Бухоро тарихидан дарак берувчи Муҳаммадёр ибн Араб Муҳаммад 
Қатағоннинг “Мусаххир ал-билод” (“Мамлакатларнинг фатҳ этилиши”) асаридан ўзининг 
илмий ишларини ёзишда жуда унумли фойдаланган бўлиб, асарни Ўрта осиё тарихига оид 
муҳим манбаа эканлиги қайд этган. Олимнинг гувоҳлик беришича асарнинг икки нусхаси 
(Тошкент ва Санкт-петербург) бизга қадар етиб келган бўлиб, унга қадар ўрганилмаган. 
Б. Аҳмедовнинг “Ўрта осиё тарихига оид муҳим асар” [1] номли тадқиқотида “Мусаххир 
ал-билод” асарида Бухоро тарихи билан боғлиқ қимматли маълумотлар мавжудлигини, 
жумладан, тўртинчи бобда Абдуллахон II ва унинг ўғли Абдулмўмин билан 
келишмовчиликлар, қуролли тўқнашувлар ҳамда мамлакатнинг аҳволи тўғрисида, олтинчи 
бобида Бухоронинг диққатга сазовор осору атиқалари, муаллиф билан замондош бўлган 
шайхлар, олимлар ва шоирларнинг ҳаётига бағишланганлигини таъкидлаб, бошқа 
манбааларга қараганда батафсил маълумотлар келтирилганлигини қайд этади. Олим ушбу 
манбаани таҳлил қилар экан, мамлакатнинг ўша вақтлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволига 
оид материаллар, улус тизими, “тархонлик” ва “суюрғол” институтлари, солиқлар ҳамда 
қавмлар шунингдек, жўғрофий маълумотлар, яъни Бухородаги Кўли малик ва бошқа мавзелар 
тўғрисидаги илм-фан учун қимматли маълумотларнинг кўплигига эътибор қаратади. 
Тарихшунос олим “Мусаххир ал-билод” дан яна бир муҳим, бошқа манбааларда 
учрамайдиган бир маълумотга дуч келади. Бу ўша вақтларда Сирдарёнинг ўрта оқими 
ноҳиясида истиқомат қилган қорақалпоқлар ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрни 
ҳақидаги маҳлумотлардир. Маълум бўлишича, қорақалпоқлар қозоқ султонлари (Ишим 
султон, баҳодир султон ва ҳ.к.) Абдуллахон II Бухорода бўлмаган вақтда ёки мамлакатда 
нотинчлик ҳукм сурган вақтларда марҳум шайбоний хонлардан биронтасининг номи билан 
атаб хон кўтариб тургналар. Масалан, 1578 йили улар қандайдир Шайхимхонни (Шайбоний 
Шайхим султон номидан), 1582 йили сохта Бароқхонни (Шайбоний Наврўз Аҳмадхон 
номидан), 1604 йили Аштархоний Боқи Муҳаммадхон ҳукмронлик қилган даврда сохта 
Абдулғаффорхонни (Абдулғаффор сутон номидан) хон деб эълон қилганликлари бошқа ҳеч 
бир манбаада учрамайди. Бухоро хонлигининг Эрон ҳамда қозоқ хонлиги ўртасида XVI – 
XVIII аср бошларидаги ташқи сиёсий муносабатларга оид маълумотлар мавжудлигини қайд 
этган [1].
Бадриддин Кашмирийнинг “Равзат ар-ризвон ва ҳадиқат ал-ғилмон”(“Жаннат боғи ва 
ғилмонлар ҳадиқаси”) асарини таҳлил қилар экан Б. Аҳмедов асар қимматини “Бухоро 
хонлигининг XVI – XVII асрлар ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган Жўйбор 
шайхларининг феодал хўжалиги ҳақида тўла тасаввур бера олиши билан ҳам ўлчанади”
дея 
таърифлаган [1]. Олим асарда юздан ортиқ мактуб нусхалари келтирилганлиги ва ушбу 
мактубларда Бухоро хонлигининг ички-сиёсий аҳволи, ижтимоий-иқтисодий масалалар, 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling