Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
60 тонглари, эришилган ғалаба, унинг аҳамияти манбалардан фойдаланиб ёритиб берилган.Ўзбек давлатчилиги тарихида Убайдуллахоннинг тутган ўрни кўрсатилган. Калит сўзлар: Шайбонийхон, Кучкинчихон, Абу Саид, Убайдуллахон, Бобур Мирзо, Исмоил Сафовий, Нажми Соний, Кўли Малик жанги, Ғиждувон тонги. Аннотация. В данной научной статье с использованием источников освещается тот факт, что Убайдулла-хан был уникальным и разносторонним талантом, борьба с сефевидами Ирана, дни Кули Малика и Гиждувана, достигнутая победа и ее значение. Ключевые слова: Шайбани-хан, Кучкинчи-хан, Абу-Саид, Убайдулла-хан, Бабур-мирза, Исмаил Сафави, Наджми Сони, битва при Коли-Малике, Гиждуванская заря. Abstract. In this scientific article, the fact that Ubaidullah Khan was a unique and versatile talent, the fight against the Safavids of Iran, the days of Kuli Malik and Gijduvan, the victory achieved, and its importance are highlighted using sources. Key words: Shaibani Khan, Kuchkinchi Khan, Abu Said, Ubaidullah Khan, Babur Mirza, Ismail Safavi, Najmi Soni, Battle of Koli Malik, Dawn of Gijduvan. Ўзбек давлатчилиги тарихида қарийб 100 йил ҳукмронлик қилган шайбоний ҳукмдорларни ичида Убайдуллахон алоҳида нуфузга эга. Тарихчи Муҳаммад Ҳайдар Мирзо ёзганидек: “... жасорат ўрмонида ботир шер бўлса, саҳоватпешалик денгизида кафти марварид чиғаноғига айланарди. Унинг бахт-иқболига тўлиқ шахсияти хилма-хил фазиларлар билан безанган эди”. (Муҳаммад Ҳайдар Мирзо. Тарихи Рашидий. – “Тошкент”, “Шарқ”. 2010. 8- бет) У ўзига берилган ноёб истеъдодини ҳамма соҳаларда, жумладан, сиёсатда, ҳарбий жабҳада, диний илмларда, тариқатда, адабиёт, мусиқа бобида, фикҳ, ҳусниҳатда, Қуръон қироатида ва бошқа соҳаларда эътиборга молик ютуқларга эришди. Убайдуллахон Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг эрки, дину-диёнати, ор-номуси йўлида бутун ҳаётини бағишлади. Шунинг учун ҳам унинг ҳукмронлик даври Ватанимиз тарихининг ёрқин саҳифаларини ташкил этади. Убайдуллахон Шайбонийхоннинг жияни бўлиб, Маҳмуд Султоннинг ўғли эди. У Хоразмнинг Возир шаҳри яқинидаги мавзеда 1486 йилда дунёга келади. Оташ Маҳмуд Султон Бухоро ҳокими эди. Маҳмуд Султон ўғлига исм қўйиб беришни ўз даврининг шайх ул- машойиғи бўлган хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валийдан илтимос қилади. “Хожа Ношриддин Убайдуллоҳ, Тангри унинг саройларини сероб қилиб, ором жойларини жаннат қилсин, унга қутли оқибат Убайдуллоҳ деб, исм қўйдилар”. (Ҳофиз Таниш Бухорий. “Абдулланома”. Биринчи китоб. – Тошкент. “Шарқ”, 1999. 59-бет.) Убайдуллахон ёшлигидан довюрак, мард ва жасур, фавқулотда қобилият соҳиби бўлиб вояга етади. Бу ҳақда “Абдулланома” асарининг муаллифи Ҳ.Т.Бухорий “Унинг довюраклиги ва шижоатининг довруғи ҳамма ёққа етиб, шавкат ва баҳодирлик овозаси фалакдаги малаклар қулоғига эшитилди” – деб ёзади. (Ҳ.Т.Бухорий. “Абдулланома”. Биринчи китоб. Ўша бет.) Убайдуллахон ўз даврининг етук, машҳур алломалари Амир Абдулла Яманий, Хожа Муҳаммад Садр, Хожа Мулло Исфахоний, Мавлоно Маҳмуд Азизон, Мавлоно Ёшмуҳаммад Қори кабилардан таҳсил олди. У бу алломалардан ҳадис ва факҳ илмини, Қуръон қироатини ўрганди. У ноёб ҳарбий истеъдод соҳиби бўлиб, ҳарбий санъатни пухта эгаллади. Мир Араб номи билан Шуҳрат қозонган Амир Абдулла Яманий унинг маънавий пири, давлат бошқаруви ва ҳарбий масалаларда яқин маслаҳатчиси эди. Убайдуллохон Қуръон мутоаласини осонлаштириш учун, “Ат-тажвид” рисоласини яратган илоҳиёт олими, шариат қонунлари бўйича махсус китоб битган факиҳ, етти хил ҳусниҳатда чиройли ёза оладиган ҳусниҳат соҳиби, Қуръони Каримдан нусҳа кўчириб, Маккаи Мукаррамага юборган китобларнинг устози, шунингдек, Қуръони Каримни тажвид билан ўқийдиган ҳофизи Қуръон, истеъдодли шоир ва бастакор эди. Убайдуллахон отаси Маҳмуд Султон ҳақида амакиси Шайбонийхоннинг тарбиялари таъсирида машҳур ҳукмдор, уста дипломат ва истеъдодли саркарда бўлиб вояга етди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling