Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
58 шундай ҳолатни шимолий-шарқий Фарғонанинг Каркидон воҳасидаги Миқтиқўрғон кўҳна шаҳрида ҳимоя деворлари (қалинлиги 10 метргача)да ҳам кузатиш мумкин[5]. Шаҳарга кираверишдаги ҳудуд ҳамда шаҳар ичининг, ҳимоя деворларининг кўплаб қальалар билан ўраб олинганлиги Мингтепанинг кучли ҳимояланган кўҳна шаҳар бўлганлигини далиллайди. Худди шунга ўхшаш ўтроқ аҳолининг кучли ҳимоя тизими Парфия кўҳна шаҳарларида ҳам ўрганилган[6]. Водийдаги яна бир антик даврга оид ёдгорлик Сарвонтепа ҳисобланади. Ушбу ёдгорлик Андижон шаҳрининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, 6 метр баландликдаги тепаликдан иборат. Сарвонтепа илк марта Б. Абдулғозиева томонидан ўрганилган бўлиб, “милодий I-VIII асрлар” билан саналанган. Қазишмалар натижасида ушбу ёдгорлик иккита қурилиш даврида қурилган, 3 метр қалинликдаги деворлар билан ўраб олинганлиги аниқланган. Деворлар 1,5 метр шиббаланган тупроқ пойдевор асосда қурилган[7]. Мустақиллик йилларида Андижон шаҳрининг ёшини аниқлаш мақсадида Сарвонтепада тадқиқотлар қайта тикланди. Дастлабки ишлар Эйлатон маданиятига оид материаллар ёйилган маданий қатламларни аниқлашдан бошланиб, кейинроқ пойдевор асосларининг янада қадимгироқ қатламларини аниқлашга ҳаракат қилинган. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида умумий майдони 15 гектардан иборат бўлган Сарвонтепа қальали манзилгоҳ бўлиб, мил. авв. I минг йиллик охирларидан милодий I минг йиллик ўрталаригача мавжуд бўлган. Ёдгорликда кучли ҳимоя иншоотларининг мавжудлиги Сарвонтепа воҳага киришдаги маьлум ҳимоя вазифасини бажарганлиги[8] ҳақидаги хулосаларга асос бўлиб хизмат қилган. Фарғона водийсининг антик давр ҳимоя иншоотлари ҳақида гап кетганда таькидлаш лозимки, кўҳна шаҳарларнинг тарихий режаси ҳар доим ҳам тўғри бурчакли бўлмасдан улар атрофи миноралар билан кучайтирилган мудофа деворлари билан ўраб олинган. Кўҳна шаҳарларни бунёд этишда баьзан икки, баьзан уч томонида дарё, сой, жарлик кабилар мавжуд бўлган жойлар танланган. Айрим кўҳна шаҳарлар қурилишида уларнинг ҳарбий-стратегик аҳамияти шунда кўринадики, улар айнан воҳалар марказида эмас, воҳани назорат қилиш мумкин бўлган чекка баландлик жойларда қад кўтарган. Бундай ҳолатга майдони 10гектар бўлган Қорадарё кўҳна шаҳри мисол бўла олади[9]. Қорадарё кўҳна шаҳри қальасининг режавий тузилиши тўғри бурчакли бўлиб, 3 метр қалинликдаги ташқи ҳимоя девори билан ўраб олинган. Қальанинг ҳимоя девори 1,5 метр баландликда сақланиб қолган бўлишига қарамасдан бу деворда шинаклар аниқланган. Аммо, қальа деворида миноралар аниқланмаган[10]. Юқорида таькидлаганимиздек, Қорадарё кўҳна шаҳрининг қальаси воҳанинг ҳарбий ҳимояланиш мақсадида барпо этилган. Антик даврга оид уч қисмдан иборат бўлган Шўрабашот кўҳна шаҳри 70 гектар майдонни эгаллаган. Кўҳна шаҳар ҳимоя деворларининг очилиши деворларининг шиббиланган тупроқдан қад кўтариш аньаналари Шўрабашотда ҳам давом этганлигини кўрсатди. Афтидан, бу деворлар хом ғишт ёки пахса билан ўралиб, мустаҳкамланган. Бу деворларни тадқиқ этган Н. Г. Горбунова Шўрабашот кўҳна шаҳри ҳимоя тизимида миноралар бўлмаган, дея хулоса чиқарган. Аммо, ҳимоя деворларининг бундай қурилиши Шўрабашот даврининг илк босқичига оид бўлиши мумкин. Чунки мил. авв.II-асрдан бошлаб қурилиш техникаси ўзгариб борган[11]. Таькидлаш лозимки, Мингтепа кўҳна шаҳри ҳам Шўрабашот даврида бунёд этилган. Кўҳна шаҳар тўғри бурчакли режавий тузилишига эга бўлиб, тўғри бурчакли миноралари бўлган пахсадан қад кўтарган. Айнан Шўрабашот даврида ичкарида ҳовлиси бўлган мустаҳкамланган қўрғонлар бунёд этилади. Хўжамбоғтепа ва Мирзаолимтепа ёдгорликлари айнан мана шундай қўрғонлар сирасига киради. Кўп хонали уйлардан иборат Мирзаолимтепа қўрғони 5 метр баландликдаги пойдевор устига қад кўтариб, 2 метр қалинликдаги пахса девор билан ўраб олинган[12]. Шўрабашот даврининг илк босқичида ҳам ҳимоя деворлари айрим манзилгоҳларда пахсадан қад кўтарганлиги кайд этилган. Мисол учун мил. авв. V-II-асрларга оид Қулунчак қишлоқ манзилгоҳининг 0,5 гектар майдони пахсадан қурилган девор билан ўраб олинган. Таькидлаш жоизки, Фарғона водийсининг Марҳамат даври (антик давр) ҳимоя |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling