Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Key words: procedure of extracting sap, afghan knife, rack, sausage, tar, sap, seed Кириш
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
Key words: procedure of extracting sap, afghan knife, rack, sausage, tar, sap, seed
Кириш. Ferula L. туркуми турлари кимёвий таркиби анча мураккаб ҳисобланади. [1] Ferula L. туркуми турлари ўзида шира, эфир мойи, илдизларида эса кўп миқдорда углевод ва оқсил моддалари сақлайди. Ўрта Осиёда учрайдиган туркум турлари 50 дан ортиғининг кимёвий таркиби ўрганилиб, улар тарикбида терпениоидлар, сесквитерпиноидли моддалар, терпиноидли кумаринлар, мураккаб эфирлар, лактонлар борлигини аниқлаган. [2] Тиббиётда фойдаланиш учун асосан илдиз шираси тайёрланади. Ҳавода қотган сутли шира қатрон (9,35-65,15%), ўсимлик елими (12-48%) ва эфир мойи (5,8-20%) сақлайди. Қатрондан: ферула кислотаси, асарезинотанол, ассарезинол ва уларнинг ферула маҳсулотлари: фарнезиферол С ва умбеллиферон ажратиб олинган. Эфир мойи асосан органик сульфидлардан ташкил топган – 65% гача: гексенильсульфид, гексенильдисульфид, вторбутилпропенил-дисульфид. Бундан ташқари, эфир мойида пинен ва п-оксикумарин мавжуд. Ўсимлик илдизи 9% гача қатрон сақлаб, ундан линолол ацетати, цитронелол, 89 XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 доремол, ферулен, самбулен ва доремол сақловчи 0,4% гача эфир мойи олинади. Илдиз ва мевасидан терпеноид кумаринлар ҳисобланувчи таджикорин ва таджтферин ажратиб олинган. [3] Ўзбекистон флорасида тарқалган Ferula L. турлари халқ томонидан турли мақсадларда фойдаланилади. Мисол тариқаси Ferula foetida (Bunge) Regel илдизидан, Ferula sumbul (Kauffm.) Hook. f пояси ва илдизидан, Ferula tenuisecta Korovin баргидан, Ferula tadshikorum Pimenov илдизидан, Ferula foetidissima Regel & Schmalh. илдизидан, Ferula kuhistanica Korovin илдизидан шира ва бошқа моддалар ажратиб олиш учун йиғилади. [4]. Юртимизда сўнгги 25 йил мобайнида табиатдан фойдаланувчилар томонидан жанубий (Қашқадарё ва Сурхондарё) вилоятларининг қуйи ва ўрта тоғ минтақаларида макон топган Ferula tadschikorum Pimenov табиий захираларидан тартибсиз фойдаланиш натижасида уни Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” нинг навбатдаги нашри киритиш учун асос бўлди [5]. Ҳозирги кунга келиб турнинг деярли популяциясидаги индивидлари кескин равишда камайиб кетган, 2021-2022 йиллар мобайнида олиб борган кузатишларимиз давомида табиий ҳолда турнинг генератив фазадаги индивидлари деярли учрамади. Мавжудлари ҳам ноқулай (қояларнинг ёриқларида, қия тепалик ва жарликларда) бўлган жойларда қўним топган. Мазкур турнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлганлиги учун халқ томонидан плантациялар ташкил этилмоқда, бу эса юртимизда турнинг генофондини сақлаб қолишга маълум бир даражада хизмат қилади. Ушбу мақола келтирилган маълумотлар, бевосита тожик коврагини кесувчи ишчилар (шу иш билан анча йиллар давомида ишлаб келган) билан бирга амалга оширган ишлар тўғрисида қисқача маълумотлар баён қилинган. Download 6.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling