Методлар. Мақолада Ferula tadshikorum Pimenov турини бевосита шира йиғиб
олувчилар билан бирга (Боботоғ ва Мачай дарё хавзасида) олиб борилган кузатишлардан
олинган маълумотлар келтирилган. Шира йиғиб олишдан олдин ўсимликнинг ҳолати
ўрганилади ва уни ёши белгиланади. Одатда ўсимликнинг махсус кесувчи пичоқлар, керкилар,
ширгир ва қоғоз картонлардан фойдаланилади. Шира йиғишдаги айрим маълумотлар Х.С.
Раҳмонов (2017) томонидан келтирилган ишлар билан ҳам солиштирилди. Дала тадқиқотлари
кузатиш, маршурутли методлар асосида олиб борилди. Коврак ширасини йиғувчилар билан
май ойидан бошлаб бирга истиқомат қилиб уларнинг иш жараёни ўрганилди. Кўмиш муддати,
кесиш усуллари, вақтлари ва улар ишлатиладиган жараёнларгача ўрганилди (шира, донак,
ширгир ва х.к.).
Олинган натижалар. Тожик коврагидан шира олиш жараёнини кузатишимиз
натижасида, амалда бир неча ҳил кесиш усуллари мавжуд эканлиги аниқланди. Жумладан,
токча, тўғридан-тўғри кесиш (калбаса), косача сингари усуллари мавжуд. Кесиш усуллари
халқ орасида турлича айтилади. Агар кесиш жараёнида қоидаларига тўғри амал қилинса
ўсимликнинг яшовчанлигини сақлаб қолади ва келгуси йилда яна вегетацияни давом эттиради.
Рахмонов Х.С тадқиқотларида келтирилган маълумотларг а кўра, F.tadshikorum дан шира
олиш жараёни ёши катта бўлган 14-16 ёш атрофида ўсимликлар 150-250 г гача шира сақлаш
хусусиятига эга эканлиги айтиб ўтилган.) [3], лекин шира йиғувчилар томонидан 7-8 йиллик,
баъзидан 5-6 йиллик, айрим холатдан 2-3 йиллик ёш (1-расм) индивидлардан шира олиш
ҳолатлари кузатилмоқда. Юртимизда кичик ёшдаги ковракларни кесилишига асосий
сабаблардан бири сифатида, катта ёшдаги индивидларнинг қолмаганлиги билан изоҳланади.
Ўзбекистон шароитида шира олиш учун 8-12 ёшдаги ковраклардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Йилдан йилга бу ёшдаги индивидлар тугаб бормоқда.
Кесиш усуллар. Ўсимликнинг илдизидан шира ажратиб олиш (кесиш усуллари) бўйича
адабиётлар, тавсиялар етарли даражада келтирилмаган. Фақатгина бу тўғрисида С.Х.
Раҳмонов (2017) [4] , томонидан қисқача маълумотлар келтирилиб ўтилган. Келтирилаётган
мазкур маълумотлар барчаси халқ орасида олиб борган кузатишларимизнинг натижасида
келтирилди.
Халқ орасида 2 хил усулда кесиш мавжуд. 1. Токча усули 2. Кўндалангига тўғри кесиш
(колбаса). (2-расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |