Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот объкти.
Кириш. Ўзбекистонда писта етиштиришни ривожлантириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Ўрмон фондининг тоғолди, қир-адирлик ерларида, писта плантациялари барпо этишга кенг эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4424 сонли қарори [1] билан Республикамиз ўрмон хўжаликлари томонидан 2020-2024 йилларда жами 38000 га писта плантациялари барпо этиш топшириғи берилган. Бундан кўриниб турибдики, яқин йилларда катта майдонларга маданий пистазорлар ташкил этилади. Янгидан барпо этиладиган пистазорларни нафақат маданий ўрмонлар барпо этиш, балки саноатбоп писта плантацияларига айлантириш орқали бугунги кунда, деградация учраган, самарасиз фойдаланилаётган ўрмон фонди ерларидан даромад олиш орқали кўп минглаб юртдошларимизни доимий иш билан таъминлашда янги экспортбоп маҳсулот етиштириш имконияти яратилди [2]. Бунда сифатли писта кўчатларини етиштириш, плантациялар барпо этиш технологияларини тўла ва сифатли амалга ошириш, уларни тўғри парваришлаш, маҳсулот етиштиришнинг янги, тежамкор усулларини жорий этиш долзарб ҳисобланади [3]. Тадқиқот объкти. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига қарашли Пистачилик илмий станциясида ўстирилаётган маҳаллий навдор писталари. Тадқиқот услуби. Туркияда хандон писта ёнғоқмеваси ҳажми сифат белгиси қилиб олинган бўлиб, ёнғоқмева донаси 100 грамда 90 дона ва ундан кам бўлса – 1 нав, 90-100 дона 100 грамда – 2 нав, 100-120 дона 100 грамда – 3 нав, 120 ва ундан кўп бўлса – 4 нав ҳисобланади. Маҳаллий писта навларимиз ёнғоқмеваларини ушбу услубда баҳолаб кўрилади [2]. Хандон писта (Pistcia vera L.) ёнғоқмеваси бутун дунёда доимо ўрмончиларнинг селекция объекти сифатида катта қизиқишга эга тур бўлиб ҳисобланади. Бу турнинг йирик мевали ва серҳосил навларини танлаш ва районлаштириш бўйича Эрон ва АҚШ давлатлари етакчилик қилмоқда. Ушбу давлатларда писта боғ плантациялари сифатида суғориладиган шароитларда етиштирилади. Бизнинг шароитимизда эса пистазорлар асосан суғорилмайдиган ва қисман суғориладиган ўрмон фонди ерларида барпо этилади ва лалмикор ерларнинг самарадорлиги оширилади. АҚШ ва Эрон пистазорларнинг ҳосилли йилига қараб писта етиштириш бўйича пешқадамлик қилмоқда. Бу баҳсга Туркия ҳам катта суратлар билан яқинлашмоқда. Ҳозирги пайтда Туркия, Хитой, Сурия, Тунис каби мамлакатлар хандон писта етиштириш бўйича Эрон ва АҚШга рақобатчилик қилаётган бўлсада, дунёда Эрон писталарига бўлган талаб ва қизиқиш катта бўлиб қолмоқда. Эронда хандон пистанинг 90 га яқин нави етиштирилаётган бўлса, шундан жуда кўплаб навлари савдо брендлари остида сотилади. Эрон хандон писта ёнғоқмеваси ҳажми ва шаклига кўра навларга бўлинади ва экспортга кетадиган навлари қуйидагилар: 1) Фандуги (Round Pistachio Fandoghi) – унча катта бўлмаган, думалоқ хандон писта ёнғоқ меваси бўлиб, дунёда энг таниқли Эрон нави ҳисобланади. 2) Ахмад-Агаи ёки Ахмади (Long Pistachio Ahmad Aghaee) – бу писта нави мағзи юпқа ва оқ пўстга эга. Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилинади. 3) Акбари (Super Long Pistachios Akbari) – жуда хуштаъм бўлиб, бошқа навларга нисбатан нархи қимматроқ. Асосан, Шарқий Осиё, Европа, айниқса, Германия ва Россияга катта ҳажмда экспорт қилинади. 4) Бодоми (Long Pistachio Badami) – бу хандон писта нави ёнғоқмеваси мағзи бодом ёнғоқмеваси мағзига ўхшаганлиги сабабли ушбу номни олган. Асосан, Европа мамлакатларига экспорт қилинади. 5) Йирик Калла Гучи (Jumbo Pistachio Kalleh Gouchi) – бу хандон пистанинг нави ёнғоқмевасининг очилганлик даражаси ҳам ўта юқори бўлиб, 97% ни ташкил қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling