Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet127/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

94
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
а 
б 
в 
1- 
расм. Эрон писта навлари ёнғоқмеваси ва мағзи: а) Фандуги нави; б) Ахмади нави; в) Акбари нави 
АҚШ да биринчи бор хандон писта 1854 йилда Калифорния, Техас ва бошқа штатларда 
синов мақсадида экилди. ХХ аср бошида АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари 
Туркистон ва Эрон писталарини ўрганиш учун бу юртларга илмий изланиш билан келишди. 
Улар 90 га яқин хандон писта нав ва шаклларидан уруғ йиғиб келишга муваффақ бўлишди. 
Айниқса, улар Эроннинг Керман ҳудудидан олиб келинган шаклга катта эътибор беришди ва 
натижада ҳозирги кунда АҚШ маданий пистазорларининг энг кўп экиладиган нави бўлиб 
қолди. Ушбу хандон пистанинг шакли Керман ҳудудидан олинганлиги шарафига Керман нави 
деб аталган. 
1960 йилдан АҚШ нинг Калифорния штатида хандон писта саноат миқёсида етиштира 
бошланди ва бу штат хандон писта ёнғоқмевасини етиштириш бўйича (Эрондан сўнг) иккинчи 
ўринга чиқиб олди. 
Туркияда 5 та ма
ҳаллий бўлмаган навлар Ouhadi, Bilgen, Vahidi, Safedi, Mumtaz ва 
ма
ҳаллий 8 та нав Uzun, Kirmizi, Halebi, Siirt, Beyazben, Sultani, Dagirnii, Gomlegi ўстирилади, 
шулар асосида хандон писта маданий ўрмонлари барпо 
қилишга ҳаракат қилинмоқда. 
Мамлакатимизда писта ўсиш ареали катта бўлишига қарамай, табиий пистазорларнинг 
асосан мелиорация вазифасини бажариши ва кам ҳосиллилиги ҳамда дарахтларнинг биологик 
ёши катталиги сабабли, бу худудлардан қимматбаҳо писта ёнғоқмеваси кам тайёрланади. 
Хандон пистанинг юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган навлари коллекцияси фақат 
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Пистачилик илмий-тажриба станциясида мавжуд 
[4]. Ушбу пистазорлардаги навлар ўзининг қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга 
чидамлилиги, серҳосил ва йирик мевали дарахтлар ҳисобланиб, Ўрмон хўжалиги илмий- 
тадқиқот институти олимларининг бир неча йиллик захматли меҳнатлари эвазига эришилган. 
Ушбу плантацияда пистанинг 13 та нави яратилган бўлиб, ўнлаб шакллари ўстирилмоқда ва 
улар устида илмий-изланишлар ўтказилмоқда. 
Ўзбекистонда яратилган хандон пистанинг Мустақиллик нави муаллифлари - Ўрмон 
хўжалиги илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари: Хамзаев А.Х., Чернова Г.М., Ботман 
Е.К., Николяи Л.В., Туляганов Т.Э., Эшанкулов Б.И. [6]. 
Уруғчи дарахт - тез ўсувчи ва тик, кенг ва зич шох-шаббага эга. Дарахтнинг ўртача бўйи 
- 4 м, тана диаметри - 35 см, шох-шаббасининг диаметри – 4,5 м гача етади. 
100 дона уруғ оғирлиги 124,8 г, ҳажми 20,8х11,9х11,9 мм, эллипс шаклда бўлиб учи 
ўткир тумшуқчага эга. 
Туркия хандон писта ёнғоқмеваси ҳажми сифат белгиси бўйича Мустақиллик нави 
ёнғоқмеваси – 1 навга тўғри келади (2.а-расм). 
Ўзбекистонда яратилган хандон пистанинг Чақмоқ нави муаллифлари – Ўрмон хўжалиги 
илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари: Хамзаев А.Х., Чернова Г.М., Ботман Е.К., 
Николяи Л.В., Туляганов Т.Э., Эшанкулов Б.И. [5]. 
Уруғчи дарахт – тез ўсувчи ва тик, кенг ва зич шох-шаббага эга. Дарахтнинг ўртача бўйи 
- 4 м, тана диаметри - 30 см, шох-шаббасининг диаметри - 4 м гача етади. 
100 дона уруғ оғирлиги 113,7 г, ҳажми 21,3х10,6х12,3 мм, ингичка эллипс шаклда бўлиб 
учи ўткир тумшуқчага эга Туркия хандон писта ёнғоқмеваси ҳажми сифат белгиси бўйича 
Чақмоқ нави ёнғоқмеваси – 1 навга тўғри келади (2.б-расм). 



Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling