Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Key words.
- Тадқиқот усуллари.
- Таҳлил ва натижалар.
Ключевые слова. Лесное хозяйство, озеленение, древесный, интродукция, естественное,
биометрический. Abstract. In our country, one of the tree species with valuable wood, of great forest reclamation value, and also widely used in landscaping, is the common oak. This species, brought to our country in the last decades of the 19 th century, is distinguished by resistance to adverse climatic conditions, rapid adaptation to poor soil and the ability to enrich it, as well as valuable wood. The rectilinear regular growth of the quercus trunk makes it possible to obtain high-quality wood from this breed, and the spreading and thickness of the branches makes it possible to use it in landscaping the surroundings of residential areas and various infrastructure facilities, to protect against adverse factors of nature. Key words. Forestry, landscaping, woody, introduction, natural, biometric. Кириш. Оддий эман ўрмон хўжалиги майдонларида, кўпгина аҳоли яшаш жойларида ўзининг йирик танасида жойлашган шох-шаббаси, чиройли тузилишга эга қалин барги билан бино, кўча ва хиёбонларимизга кўрк бағишлаб турибди. Шу сабабли ушбу туркум вакилларини тур сонини кўпайтириш, кўчатларини етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади. Ўзининг кўп яшовчанлиги, касаллик ва ҳашаротларга чидамлиги, юқори сифатли ёғочи ва бошқа юқори сифатли кўрсаткичлари Ўзбекистоннинг хилма-хил шароитли ҳудудларида ўрмон барпо этишда ушбу қимматбаҳо эман дарахтидан фойдаланишни олдинги ўринларга қўйишни тақазо этади [4]. Тадқиқот усуллари. Фенологик кузатувлар, белгиланган ўлчов ва таҳлиллар умумқабул қилинган методлар (Доспехов Б.А. ва б.), тупроқ ва ўсимликни кимёвий таҳлил ишлари давлат ГОСТ стандартлари асосида бажарилди [1, 3]. Таҳлил ва натижалар. Эман туркумида 600 га яқин тур бўлиб, улар шимолий ярим шарнинг мўътадил ва тропик иқлимли зоналарида тарқалган, жумладан, Европада, Шимолий Африкада, Кичик Осиёнинг марказида ҳамда шарқий жанубида, Американинг Шимолий ва Марказий қисмида тарқалган. МДҲ да 20 тури учрайди. Республикамизда табиий ҳолда ўсмайди, даставвал Ўзбекистонга 19 асрнинг 70-80 чи йилларида келтириб экила бошланган. Ўзбекистон шароитда эман туркуми вакилларини 150 йиллик экиб-ўстириш тарихида, уларнинг касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги, табиатнинг ноқулай омилларига тез мослаша олиши ва юқори сифатли ёғоч бериши бўйича оддий эман (Quercus robur L.) га тенг келадигани йўқ. Бу тур вакилларини Ўзбекистон шароитида биометрик ўлчовларини таҳлил қилганимизда бўйи 25-30 м, диаметри 1-1,5 м га етадиган дарахт эканлигини кўришимиз мумкин. Танаси тўғри ўсади, шох-шаббаси қалин. Очиқ ерда ўсганда шохлари ён томонга ўсиб, кенг шох-шабба ҳосил қилади. Унинг пирамидасимон, шарсимон, мажнунтол шох- шабба ҳосил қилувчи хиллари бор. Пўстлоғи бўйига ёрилган, қора рангда бўлади. Ёш шохлари ва новдалари ҳам қўнғир-қизғиш рангда, қиррали. Куртаклари овал шаклда, йирик бўлиб, новданинг учида доира бўлиб жойлашади. Юқориги куртаклари ўткир учли, ёнидагиси йирикроқ. Барглари оддий тузилган, спирал шаклда, кузда тўкилиб кетади. Барг пластинкаси тескари тухумсимон, патсимон бўлакли, бўлаклари юмалоқ учи тўмтоқ. Баргларининг тубида «қулоқчалар» бор. Дастлаб барглари тукли бўлади, сўнг тук фақат уларнинг орқа томонидаги томирларда сақланиб қолади [2]. Оддий эманнинг илдизи бақувват ўқ илдиз бўлиб, ерга 10-12 м га яқин кириб боради. Шамолга чидамли, 500-600 йил яшайди. Совуққа ҳам чидамли дарахт, ёруғсевар ва ҳар хил тупроқда ўса олади, лекин нам тупроқ унинг ўсиши учун энг қулай шароитдир. Ёғочи тўқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling