31
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
Ўрганиш ишлар асосида 2008 йилларда Жума масжиднинг том қисмида нотўғри
таъмирлаш ишлар амалга оширилганлиги сабаб, масжиднинг ёғоч кострукцияларида биологик
(термитлардан зарарланиш) ва физик (қийшайиш) шикастланишлар аниқланди (3-расм).
3-
расм. Ёғоч устунларнинг биологик (термитлардан зарарланиш) ва физик (қийшайиш) шикастланиши
Ёмғирли кунларда масжиднинг ички қисмига сувнинг тўлиқ ўтиши кузатилди. Натижада
намлик даражаси кескин ошиб, ёғочларнинг чириш даражасига олиб келганлиги термитлар
миқдори ва зарарлаши қайд этилди. Шунингдек масжиднинг ички қисмида шамоллатиш
тизими йўқлиги сабаб ёз кунларида намликнинг кескин ортиши аниқланди. Бу эса ўз
навбатида термитлар фаолиятга ижобий таъсир этиши ўрганилди.
Статистик маълумотларимизга кўра, Масжид томи қисми ва унинг ёғоч устунларини
алмашлаш ва таъмирлаш ишлари бир неча бор амалга оширилган. Бино том қисмининг
нотўғри таъмирланиши ёмғир сувининг тўпланишига (сув қочиш қиялиги бўлмаслиги), девор
бўйлаб бинонинг ички қисмига ўтишига, намликнинг хаддан ташқари ортишига, ҳамда
томнинг шифтдаги (потолок) баъзи жойларида ёғочларнинг намлик ҳисобига чиришига олиб
келган (4 -
расмлар)
.
4– расм. Ёмғирнинг бино ичига ўтиши ва намликдан чириган шифт
Томда шифер каби ҳимоя тўсиқларнинг бўлмаслиги намликнинг кескин кўпайишига ва
қанотли термитлар учиш пайтида, томда термитларнинг янги оила ҳосил қилишига сабаб
бўлмоқда. Намликнинг томдан ёғочларга ўтиши
Alternaria, Cladosporium ва Termitomyces
авлодига мансуб микромицетлари (замбуруғ) юзага келиши ва ёғочларнинг юмшашига
(чиришига) сабаб бўлган. Маълумки
замбуруғ фаолиятида озиқланадиган термитлар,
замбуруғ парчалаган ёғочдан лигниннинг 50-60% гача ҳазм қилишади, парчаланмаган
дарахтлар билан озиқланадиган термитлар эса 1,0-6,0% гача лигининни ҳазм қила олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |