Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


И.И.Абдуллаев, профессор, Хоразм Маъмун академияси, Хива


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

И.И.Абдуллаев, профессор, Хоразм Маъмун академияси, Хива 
 
Аннотация. Мақолада Хоразм вилояти аҳоли турар жой бинолари ва тарихий 
ёдгорликларда термитлар тарқалиши, кўпайиши, зарарлаш сабаблари ва улар зарарини 
олдини олиш чора тадбирлапри тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шунингдек термитлар 
билан зарарланган ҳудудларда уларга қарши курашнинг замонавий услублари хам келтирилган. 


28
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
Калит сўзлар: Фипронил, тепловизор, термитоцид, инъекция, патогенли ем-хўрак, 
сассиқ коврак, ГАТ, GPS, экстерра. 
Аннотация. В статье представлена информация о причинах распространения, 
размножения, вредоносности термитов и мерах по предотвращение их вреда в жилых домах 
и исторических памятниках Хорезмской области. Также представлены современные методы 
борьбы с термитами в зараженных районах. 
Ключевые слова: Фипронил, тепловизор, термитицид, инъекция, патогенной приманки, 
ферула вонючая, ГИС, GPS, экстерра. 
Abstract. The article provides information on the causes of the spread, reproduction
harmfulness of termites and measures to prevent their harm in residential buildings and historical 
monuments of the Khorezm region. 
Keywords: Fipronil, thermal imaging, termiticide, injection, pathogenic bait, smelly Ferula, 
GIS, GPS, exterra. 
 
Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунда дунё бўйича термитлар томонидан 
келтирилаётган зарар йилдан-йилга ошиб бормоқда. Термитлар тарихий-маданий обидалар, 
стратегик аҳамиятга эга объектлар, гидротехник иншоотлар, аҳоли турар жойлари ва 
маъмурий бинолардаги ёғоч конструкция қурилмаларига жиддий зарар келтиради. Биргина 
100 см
3
ҳажмдаги 25 минг дона термитдан иборат бўлган битта оила бир йил давомида ўртача 
50 минг см
3
ҳажмли турли кўринишдаги целлюлозани истъемол қилади [5]. Шунга кўра, 
термитларни биологик ҳамда экологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларга қарши 
янги курашиш чораларини ишлаб чиқиш шу куннинг долзарб вазифаларидан бири 
ҳисобланади. 
Термитлар шаҳар экотизими билан энг мураккаб тарзда ўзаро муносабатда бўладиган 
ҳашаротлар сифатида тан олинган [9]. Дунё бўйича термитларнинг тахминан 3105 тури 
олимлар томонидан қайд қилинган бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида уларнинг Anacanthotermes 
авлодига мансуб 2 тури Anacanthotermes ahngerianus ва Anacanthotermes turkestanicus турлари 
тарқалган [3; 4; 8; 10; 11]. Ўзбекистон ҳудудида Марказий Осиёнинг машҳур Бухоро, 
Самарқанд ва Хива каби шаҳарларида маданий аҳамиятга эга тарихий обидалар мавжуд. 
Хоразм вилояти Хива шаҳрида жойлашган ушбу тарихий ёдгорликларнинг аксарияти 
термитлар, хусусан Anacanthotermes ahngerianus тур термитларидан зарар кўрмоқда [7
]. 
Термитларнинг яширин ҳаёт тарзи, экологик ташқи муҳит омилларидан кучли 
ҳимояланганлиги, уяларида табақаларининг функционал ихтисослашганлиги ва қисқа 
муддатда ўз популяциясини қайта тиклай олиши уларга қарши кураш чораларини қўллашда 
қийинчилик туғдиради. Шундан келиб чиқиб, термитларнинг популяцион экологияси
микроорганизмлар билан муносабатини аниқлаш ҳамда термитлар миқдорини назорат 
қилувчи замонавий биологик кураш услубларини ва зарарини олдини олиш чора- 
тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. 
Тадқиқотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 февраль 27- 
сон «Республикада термитларга қарши кураш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг 
зарарини бартараф қилиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-F Фармойиши ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий 
хужжатларда белгиланган вазифаларни бажариш асосида амалга оширилди 
[1; 2].

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling