90
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
1-расм. 3-йиллик кесилган Тожик ковраги. Боботоғ Беш арча массиви
Токча кесиш. Илдизнинг юқори қисмидан ярим ойсимон шаклда (айрим холатда тилик
хам деб юритилади) тиғли асбоб (афғон пичоғи) билан амалга оширилади. (2.1-расм)
Кўндалангига тўғри кесиш (колбаса). Илдиз кўндалангига тўғри кесиш. Халқ орасида
колбаса кесиш хам деб юритилади. Бунинг афсаллиги илдиздан шира ажралиш нисбатан
кўпроқ амалга ошади. (2.2-расм)
Ковракдан шира олишда қуйидаги ишлар амалга оширилади.
Биринчи. Ковракдан шира олиш жараёни май ойининг учунчи декадасидан бошланади,
ўсимликнинг ер устки қисмидаги йирик барглари эҳтиёткорлик билан илдиздан ажратиб
олинади, чунки май ойининг бошларида ўсимлик барги сарғайиб, вегетациясини якунлай
бошлайди (Сурхондаё вилояти шароитида). Мазкур ҳолат турли йилларда турлича кечади,
чунки иқлимнинг турлича келиши бунга асосий сабаблардан бири сифатида эътироф қилинади
(ўсимлик танлаш жараёни).
Иккинчи. Танлаб олинган ўсимликнинг илдиз бўғзи тозаланади (керки, хаков, теша ва
бошка ўткир тиғли асбоб) чуқур кавланади, кавлаш жараёнида жиҳознинг ўсимлик илдизига
зарар етказмасликка этибор бериш керак. Агар асбоб ўсимликнинг илдиз бўғзига тегиб кетса,
илдизи қуриб қолиши ёки илдизнинг шира ажралиши кузатилмайди.
Учинчи. Илдизининг ёшига қараб илдиз атрофи 15-20 см катталикда чуқур қазилади ва
ковланган чуқур юзаси картон қоғоз билан ёпилади, айрим холатларда ўсимликнинг йирик
барглари билан хам шу ишни амалга ошириш мумкин. Коврак илдизи 15-25 кунгача кўмилган
ҳолда димлаб қўйилади. Афғонистон Республикасида фаолият олиб бораётган шира йиғувчи
усталар томонидан келтирилган маълумотларга кўра, бу ҳолат 30-40 кун давом эттирилади.
Тўртинчи. Димлаш жараёни якунлангандан сўнг тиғли асбоб (афғон пичоғи) ёрдамида
(2.4-расм) биринчи кесим токча усули ёрдамида илдиз ярим ой усулида жуда юпқа ва саёз
кесилади (кесиш жараёнида пичоқни ўзакка текизмай кесиш керак), хар бир кесимни амалга
оширишда об-ҳавога алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки осмон булутли, чанг-тўзонли,
ғуборли ва ёғингарчилик бўлса, коврак илдизини кесиб бўлмайди. Агарда ноқулай об-ҳаво
кунларида кесилса ўсимлик илдизи кўкаради ва бу ҳолат илдизнинг қуришига олиб келади.
Биринчи кесимдан сўнг ўсимлик яна 3-5 кун давомида картон қоғоз билан димланади. Шундан
сўнг ўсимлик шираси ташқарига оқиб чиқади ва у ҳавода қаттиқлашади. Бу эса халқ орасида
“донак” деб аталади.
Бешинчи. Иккинчи кесимни бошлашдан олдин биринчи кесим натижасида ажралиб
чиққан шира (донак)ни ширгир ёрдамида йиғиб олинади (2.3-расм). Сўнгра ўсимлик илдизи
2-3 кесимдан сўнг охирги кесимгача асосан токча усулида кесилади. Баъзи ҳолатларда энига
Do'stlaringiz bilan baham: |