91
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
кесиш яъни калбаса усулидан фойдаланилади, бу усулда ўсимлик нобуд бўлади. Ўсимлик
илдизининг катта-кичиклиги ва ёшига қараб бир мавсумда 5-6 мартадан 20-23 мартагача кесим
қилса бўлади. Бу кесиш жараёни октябрь-ноябрь ойларигача давом этади.
2-расм. Турли ёшдаги кесилган Тожик ковраги ва асбоблар. Боботоғ худуди
Олтинчи. Шира йиғиш жараёни тугагандан сўнг, илдизи ковланган чуқурларни тупроқ
билан кўмиш лозим. Чуқурни кўмишдан мақсад ўсимлик илдизининг қуриб, совуқда нобуд
бўлмаслигини олди олинади. Бир марта шира олиш учун ишланган илдиз 2-3 йил ичида
ўзининг биологик ҳолатини тўлиқ тиклайди ва вегетациясини тўлиқ тиклаб кетади (2019-2021
кузатишларимида аниқланди).
Охирги 10-15 йил мобайнида шира йиғиб олувчи Афғонистондан ташриф буюрган
усталар томонидан онгли равишда калбаса усулидан фойдаланган, бу эса ўсимликни нобуд
бўлишига олиб келган. Маҳаллий халқ томонидан ҳозирги кунда ҳам колбаса усули
қўлланилади. Бу усулнинг афзаллиги ўсимликдан шира миқдорини кўпроқ олишлилиги билан
ажралиб туради.
Статистик таҳлиллар. 2019-2021 йилларда олиб борган тадқиқотларимизда токча
кесиш усули ёрдамида битта ўсимликдан (6-7 ёшли) ўртача 60-80 грамм шира ажратиб
олишган бўлса, колбаса усулида эса 90-100 граммгача шира олганлиги аниқланди.
Хулоса ва таклифлар. Мазкур тур асосан Жануби ғарбий Ҳисор, Панжолди, Ҳисор-
Дарвоз округларининг адир ва қуйи тоғ минтақаларининг денгиз сатҳидан 700-1400 метргача
бўлган баландликлардаги олажинсли, қизил қум тупроқли, қулранг майин бўз тупроқли
экологик муҳитларда тарқалган. Турга ташқи таъсир, яъни шира ажратиб олиш жараёнида
асосан кесиш усулларига кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги муҳим ахамият касб этади.
2.4
2.3
2.2
2.1
Do'stlaringiz bilan baham: |