Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
97
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 жигар рангда, ўзакли, энли ва энсиз ҳалқалари бор. Ўзак нурлари яхши билиниб туради. Унинг физикавий ва механикавий хоссалари юқори бўлади. Ёғочи бошқа дарахтларникига нисбатан пишиқ. Унинг ёғочидан асосан қимматбаҳо уй жиҳозлари, мебель саноатида фойдаланиш учун юқори сифатли фанер, эшик ва дераза ромлари тайёрланади, пардозлаш учун кенг қўламда ишлатилади. Ёғочи оғир ва мустаҳкамдир. Қуритиш жараёнида ёғочи яхши қурийди, кесиш ва тахсимлаш асбобларида осон ишланади, лак ва турли бўёқларни яхши қабул қилади. Кесиб олинган ёғочи уэоқ вақт сувда сақлаб турилса, сифати бузилмайди, аксинча, ранги қорайиб, чиройли тусга киради ва бундай ёғочлар дурадгорликда жуда қадрланади. Юқори сифатли мебель, фанер, пол ва девор учун махсус паркетлар ҳамда суюқлик сақлайдиган бочкалар тайёрланади. Ўзбекистонга энг муваффақиятли интродукция қилинган тур ҳисобланади. Ҳозирги кунда эман дарахти кўкаламзорлаштиришда энг кўп ўстириладиган дарахтлардан ҳисобланади ва ўрмон хўжалигига ҳам тобора кўпроқ кириб бормоқда. Кўплаб шаҳарларни кўкаламзорлаштириш учун, ўрмонмелиоратив мақсадларида кўплаб экилади [5]. Эманнинг ўсишини Зомин ўрмон хўжалиги шароитида кўриб чиқамиз: Зомин ўрмон хўжалиги Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган бўлиб тоғ ва тоғ олди майдонлардан иборат. Ўрмон хўжалиги ҳудудларининг юқори тоғ қисмидан пастки адирга тушган сари арча турлари, грек ёнғоғи, бодом, шумтол, заранг турлари, тол ва теракнинг бир нечта турлари, хандон писта каби табиий ўрмон ҳосил қилувчи дарахтлар ташкил қилади. Аҳоли яшаш жойларига яқин жойларда оддий эман ҳам жуда яхши ўсиб турганини кўришимиз мумкин. Тажриба ишлари олиб борилаётган майдон тупроқларини озиқа моддалар билан таъминланганлик даражасини билиш мақсадида тупроқ чуқури қазилиб агрокимёвий таҳлил ишлари бажарилди (1-расм). Жиззах вилояти Зомин ўрмон хўжалиги тажриба майдони тупроқларини агрокимёвий таҳлил қилганимизда қуйидагиларни аниқладик: бунда, 0-20 см қатламда гумус миқдори 1,13 %, 20-40 см да 0,92 %, 40-60 см да 0,92 %, 60-80 см да 0,70 % ни ташкил этиб, таъминланганлик даражасига кўра ўртача эканлиги аниқланди. Download 6.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling