ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Аринушкина Е.В. Руководство по химическому анализу почв М. МГУ 1970.
2. Булыгин Н.Е. Дендрология. Ленинград. Агропромиздать 1991 с.168-172.
3. Доспехов. Б.А. Методика полевого опыта Москва. Колос, 1979.
4. Ведерников Н.М. Выращивание посадочного материала в лесных питомниках Чувашской АССР. /
Ведерников Н.М., Захаров К.К., Фадеев А. В.– Чебоксары: Чуваш. кн. изд.-во, 1977. – с. 63
5. Қайимов А.К. Бердиев Э.Т. “Дендрология” Тошкент 2010. 248-252 б.
УЎК 581.93(575.1)
DIOSPYROS L. ТУРКУМИНИНГ БИОЛОГИК АҲАМИЯТГА ЭГА БАЪЗИ ТУРЛАРИ
Х.А.Юсупова, магистрант, Термиз давлат университети, Термиз
Аннотация. Мақолада Diospyros L туркумга мансуб бази турларнинг биологик
аҳамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ягона тур Diospyros
lotus L хақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: Diospyros lotus L, Кавказ хурмоси, Виргин хурмоси, Шарқ хурмоси,
Аннотация. В статье представлены сведения о биологическом значении некоторых
видов, принадлежащих к семейству Diospyros L и Diospyros lotus L, единственном виде,
занесенном в Красную книгу Республики Узбекистан.
Ключевые: Diospyros lotus L, хурма кавказская, хурмо виргин, хурма восточное
Abstract. The article provides information about the biological importance of some species
belonging to the genus Diospyros L and the only species Diospyros lotus L included in the Red Book
of the Republic of Uzbekistan.
Key words: Diospyros lotus L, Caucasian date, Virgin date, Eastern date
Дунё миқёсида аҳоли сонининг ортиб бориши, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таминлаш долзарб масалаларди. Жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва
имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан
таъминлаш, ҳосилдорлик юқори бўлган навларни яратиш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда
замонавий ёндашувларни жорий этиш мухим аҳамият касб этади. Республикамиз флорасида
учрайдиган озиқа боп, фойдали хусусияга эга дарахтлардан бири бўлган хурмо Республикамиз
озиқ-овқат саноатида етакчи ўринни эгаллайди.
Хурмонинг (Diospyros L.) авлодига 200 га яқин тур киради. Субтропик ҳудудларда
хурмонинг Кавказ, Виргин ва Шарқ турлари учрайди. Хурмо дарахти узоқ – 100 йил ва ундан
ортиқ яшайди. [1]
Ўзбекистон флорасида Diospyros L туркумга мансуб турдан фақатгина битта тури
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган бири Diospyros lotus L тури
хисобланади, халқ орасида Сафсан хурмо бази ҳолатларда Кавказ хурмоси ҳам деб аталади.
[2]
Do'stlaringiz bilan baham: |