99
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
Diospyros lotus L тури жуда камёб, ареали қисқариб бораётган яни кичик
майдонлардагина ўзига хос шароитларда сақлаб қолинган, аммо тез йўқолиб кетиши мумкин
бўлган ва жиддий назоратни талаб этувчи тур сифатида қайт этилган. [3]
Diospyros lotus L турининг б
ўйи 15–20 м га етадиган қўнғир қора пўстлоқли дарахт. Барглари мустаҳкам,
қайишсимон, чўзиқ, узунлиги 15 см. Гуллари сарғиш-қизил, қўнғироқсимон, икки уйли. Чангчили гуллари
яримсоябонга тўпланган, уруғчи гуллари якка-якка ёки бир нечтадан ўрнашган. Меваси этли резавор, шарсимон,
аввалига қизғиш, кейинчалик қўнғир-қорамтир рангга киради. Май–июнда гуллаб, меваси октябрь–ноябрда пишади.
Сафсан хурмо асоан
Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси (Тўпаланг ва Сангардак дарёлари ҳавзалари,
Қўштут, Тамшуш, Хондиза қишлоқлари атрофлари)да тарқалган. Тожикистон, Кавказ, Кичик Осиё, Эрон, Хитой ва
Японияда ҳам учрайди. Ўсиш шароитига кўра тоғнинг пастки ва ўрта қисмларидаги дараларнинг шағалли ёнбағирлари,
булоқларнинг бўйларида ўсади. Сон жиҳатдан кам учрайди, баъзан 5–15 тупи бирга ўсади.
Diospyros lotus L тури
уруғидан ва вегетатив йўл билан (бачкисидан) кўпаяди. Ўсимлик сони ва ареалининг
ўзгариш сабаблари кўра хўжалик мақсадлари учун ерларнинг ўзлаштирилиши, қурилиш ҳамда ўтин учун ишлатилиши
туфайли камайиб кетмокда. [4]
Diospyros lotus L ни
Қадим замонлардан бери ареали доирасида экиб келинади. ЎзР ФА Ботаника боғида
1948 йилдан буён экиб ўстирилади. Хозирги кунга қадар сафсан хурмони муҳофаза чоралари қилинмайди.
Ўзбекистоннинг субтропик боғдорчилигида Diospyros L туркумига мансуб турлардан хурмо навларининг қуйидаги
учта тури аҳамиятли ҳисобланади:
1. Кавказ хурмоси – D. Lotus L.,
2. Виргин хурмоси – D.Virginiana L.,
3. Шарқ хурмоси – D.kaki L.
Do'stlaringiz bilan baham: |