98
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
Таҳлил натижаларига асосан тажриба майдони тупроқлари озуқа
элементлари билан
таъминланганлик даражасига кўра - ўртача даражада таъминланган. Тупроқ унумдорлиги ҳам
бирмунча юқори. Оддий эман қурғоқчиликка чидамли дарахт ҳисобланади. Шунга асосан, бу
кўрсаткичлар эман дарахтининг ўсиб ривожланишига етарли ҳисобланади.
Зомин тумани шароитида ушбу тупроқда ўсаётган бир нечта дарахтларда олиб борилган
биометрик ишларимиздан сўнг 30 ёшли оддий эман дарахти бўйи 16-18 м,
танасининг
йўғонлиги 18-40 см, шох-шаббаси якка ўсганларида 8х10 м, аллея ва гуруҳда экилганларида
6х6 м га етганлиги аниқланди. Дарахтларда касаллик ва
зараркунандадан зарарланиш
оқибатлари кузатилмади.
Хулоса. Олиб борилаётган илмий изланишлар ва адабиётлар таҳлилидан
оддий эман
дарахтидан ўрмон
барпо этиш, далани ҳимояловчи тоғ-ўрмон
мелиорация ишлари, иҳота
ўрмонлари барпо этиш, аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштиришда кенг
фойдаланишимиз мумкин. Ушбу турнинг ижобий кўрсаткичлари
мамлакатимизни турли
иқлим-тупроқ шароитларида ўстиришимиз ва сифатли ёғоч олиш имкониятимизни оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: