10
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
методидан фойдаланилди. Бунда 100 диаметрлик трубалар 60 см кесилиб, 40 см чуқурликда
кўмиб чиқилди (трубанинг 20 см очиқ ҳавода қолдирилди). Трубалар ичига унумдор тупроқ-
гўнг аралашмаси ва турли биопрепаратлар қўшилган ҳолда 40 см баландликда солиб чиқилди
ва суғориш билан бирга сакоавул кўчатлари ўтқазилди. Ушбу метод тупроқда ҳаво
айланишини
яхшилаши, юқори иссиқликда намликни сақлаш хусусиятига эга эканлиги ва
ўсимликда физиологик жараёнларни боришида ижобий
натижа бериши билан ажралиб
туриши инобатга олинди. Тупроққа 1 ва 2 % Биочар билан аралаштирилиб экилганда
ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши учун
ижобий натижа бермаганлиги, яшовчанлик
даражасининг назоратга нисбатан анча паст бўлиши аниқланди.
Шунингдек, биочарнинг
фоизи оширилган сари ўсимликларнинг яшовчанлиги пасайиши кузатилди. Тажрибаларнинг
4-варианти “Бист” билан ва 7-варианти «Қора гидрогел» билан ишлов берилганда ҳам
саксовулнинг ўсиб ривожланиши назоратга нисбатан анча паст бўлди ва қувур методида ушбу
препаратларни қўллаш яхши самара бермаслиги аниқланди (2-жадвал).
“Биоазот” ва “Ер малҳами” биопрепаратлари эса қувур методида ҳам ўз
самарасини
бериб, саксовул ўсимлигининг ўсиб-ривожланиши, яшовчанлик даражаси назорат вариантига
нисбатан юқори бўлди ва бу препаратлардан фойдаланиш ижобий самара бериши аниқланди.
Ушбу препаратлар билан ишлов берилганда ўсимликларнинг яшовчанлиги 83,33 % ни ташкил
этди. Тажрибаларда саксовул, каталпа ва қайроғоч кўчатларидан ташқари беда, амарант,
жўхори ва бошқа ўсимликлар уруғлари ҳам биопрепаратлар
билан ишлов берилган
тупроқларга уруғларидан экилди ва ниҳоллар ундириб олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: